Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1603-2501/9613 Дата решения 02.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья SHOKIROV AKMALJON ABDUVALIJONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 4710b0e4-dc12-47b2-957e-eceee3a0923d Claim ID PDF Hash f905047efb77e640... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуни 5-моддаси онуни 5 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1603-2501/9613-сонли иқтисодий иш судья: А.А.Шокиров ЎЗБЕКИСТОН РЕСП БЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Чуст тумани 2025 йил 2 декабр Чуст туманлараро иқтисодий суди, судья А.Шокиров раислигида, судья ёрдамчиси Ш.Ҳабибованинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар«ААААА» MCHJнинг жавобгар- «ВВВВВ» MCHJ ҳисобидан 11.628.000 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган ишни Чуст туманлараро иқтисодий суди биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: даъво аризасида баён этилишича, Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 12 мартдаги 4-1001-2416/130592-сонли ҳал қилув қарорига асосан «ААААА» MCHJ (бундан кейинги матнда – даъвогар деб юритилади) банкрот деб топилиб, тугатишга доир иш очилган. Жамият тугатиш бошқарувчиси этиб, суд бошқарувчи М.Жўраева тайинланган. Тугатиш даврида, жамиятнинг банк орқали амалга оширган пул айланмалари таҳлил қилинганда, «ААААА» MCHJ ҳисоб рақамидан «ВВВВВ» MCHJ (бундан кейинги матнда – жавобгар деб юритилади) ҳисоб рақамига 11.628.000 сўм миқдорида ортиқча пул ўтказиб берилгани ҳолда қайтарилмагани аниқланган. Бунга кўра, даъвогар судга даъво аризаси билан мурожат қилиб, жавобгар ҳисобидан 11.628.000 сўм ундиришни ва ишни ўзининг иштирокисиз кўришни сўраган. Суд мажлиси муҳокамасида даъвогар вакили даъво талабини тўлиқ қўллаб-қувватлади. Белгиланган тартибда суд мажлиси жойи ва вақти тўғрисида хабардор қилинган жавобгар шу куни суд мажлисида иштирок этмади ҳамда даъво талаби юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейинги матнда - ИПК) 170-моддасининг биринчи қисмида ишда иштирок этувчи шахсларга суд даъво аризаси юзасидан тақдим этишни таклиф қилган ёзма фикр ёки қўшимча далиллар тақдим этилмаганлиги ишни мавжуд материаллар бўйича кўришга тўсқинлик қилмаслиги, учинчи қисмида эса иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги қайд этилган. Бунга кўра суд низони ишдаги мавжуд ҳужжатлар асосида ҳал этиш мумкин деган хулосага келди ҳамда ишни жавобгар иштирокисиз мазмунан кўриб чиқишни лозим деб топди. 1 Суд ишдаги ҳужжатлар билан танишиб, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан кейинги матнда – ФК деб юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмида мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши белгиланган. Мазкур ҳолатлар тарафларнинг мажбуриятлари қарз шартномасидан келиб чиққан. ФК 732-моддасининг биринчи қисмига кўра, қарз шартномаси бўйича бир тараф (қарз берувчи) иккинчи тарафга (қарз олувчига) пул ёки турга хос аломатлари билан белгиланган бошқа ашёларни мулк қилиб беради, қарз олувчи эса қарз берувчига бир йўла ёки бўлиб-бўлиб, ўшанча суммадаги пулни ёки қарзга олинган ашёларнинг хили, сифати ва миқдорига баравар ашёларни (қарз суммасини) қайтариб бериш мажбуриятини олади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 12 мартдаги 4-1001-2416/130592-сонли ҳал қилув қарорига асосан даъвогар банкрот деб топилиб, тугатишга доир иш очилган. Жамият тугатиш бошқарувчиси этиб, суд бошқарувчи М.Жўраева тайинланган. Тугатиш даврида, жамиятнинг банк орқали амалга оширган пул айланмалари таҳлил қилинганда, тарафлар ўртасида 2023 йил 10 октябрда тузилган 10/10–сонли шартнома иловасига асосан жавобгар томонидан 2023 йил 16 ноябрдаги 31-сонли ҳисоб варақ фактура орқали 31.492.500 сўм, 2023 йил 17 октябрдаги 30-сонли ҳисоб варақ фактура орқали 29.349.999,99 сўм жами 60842499,99 сўмлик ишлар бажарилгани, даъвогар томонидан жами 72.470.500 сўм жавобгар ҳисоб рақамига ўтказиб берилгани, лекин ортиқча тўланган 11.628.000 сўм миқдорида пул қайтарилмагани аниқланган. ФК 236-моддасида эса мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги баён этилган. ФК 420-моддасига кўра, олдиндан тўланган суммани олган сотувчи товарни топшириш бўйича мажбуриятни бажармаган тақдирда сотиб олувчи ҳақи тўланган товарни топширишни ёки сотувчи топширмаган товар учун олдиндан тўланган суммани қайтариб беришни талаб қилишга ҳақли. Юқорида қайд этилганларга кўра, суд даъвони қаноатлантиришни ва жавобгардан даъвогар фойдасига 11.628.000 сўм ундиришни лозим топади. 2 Шунингдек, «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 5-моддасида ишларни иқтисодий судларда кўриб чиқилиши бўйича давлат божи ундирилиши, ИПК 118-моддаси биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши назарда тутилган. Шу асосда ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ 412000 сўм давлат божи ва 41200 сўм почта харажатини жавобгардан ундирилиши лозим. Бинобарин, суд ИПКнинг 118, 170, 176,177 - моддаларини қўллаб ҚАРОР ҚИЛДИ: «ААААА» MCHJнинг даъво аризаси қаноатлантирилсин. «ВВВВВ» MCHJ ҳисобидан «ААААА» MCHJ фойдасига 11.628.000 сўм ҳамда тўланган 41200 сўм почта харажати ундирилсин. Республика бюджетига жавобгар «ВВВВВ» MCHJ ҳисобидан 412.000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида апелляция ёки қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида Наманган вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов хайъатига ишни биринчи инстанция судида кўрган суд орқали шикоят қилиниши (прокурор протест келтириши) мумкин. Раислик қилувчи А. Шокиров 3