Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1302-2501/4944 Дата решения 02.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Джизакский межрайонный экономический суд Судья MUZAFFAROV FURQAT RAJAB O‘G‘LI Язык
Стороны
Истец / Обвинение Микрокредитбанк Ответчик / Подсудимый BEKZOD MOVIY OSMON
Source ID 13cfdece-fdd2-4e93-9e3c-15f35911f7f2 Claim ID PDF Hash d5ec6da329230671... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 12
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 21-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 21 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
нинг 234-моддаси нинг 234 law
зР ИПК 12-моддаси зР ИПК 12 law
зР ИПКнинг 66-моддаси зР ИПК 66 law
зР ФК 744-моддаси зР ФК 744 law
зР ФКнинг 735-моддаси зР ФК 735 law
зР ФК 736-моддаси зР ФК 736 law
зР ФКнинг 7461-моддаси зР ФК 7461 law
зР ИПКнинг 72-моддаси зР ИПК 72 law
зР ФК 333-моддаси зР ФК 333 law
зР ИПК 118-моддаси зР ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1302-2501/4944-сонли иш E-mail: i.gallaorol@sud.uz Тел: (+99855) 152 05 99 (ички рақам: 25164, 25165) ҒАЛЛАОРОЛ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Ғаллаорол тумани 2025 йил 2 декабрь Ғаллаорол туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ф.Р.Музаффаров раислигида, судья ёрдамчиси Э.Мамаражаповнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармасининг АТБ «Микрокредитбанк» манфаатида жавобгар «BEKZOD MOVIY OSMON» МЧЖ ҳисобидан муддати ўтган кредит фоизидан 10 410 000 сўм, муддати ўтган кредит асосий қарзидан 16 645 000 сўм кредит қарздорликларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, даъвогар вакили Б.Ибрагимова (ишончнома асосида) иштирокида, суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда – Палата деб юритилади) АТБ «Микрокредитбанк» (бундан буён матнда – даъвогар ёки банк деб юритилади) манфаатида иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «BEKZOD MOVIY OSMON» МЧЖ (бундан буён матнда – жавобгар деб юритилади) ҳисобидан муддати ўтган кредит фоизидан 10 410 000 сўм, муддати ўтган кредит асосий қарзидан 16 645 000 сўм кредит қарздорликларини ундиришни сўраган. Даъво аризасида ишни Палата вакилининг иштирокисиз кўриб чиқиш сўралган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили судга маълумотнома тақдим қилиб, жавобгар томонидан қарздорлик қисман қопланганлигини маълум қилиб, даъво талабларини қисман қаноатлантириб беришни ҳамда суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни сўради. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисига вакил иштирокини таъминламади. Суд, жавобгарнинг суд мажлисидан хабардорлиги тўғрисида далил иш ҳужжатларида мавжудлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин матнда ЎзР ИПК деб юритилади)нинг 127, 128 ва 170-моддаларига асосан ишни жавобгарнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини эса жавобгарнинг зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 21-моддасига кўра, инсон ўз ҳуқуқ ва эркинликларини амалга оширишда бошқа шахсларнинг, жамият ҳамда давлатнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига путур етказмаслиги шарт. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан кейин матнда – ЎзР ФК)нинг 234-моддасида мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши, 236-моддасида эса, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган. Мазкур ҳолатда тарафлар ўртасидаги мажбуриятлар кредит шартномасидан келиб чиққан. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2022 йил 31 мартда 131054-сонли кредит шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра, даъвогар томонидан жавобгарга узум кўчатларини сотиб олиш учун кредит бўйича фоиз ставкаси йиллик 14 %, 36 ойлик имтиёзли давр билан 84 ой муддатга 199 750 000 сўм миқдорда кредит маблағи ажратилган. Шартнома шартларига кўра, даъвогар мазкур шартномада кўрсатилган миқдорда ва шартларда кредит бериш, жавобгар эса ўз навбатида кредитни ва у бўйича ҳисобланган фоизларни мазкур шартномада белгиланган муддатларда ва миқдорда тўлиқ қайтариш мажбуриятини олган. Бироқ, жавобгар кредит шартномасининг талабларини бузиб, кредит ва унга ҳисобланган фоизларни ўз вақтида тўламасдан келганлиги натижасида муддати ўтган кредит фоизидан 10 410 000 сўм, муддати ўтган кредит асосий қарзидан 16 645 000 сўм кредит қарздорлиги юзага келган. Шартноманинг 4.3.3-бандида кредит маблағлари мақсадсиз фойдаланилганда, 60 кундан ортиқ муддатда кредит бўйича асосий қарз ва фоизлар тўланмаганда, ажратилган кредитнинг қайтарилиши турли сабабларга кўра таъминланмаган бўлиб қолган ҳолларда, шунингдек кредит қайтарилишига салбий таъсир кўрсатувчи мазкур шартномада кўзда тутилган бошқа мажбуриятлар бажарилмаганда Банк бундан буён кредитлашни