← Назад
Решение #2839070 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 437 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| аролик кодекси | 326 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 66 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 68 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 74 | — | code_article | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1504-2501/14537-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСП БЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Марғилон шаҳри
2025 йил 2 декабрь
Марғилон туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Акбаров,
судья ёрдамчиси Х.Хасановнинг котиблигида, даъвогар “INNOVATSIYA
TEXNOLOGIYALARI MARKAZI” МЧЖнинг жавобгар якка тартибдаги
тадбиркор Юсупов Рустамхон Рахматали ўғлидан 7 510 000 сўм асосий
қарз, 3 755 000 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
ишни тарафлар вакиллари иштирокисиз, суд биносида, очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
даъвогар “INNOVATSIYA TEXNOLOGIYALARI MARKAZI” МЧЖ
манфаатида судга мурожаат қилиб жавобгар якка тартибдаги
тадбиркор Юсупов Рустамхон Рахматали ўғли дан 7 510 000 сўм асосий
қарздорликни, 3 755 000 сўм пеня ундиришни сўраган.
Тарафлар тегишли тартибда хабардор қилинган бўлсада суд
мажлисида иштирок этмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 170-моддасининг учинчи қисмига
кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда
хабардор қилинган жавобгар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар
суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши
мумкин.
Даъвогар ишни унинг иштирокисиз кўришни сўраган.
Бундай ҳолатда суд ишни тарафлар вакиллари иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмига кўра,
мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу
Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда мажбуриятлар маҳсулот етказиб бериш
шартномасидан келиб чиққан.
ФКнинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига
мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот
етказиб берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда
ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига
тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий
мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда
фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш
учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг
ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
Суд мажлисида текширилган далилларга кўра, тарафлар ўртасида
2023 йил 22 май куни 3-сонли ва 2023 йил 6 июль куни 5-сонли олдисотди шартномаси тузилган.
Даъвогар 2023 йил 22 майдаги тўлов топшириқномаси билан
6 630 000 сўм ва 2023 йил 11 июлда 880 000 сўм жавобгарга
шартномаларга асосан маҳсулот учун жами 7 510 000 сўм пул
маблағларини ўтказиб берган бўлиб, жавобгар томонидан даъвогарга
маҳсулот етказиб берилмаган. Бу ҳолат даъвогар томонидан судга
тақдим этилган тўлов топшириқномалар, шартнома ва бошқа ҳужжатлар
билан ўз тасдиғини топади. Натижада қарздорлик юзага келган.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасида ҳар
ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар
билан ҳимоя қилишга ҳақли эканлиги, ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва
эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш ҳуқуқи кафолатланиши
белгилаб қўйилган.
ФК 420-моддасининг учинчи қисмида олдиндан тўланган суммани
олган сотувчи товарни топшириш бўйича мажбуриятни бажармаган
тақдирда сотиб олувчи ҳақи тўланган товарни топширишни ёки сотувчи
топширмаган товар учун олдиндан тўланган суммани қайтариб
беришни талаб қилишга ҳақлилиги белгиланган.
Даъвогар 2025 йил 10 октябрда тўланган суммани қайтариб бериш
тўғрисида талабнома юборган. Жавобгар талабномани жавобсиз
қолдирган.
Даъвогар вакилининг судга маълум қилишича, даъво аризаси судга
топширилгач жавобгар томонидан тўлов амалга оширилмаган ҳамда
маҳсулотлар етказиб берилмаган.
Шу сабабли даъвогарнинг жавобгардан асосий қарздорлик
ундириш талаби асослидир.
Бундан ташқари даъвогар жавобгардан қонунга асосан 3 750 000
сўм пеня ундиришни сўраган. Пеня ҳисоб-китоби даъво аризасида
келтирилган.
“Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавийҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 25моддасига кўра товарларни етказиб бериш муддатлари кечиктириб
юборилган, тўлиқ етказиб берилмаган, ишлар бажарилмаган ёки
хизматлар кўрсатилмаган ҳолларда, товар етказиб берувчи (пудратчи)
сотиб олувчига (буюртмачига) кечиктирилган ҳар бир кун учун
мажбурият бажарилмаган қисмининг 0,5 фоизи миқдорида пеня
тўлайди, бироқ бунда пенянинг умумий суммаси етказиб берилмаган
товарлар, бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар
баҳосининг 50 фоизидан ошиб кетмаслиги лозим. Пеняни тўлаш
шартнома мажбуриятларини бузган тарафни товарларни етказиб бериш
муддатларини кечиктириб юбориш, тўлиқ етказиб бермаслик, ишларни
бажармаслик ёки хизматларни кўрсатмаслик оқибатида етказилган
зарарни қоплашдан озод этмайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
15.06.2007 йилдаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим
даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги
фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари
ҳақида”ги 163-сонли қарорининг 15-бандига кўра товарларни уларнинг
қийматидан камида 15 фоизи олдиндан тўланмасдан бериб
юборилганлиги (ишлар ва хизматлар бажарилишининг бошланганлиги)
бериб юборилган товарлар, бажарилган ишлар ва кўрсатилган
хизматлар тўловининг кечиктирилганлиги учун талаб қилинган
неустойкани ёки банк фоизини ундиришни рад этиш учун асос бўла
олмайди. Қарорнинг 16-бандига асосан мажбуриятни бажармаганлик
ёки лозим даражада бажармаганлик учун пеня, жарима ёки фоизларнинг
ҳисобланиши мажбуриятни бажариш муддати тугаган куннинг
эртасидан, бундай муддат белгиланмаган ҳолларда эса, кредитор
томонидан мажбуриятларни бажариш талаб қилинган кундан етти
кунлик муддат ўтиши билан бошланади.
Фуқаролик кодексининг 326-моддасида “Агар тўланиши лозим
бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига
номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли.
Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда
иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек,
кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак” деб белгиланган.
Бу ҳолатда суд тарафларнинг ўз мажбуриятларини қай даражада
бажарганликларини, даъвогар томонидан ўз вақтида судга мурожаат
этмаганлиги, бу эса пеня миқдорини ошишига олиб келганлигини
инобатга олиб пеняни 2 000 000 сўмгача камайтиришни лозим топади.
Иқтисодий процессуал кодексининг 66-моддасига асосан иш бўйича
далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган
тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида
суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини
асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга
эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини
аниқлайди. Бундай маълумотлар ашёвий, ёзма ва рақамли далиллар,
экспертларнинг
хулосалари,
мутахассисларнинг
маслаҳатлари
(тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи
шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади.
Иқтисодий процессуал кодексининг 68-моддасининг биринчи
қисмига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва
эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
Иқтисодий процессуал кодексининг 74-моддасига биноан суд
далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида
қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб
чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил
ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан,
далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши
лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши
аниқланса, у ишончли деб тан олинади. Ҳеч қандай далил суд учун
олдиндан белгилаб қўйилган кучга эга эмас.
Суд иш бўйича далилларни текширишни якунлаб, даъвони қисман
қаноатлантиришни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши
белгиланган.
Юқоридагиларга асосан, ИПКнинг 118, 176-179-моддаларини
қўллаб, суд
қарор қилади:
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар «якка тартибдаги тадбиркор Юсупов Рустамхон
Рахматали ўғлидан даъвогар “INNOVATSIYA TEXNOLOGIYALARI
MARKAZI” МЧЖга
7 510 000 сўм асосий қарз, 2 000 000 сўм пеня,
412 000 сўм давлат божи, ва 41 200 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Даъво аризасини қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида
шу суд орқали апелляция тартибида шикоят қилиш (протест келтириш)
мумкин.
Судья
А.Акбаров