← Назад
Решение #2839124 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФК | 437 | — | law | |
| ФКнинг | 242 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| бандида ФК | 326 | — | law | |
| дори ФК | 327 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
10 859 символов
4-2303-2501/1263-сонли иқтисодий иш
судья Қ.О.Хожамуратов
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Қўнғирот тумани
2025 йил 2 декабрь
Қўнғирот туманлараро иқтисодий суди судьяси Қ.О.Хожамуратов шу
куни даъвогар “ ***-S***- ***” масъулияти чекланган жамиятининг
жавобгар “H*** I***” масъулияти чекланган жамиятидан 5 120 000 сўм
асосий қарзини ва 256 000 сўм пеня ундириш тўғрисидаги
даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар “ ***-S***- ***” МЧЖ (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар
“H*** I***” МЧЖ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 5 120
000 сўм асосий қарзини ва 256 000 сўм пеня ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 2034-моддаси иккинчи ва тўртинчи қисмларига
биноан жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш
юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан
эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва
далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг
кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова
қилинади.
Даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим
этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида
кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди.
Суд жавобгар томонидан даъво аризаси бўйича ҳеч қандай ёзма фикр
тақдим этилмаганлигини инобатга олиб, даъво аризасини соддалаштирилган
иш юритиш тартибида кўриб чиқиш мумкин деган хулосага келди.
Суд ишдаги ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб ва уларни ўрганиб
чиқиб,
қуйидагиларга
асосан
даъво
аризасини
қисман
қаноатлантиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади)нинг 8 ва 234-моддаларига асосан, мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари маҳсулот етказиб бериш
шартномасидан келиб чиққан.
ФКнинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига
мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб
берувчи – сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб
чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик
фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва
шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа
мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни
қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
ФК 449-моддасининг биринчи қисмига асосан сотиб олувчи етказиб
бериладиган товарлар ҳақини шартномада назарда тутилган ҳисоб-китоблар
тартиби ва шаклига амал қилган ҳолда тўлайди.
Ишдаги ҳужжатлардан кўринишича, тарафлар ўртасида 2024 йил
23 февраль куни нон маҳсулотларини етказиб бериш тўғрисида 10/1-сонли
электрон шаклда шартнома тузилган бўлиб, ушбу шартноманинг
1-бандига кўра даъвогар жавобгарга 5 120 000 сўмлик нон маҳсулотларини
етказиб бериш, жавобгар эса уларни қабул қилиб олиш ва ҳақисини тўлаш
мажбуриятларини олишган.
Ушбу шартномага асосан ҳамда тарафлар ўртасида тасдиқланган
ҳисобварақ-фактурага кўра, даъвогар томонидан жавобгарга жами 5 120 000
сўмлик нон маҳсулотлари етказиб берилган.
Шартноманинг 1.2-бандида маҳсулотнинг миқдори, баҳоси ва
ассортименти ҳисобварақ-фактура тузиш йўли билан аниқланиши белгилаб
қўйилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил
14 августдаги 489-сонли қарори билан тасдиқланган “Ҳисобварақфактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул
қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 2-бандига асосан ҳисобварақфактура – Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига мувофиқ уни
тақдим этиш мажбуриятига эга бўлган товарларни (хизматларни) сотувчи
(етказиб берувчи) томонидан расмийлаштириладиган қатъий белгиланган
намунадаги (форматдаги), товарлар ҳақиқатда жўнатилганлигини ёки
хизматлар кўрсатилганлигини ва уларнинг қийматини тасдиқловчи ҳужжат
ҳисобланади.
ФКнинг 242-моддасига асосан, агар мажбуриятни бажариш муддати
кўрсатилмаган ёки талаб қилиб олиш пайти билан белгилаб қўйилган бўлса,
кредитор ҳар қачон ижрони талаб қилишга, қарздор эса — ижрони ҳар қачон
амалга оширишга ҳақли бўлади. Мажбуриятни дарҳол бажариш вазифаси
қонун, шартнома ёки мажбуриятнинг моҳиятидан англашилмаса, қарздор
бундай мажбуриятни кредитор талаб қилган кундан бошлаб етти кунлик
муддат ичида бажариши шарт.
Жавобгар томонидан етказиб берилган маҳсулот учун 5 120 000 сўм
тўлаб берилмаганлиги боис даъвогар томонидан жавобгарга 2025 йил
2 май куни талабнома билан мурожаат қилган. Лекин жавобгар томонидан
талабнома ижро қилинмасдан, оқибатсиз қолдирилганлиги сабабли даъвогар
иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилишга мажбур бўлган.
