Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-2201-2503/11483 Дата решения 02.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Урганч туманлараро иқтисодий суди Судья DAVLATOV BAXODIR XUDAYBERGANOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID ace38f9e-0dcd-4f8b-b1f3-a6eb420b2fc6 Claim ID PDF Hash 17f9864632a54838... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
лозим даражада бажарилиши керак ФКнинг 957-моддаси лозим даражада бажарилиши керак ФК 957 law
ФКнинг 957-моддаси ФКнинг 957 law
тиши ФКнинг 957-моддаси тиши ФК 957 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения 5 727 символов
********-сонли иқтисодий иш Судья: ******** ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Урганч шаҳри ******* Урганч туманлараро иқтисодий суди раиси, судья ******** раислигида, судья ёрдамчиси ****** котиблигида, ********нинг ******** манфаатида жавобгар ********дан ******** сўм миқдоридаги қарздорликни суброгация тартибда ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни Урганч туманлараро иқтисодий судининг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: ******** (бундан буён матнда – Палата деб юритилади) ******** (бундан буён матнда – даъвогар деб юритилади) манфаатида Урганч туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, ******** (бундан буён матнда – жавобгар деб юритилади)дан ******** сўмни суброгация тартибида ундиришни сўраган. Палата ўз даъво аризасида ишни палата вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Бугунги суд мажлисининг ўтказилиш вақти ва жойи тўғрисида тарафлар қонунда белгиланган тартибда хабардор қилинган бўлса-да, уларнинг вакили иштирок этмади. Бироқ, даъвогар ишни ўзининг вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Бундай ҳолда, суд ишни Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128, 129 ва 170-моддаларига асосан палата ва тарафлар вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди. Суд, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвони тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасига кўра, ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Ишдаги ҳужжатлардан маълум бўлишича, ******-сонли кредит қайтмаслик хатарини суғурта қилиш шартномаси тузилган. ******** ва жавобгар ўртасида тузилган *******-сонли кредит шартномасига асосан жавобгар ўзининг ******** сўм кредит қарздорлигини қайтариш мажбуриятини бажармаган. Шундан кейин, ******** хат билан даъвогарга мурожаат қилиб, жавобгар томонидан кредит қарздорлиги тўланмаганлигини маълум қилган. Даъвогар томонидан ********га ******** сўм суғурта товони тўлаб берилган. Шундан кейин, даъвогар талабнома билан жавобгарга мурожаат қилиб, банкка тўлаб берилган ******** сўмни қайтариб тўлаб беришни сўраган. Бироқ, жавобгар томонидан талабнома жавобсиз ва ижросиз қолдирилган. Шу боис, палата даъвогар манфаатида мазкур даъво талаби билан судга мурожаат қилган. ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак ФКнинг 957-моддасига кўра, агар мулкий суғурта шартномасида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, суғурта қилдирувчи (наф олувчи)нинг суғурта натижасида қопланган зарар учун жавобгар шахсдан талаб қилиш ҳуқуқи тўланган сумма доирасида суғурта товонини тўлаган суғурталовчига ўтади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2017 йил 29 ноябрдаги “Судлар томонидан суғурта шартномасидан келиб чиқадиган низоларни ҳал этишда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 45-сонли Қарори 18-бандига кўра, ФКнинг 957-моддасига мувофиқ, агар мулкий суғурта шартномасида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, суғурта қилдирувчи (наф олувчи)нинг суғурта натижасида қопланган зарар учун жавобгар шахсдан талаб қилиш ҳуқуқи тўланган сумма доирасида суғурта товонини тўлаган суғурталовчига ўтади. Бироқ, шартноманинг била туриб зарар етказган шахсга нисбатан талаб қилиш ҳуқуқи суғурталовчига ўтишини истисно қиладиган шартлари ўзўзидан ҳақиқий бўлмайди. Судларга тушунтирилсинки, қонун ҳужжатларида талаб қилиш ҳуқуқи суғурталовчига ўтиши учун талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечиш ҳақида алоҳида келишув тузилиши назарда тутилмаган. Ушбу ҳуқуқнинг ўтиши ФКнинг 957-моддаси ва суғурта шартномасининг ўзи асосида амалга оширилади. Бундай ҳолатда, суд даъвогарнинг даъво талабини асосли деб ҳисоблайди, уни тўлиқ қаноатлантиришни ва ушбу қисм юзасидан суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топади. ИПКнинг 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади Баён этилганларга асосан суд, даъвогарнинг даъвосини тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига ******** сўм ва 41.200 сўм почта харажатини ундиришни, жавобгардан Республика бюджетига 2.083.551 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 68, 118, 128, 129, 170, 176-179 ва 180-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: Даъвогарнинг даъвоси тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар ********дан даъвогар ******** фойдасига ******** сўм ва ***** сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар ********дан Республика бюджетига ****** сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан Хоразм вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига шу суд орқали бир ой ичида апелляция тартибида, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья ********