Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1701-2501/6543 Дата решения 02.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Андижанский межрайонный экономический суд Судья RUSTAMOV SARDORBEK AXMATJONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый H n st Tr d mrh
Source ID b400f4bc-2e18-44c3-afec-35e57798d08a Claim ID PDF Hash 522b7d1951839977... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 170-моддаси ИПКнинг 170 law
тисодий процессуал кодексининг 110-моддаси тисодий процессуал кодекси 110 code_article
тисодий процессуал кодексининг 111-моддаси тисодий процессуал кодекси 111 code_article
шунингдек ушбу Кодекс 110-моддаси шунингдек ушбу Кодекс 110 code_article
збекистон Республикаси ИПКнинг 118-моддаси збекистон Республикаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1701-2501/6543-сонли иш Судья: С.А.Рустамов АЖРИМ (иш юритишни тугатиш тўғрисида) 2025 йил 2 декабрь Андижон шаҳар Андижон туманлараро иқтисодий судининг судъяси С.А.Рустамовнинг раислигида, судья ёрдамчиси О.Хакимовнинг суд мажлиси котиблигида даъвогар вакили Б.Хошимов (ишончнома асосида)нинг иштирокида, даъвогар Андижон вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги “Андижон вилоят саноат зоналарини бошқариш дирекцияси” ДМнинг, жавобгар “H n st Tr d mrh” масъулияти чекланган жамиятидан 12 385 164 сўм асосий қарз, 2 386 379 сўм пеня ундириш ҳақидаги даъво аризасини Андижон туманлараро суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Андижон вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги “Андижон вилоят саноат зоналарини бошқариш дирекцияси” ДМ (кейинги матнларда даъвогар деб юритилади) Андижон туманлараро иқтисодий судига даъво ариза билан мурожаат этиб, “H n st Tr d mrh” масъулияти чекланган жамияти (кейинги матнларда жавобгар деб юритилади)дан 12 385 164 сўм асосий қарз, 2 386 379 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили – даъво талабидаги камчиликларни бартараф этиш мақсадида даъво аризадаги талаблардан воз кечиш тўғрисида ариза тақдим қилиб, иш бўйича қонуний тўхтамга келишни сўради. Жавобгар тегишли тартибда суд мажлиси куни, жойи ва вақти ҳақида хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисига келмади. ИПКнинг 170-моддаси учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Мазкур модда талабларидан келиб чиқиб, иқтисодий ишни даъвогар ва жавобгар вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Даъвогар ишни ҳар қандай инстанция судида кўришда тегишли суд инстанциясида ишни кўриш якуни бўйича чиқариладиган суд ҳужжати қабул қилингунига қадар даъводан тўлиқ ёки қисман воз кечишга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 110-моддаси 6-бандига кўра, даъвогар даъвосидан воз кечган ва суд уни қабул қилган бўлса суд иш юритишни тугатади. Суд ушбу норма талабларидан келиб чиқиб, даъвогарнинг даъводан тўлиқ воз кечишини қабул қилиш ва мазкур иқтисодий иш бўйича иш юритишни тугатишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 111-моддасига кўра, иш юритишни тугатиш тўғрисида суд ажрим чиқаради. Суд ажримда иш юритишни тугатиш асосларини кўрсатади, шунингдек ушбу Кодекс 110-моддасининг 1-бандида назарда тутилган ҳолда давлат божини бюджетдан қайтариш ва суд харажатларини тарафлар ўртасида тақсимлаш тўғрисидаги масалаларни ҳал қилади. Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Суд мазкур ҳуқуқ нормаларига асосланиб, даъвогарнинг даъво талабидан тўлиқ воз кечиш тўғрисидаги аризасини қабул қилишни, мазкур иқтисодий иш бўйича юритишни тугатишни, даъво аризаси бўйича олдиндан тўланган 412 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажатини даъвогарнинг зиммасида қолдиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 3, 25, 110, 111, 118, 157, 195-196-моддаларини қўллаб, суд ажрим қилди: даъвогар Андижон вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги “Андижон вилоят саноат зоналарини бошқариш дирекцияси” ДМнинг даъводан воз кечиш тўғрисидаги аризаси иш юритишга қабул қилинсин. Даъво аризаси бўйича иш юритиш тугатилсин. Даъвогар Андижон вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги “Андижон вилоят саноат зоналарини бошқариш дирекцияси” ДМ томонидан олдиндан тўланган 412 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта ҳаражати зиммасида қолдирилсин. Иш юритишни тугатиш тўғрисидаги ажрим устидан шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик этувчи С.А.Рустамов