Судга даъво аризаси кирим қилинганидан кейин ҳам жавобгар
томонидан 5 120 000 сўм тўлаб берилмаган.
ФКнинг 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига
ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса – иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Шу боис, суд даъво талабининг ушбу қисмини асосли деб ҳисоблаб,
уни тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 5 120 000
сўм асосий қаризини ундиришни лозим топди.
Шунингдек, даъвогар даъво аризасида жавобгардан 256 000 сўм пеня
ундиришни сўраган.
Шартноманинг 5.2-бандида етказиб берилган маҳсулот учун тўловни
кечиктириб юборганлик учун сотиб олувчи маҳсулот етказиб берувчига ҳар
бир кечиктирилган кун учун 0,5% миқдорида, маҳсулотнинг тўланмаган
қисмини тўлашдан бош тортганлик учун эса 5% миқдорида пеня тўлаши
кераклиги назарда тутилган.
ФКнинг 333-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, қарздор айби бўлган
тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги
учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб
белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил
15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли
қарорининг 4-бандида ФКнинг 326-моддасига мувофиқ, суд қарздор
томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда
иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг
манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли
эканлиги, шу билан бирга неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг
327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги
лозимлигини судлар эътиборга олишлари лозимлиги ҳақида тушунтириш
берилган.
ФКнинг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка
кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб
турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни
қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг
мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши
керак.
Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини
ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш
ҳуқуқига эга.
Суд жавобгар томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини
ҳамда пенянинг тўлиқ ундирилиши жавобгарнинг иқтисодий аҳволига таъсир
кўрсатиши мумкинлигини ҳамда даъвогарнинг манфаатларини эътиборга
олиб, пеняни 128 000 сўмга қаноатлантиришни, қолган қисмини
қаноатлантиришни рад этишни лозим топди.
Бундан ташқари, ИПК 118-моддасининг биринчи, иккинчи ва олтинчи
қисмларига мувофиқ суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилади.
Ҳал қилув қарори ўз фойдасига чиқарилган тарафга иш бўйича
қилинган барча суд харажатларининг ўрни, гарчи бошқа тараф давлат
божини тўлашдан озод этилган бўлса ҳам ушбу бошқа тараф ҳисобидан
қопланади.
Агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги
талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган
ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд
харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши
лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари
жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунига илова
қилинган Давлат божи ставкалари миқдорларининг 2-банди “а” кичик
бандида мулкий хусусиятга эга даъво аризалар учун даъво баҳосининг
2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан
кам бўлмаган миқдорда давлат божи ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди
Раёсатининг 2024 йил 29 февралдаги РС-08-24-сонли қарорида барча ишлар
бўйича даъво аризаси ва аризалар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг
10 фоизи миқдорида почта харажати тўланиши кўрсатилган.
Шунингдек, юқоридаги Давлат божи ставкалари миқдорларининг
2-изоҳида кичик тадбиркорлик субъектлари амалга оширадиган
тадбиркорлик фаолияти доирасида судларга мурож аат қилиш чоғида ушбу
банднинг “а” – “г” ва “е” кичик бандларида кўрсатилган белгиланган
ставканинг 50 фоизи миқдорида давлат божи тўлаши белгилаб қўйилган.
Ушбу
ҳолатда
даъвогар
r gistr.st t.uz
сайтидан
олинган
маълумотномага асосан кичик тадбиркорлик субъекти ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 2 июндаги
“Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш
тўғрисида”ги ПФ-91-сонли Фармонига асосан 2025 йил 1 августдан бошлаб
базавий ҳисоблаш миқдори 412 000 сўм қилиб белгиланган.
Даъвогар томонидан иш бўйича олдиндан 206 000 сўм давлат божи ва
41 200 сўм почта харажати тўланган.
Шу боис, суд жавобгардан даъвогарнинг фойдасига 206 000 сўм давлат
божи ва 41 200 сўм почта харажатини ундиришни лозим топди.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176-179, 2031-2035-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Даъво ариза қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “H*** I***” масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар
“ ***-S***- ***” масъулияти чекланган жамиятининг фойдасига 5 120 000
сўм асосий қарзи, 128 000 сўм пеня ва 41 200 сўм почта харажати
ундирилсин.
Даъво аризанинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар “H*** I***” масъулияти чекланган жамиятидан республика
бюджетига 206 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин ўн кун ўтгач қонуний
кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув устидан у қабул қилинган кундан кейин ўн кун
ичида шу суд орқали Қорақалпоғистон Республикаси судига апелляция
шикояти бериш (протест келтириш) ёки қонуний кучга кирган ва апелляция
тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган
кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест
келтириш) мумкин.
Судья
Қ.О.Хожамуратов