тўхтатиш ва фоизларни ҳамда кредит бўйича асосий қарзни муддатидан олдин, жумладан ундирувни кредит таъминотига қаратиш орқали ундириш ҳуқуқига эгалиги белгиланган. Шунга асосан, даъвогар вужудга келган кредит ва унга ҳисобланган фоиз қарздорликларини тўлаб берилиши бўйича жавобгарга талабнома билан мурожаат қилган. Бироқ, талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Шу сабабли Палата даъвогар манфаатида мазкур даъво аризаси билан судга мурожаат қилган. ЎзР ИПК 12-моддасига кўра, суд ишни муҳокама қилишда иш бўйича барча далилларни бевосита текшириши шарт. ЎзР ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. ЎзР ФК 744-моддасининг биринчи қисмига кўра, кредит шартномаси бўйича бир тараф — банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади, тўртинчи қисмига мувофиқ, агар ушбу параграфнинг қоидаларида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса ва у кредит шартномасининг моҳиятидан келиб чиқмаса, кредит шартномаси муносабатларига нисбатан ушбу боб 1параграфининг қоидалари қўлланади. ЎзР ФКнинг 735-моддасига кўра, қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт. ЎзР ФК 736-моддасининг иккинчи қисмига кўра, агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни, талаб қилишга ҳақли. ЎзР ФКнинг 7461-моддасига кўра, кредитни муддатидан олдин суд тартибида ундиришда, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, кредитор дастлаб қарзнинг белгиланган муддатда қайтарилмаган қисмини ундириш учун судга мурожаат қилади. Бунда агар қарз олувчи муддати ўтган қарзни тўлиқ тўламаган тақдирда, кредитор кредитнинг қолган барча суммасини муддатидан олдин қайтариш ҳақидаги талаб билан судга мурожаат қилишга ҳақли. Тарафлар ўртасида имзоланган кредит шартномасига асосан, қарздор ўз вақтида шартнома мажбуриятларини бажармаганлиги, хусусан кредит бўйича тўловларини кечиктирганда банк кредит маблағларини муддатидан олдин, шунингдек ундирувни кредит таъминотига қаратиш орқали ундиришга ҳақли эканлиги белгиланган. Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан ҳамда даъвогар томонидан тақдим этилган қарздорлик бўйича маълумотномасидан маълум бўлишича, жавобгарнинг даъвогар олдидаги жами 27 055 000 сўм кредит қарздорлиги бўйича қисман тўловлар амалга оширилганлиги, натижада бугунги кун ҳолатида жавобгарнинг даъвогар олдида 12 483 142 сўм муддати ўтган кредит асосий қарзи, 9 141 641 сўм муддати ўтган кредит фоиз қарзи қолганлиги аниқланди. ЎзР ИПКнинг 72-моддасига кўра, қонун ҳужжатларига мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. Жавобгарнинг ушбу мавжуд кредит қарздорлиги ишдаги мавжуд ҳужжатлар, даъвогар томонидан тақдим этилган кредит қарздорлиги тўғрисидаги маҳлумотномаси ҳамда даъвогар вакилининг суд жараёнидаги тушунтиришлари билан ўз тасдиғини топди. ЎзР ФК 333-моддасининг биринчи қисмига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Мазкур ҳолда, суд, даъвогарнинг жавобгардан муддати ўтган кредит фоизидан 10 410 000 сўм, муддати ўтган кредит асосий қарзидан 16 645 000 сўм кредит қарздорликлари ундириш тўғрисидаги даъво талабларини асосли деб ҳисоблайди ҳамда кредит қарздорлиги жавобгар томонидан қисман бартараф этилганлигини инобатга олиб, ушбу даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, қолган қисмини эса қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ЎзР ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, бешинчи қисмига асосан, даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий равишда қаноатлантирилса, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунига илова қилинган “Давлат божи ставкаларининг миқдорлари”га кўра, Иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ҳисобланади. Юқоридагиларга кўра, суд, даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд ҳаражатларини эса жавобгарнинг зиммасига юклашни лозим топди. Юқоридагиларга асосланиб, ЎзР ФКнинг 234, 236, 333, 735, 736, 738, 744, 1 746 -моддаларини, ЎзР ИПКнинг 12, 66, 118, 127, 128, 170, 176-180, 186, 192моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар АТБ «MIKROKREDITBANK» манфаатида киритган даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар «BEKZOD MOVIY OSMON» МЧЖ ҳисобидан: - даъвогар АТБ «Микрокредитбанк» фойдасига муддати ўтган кредит фоизидан 9 141 641 сўм, муддати ўтган кредит асосий қарзидан 12 483 142 сўм кредит қарздорликлари ва олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатлари; - Республика бюджетига 541 100 сўм давлат божи ундирилсин. Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қарори устидан Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов хайъати номига йўллаган ҳолда, бироқ ҳал қилув қарорини қабул қилган судга бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья Ф.Р.Музаффаров