← Назад
Решение #2839131 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| аролик Кодекси | 236 | — | code_article | |
| аролик Кодекси | 234 | — | code_article | |
| аролик Кодекси | 238 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 735 | 1 | code_article | |
| ФКнинг | 736 | — | law | |
| ра ФК | 326 | — | law | |
| аролик кодекси | 326 | — | code_article | |
| суд ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1504-2501/14534-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Марғилон шаҳри
2025 йил 2 декабрь
Марғилон туманлараро иқтисодий судининг раиси А.Акбаров
раислигида Х.Хасановнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили
У.Абдурахимов (ишончномага асосан) иштирокида, даъвогар ЧЭКИ
«Хамкорбанк» АТБнинг жавобгар «ELDOR BEK R NS» МЧЖдан жами
71 348 612,91 сўм ундириш ҳакидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган
иқтисодий ишини туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Иш материалларига қараганда, даъвогар ЧЭКИ «Хамкорбанк» АТБ
(кейинги матнларда банк деб юритилади) ва жавобгар «ELDOR BEK R NS»
МЧЖ (кейинги матнларда қарздор деб юритилади) ўртасида 2024 йил
16 февралда кредит шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра банк қарздорга бир
дона
N G 18 440 русумли юк транспорт воситасини сотиб олиш учун
24.02.2026 йилгача 24 ой муддатга 300 000 000 сўм миқдорида йиллик 28%
устама тўлаш шарти билан кредит маблағларини ажратиш, қарздор эса кредит
маблағларини шартномада белгиланган муддатларда қайтариш, фоизларини
ўз вақтида тўлаш мажбуриятларини ўз зиммаларига олганлар.
Қарздор кредит шартномаси мажбуриятларини бузиб, шартномада
белгиланган муддатларда кредит маблағлари ва устамаларини тўламасдан
келган ҳолда даъво тақдим этилган санага кредит танидан ва кредит фоизидан
қарздорликка йўл қўйган.
Даъвогар банк томонидан жавобгарга 08.10.2025 йилда 762/13-0802-991сонли талабнома юборилган бўлиб, унда қарздорликни бартараф этиш
сўралган. Жавобгар талаьбномага жавоб бермаган.
Даъвогар ЧЭКИ «Хамкорбанк» АТБ манфаатида судга даъво ариза билан
мурожаат этиб, жавобгар «ELDOR BEK R NS» МЧЖдан 49 249 661,97 сўм
муддати ўтган асосий кредит қарздорлиги, 11 334 443,73 сўм муддати ўтган
фоиз қарздорлиги ва 10 764 507,21 сўм пеня ундиришни сўраган.
Даъвогар вакили суд мажлисида тушунтириш бериб, жавобгар томонидан
қарздорлик
бартараф
этилмаганлигини
маълум
қилиб,
даъвони
қаноатлантиришни сўради.
Суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар вакили суд мажлисига келмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
жавобгар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса,
низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Бундай ҳолатда суд ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни
лозим топади.
Суд,
даъвогар
вакилининг
тушунтиришларини
тинглаб,
иш
материалларини ўрганиб чиқиб, далилларни текшириб қуйидагиларга асосан
даъвони қаноатлантиришни лозим деб топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра, ҳар
кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда
белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан
кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Фуқаролик Кодексининг 236-моддаси талабларига кўра мажбуриятлар
мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим
даражада бажарилиши керак.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 234-моддасида
“Мажбурият – фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс
бошқа шахс фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: молмулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳаказо
ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса
қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга
бўлади” деб белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 238-моддаси
талабларига кўра мажбурият келишилган ва тарафлар учун мақбул усулда
бажарилиши керак.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 735-моддасининг
1-қисмида “Қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда
тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт” деб
белгиланган.
ФКнинг 736-моддасининг иккинчи қисмида “Агар қарз шартномасида
қарзни қисмлаб (бўлиб бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи
қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган
тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар
билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли” деб
белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг ва Ўзбекистон
Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 22.12.2006 йилдаги “Кредит
шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш
тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари
ҳақида”ги 13/150-сонли қарори 5-бандинин биринчи қисмида қарз олувчилар
(қарздорлар)нинг кредитларни қайтармаганлик учун кредит ташкилотлари
олдидаги жавобгарлиги доирасини аниқлашда судлар қарз таркибига
кредитнинг ёки унинг бир қисмининг суммаси, кредитдан фойдаланганлик
учун фоизлар, кредит шартномасида белгиланган ҳажмда бошқа тўловлар
(комиссиялар) киришидан келиб чиқишлари зарурлиги тўғрисида
тушунтириш берилган.
Жавобгарнинг кредит қарзини қайтариш муддатларига риоя этмасдан
муддати ўтган қарздорликка йўл қўйганлиги иш ҳужжатларидаги далиллар
билан тўлиқ тасдиғини топади, шу сабабли суд банкнинг қарздордан кредит
маблағларини – яъни кредит бўйича вужудга келган қарздорликларни
ундириш ҳақидаги талабини асосли деб ҳисоблайди.
Бундан ташқари даъвогар жавобгардан 10 764 507,21 сўм пеня
ундиришни сўраган. Пеня ҳисоб-китоби даъво аризасига илова қилинган.
Тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасининг 8.4-банди иккинчи
қисмига кўра қарз олувчи кредит тўловларини ўз вақтида тўламаган ҳамда
улар юзасидан муддати ўтган қарзлар юзага келган ҳолларда тўлов
кечиктирилган ҳар бир кун учун банкка муддати ўтган кредит қарздорлигига
нисбатан 0,2 фоиз миқдорида пеня тўлаши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарорининг 4-бандига
кўра ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан
мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи
тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини
эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли.
Фуқаролик кодексининг 326-моддасида “Агар тўланиши лозим бўлган
неустойка
кредиторнинг
мажбуриятини
бузиш
оқибатларига
номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда
қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок
этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек, кредиторнинг
манфаатлари эътиборга олиниши керак” деб белгиланган.
Бу ҳолатда суд даъвогарнинг жавобгардан пеня ундириш талабини асосли
деб ҳисоблайди.
Баён қилинганларга асосланган ҳолда суд даъвони қаноатлантириб,
даъвогар ЧЭКИ «Хамкорбанк» АТБ фойдасига жавобгар «ELDOR BEK
R NS» МЧЖдан 49 249 661,97 сўм муддати ўтган асосий кредит
қарздорлиги, 11 334 443,73 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлиги ва 10 764
507,21 сўм пеня ва 41 200 сўм почта харажатини ундиришни лозим топади.
Шунингдек, суд ИПКнинг 118-моддасига мувофиқ жавобгар «ELDOR
BEK R NS» МЧЖдан республика бюджетига 2 433 467,82 сўм давлат божи
ундиришни лозим деб ҳисоблайди.
Бинобарин, Суд Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234,
236, 238, 279, 280, 281, 735, 736 ва Иқтисодий Процессуал Кодексининг 118,
162-163-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР
ҚИЛАДИ:
Даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Даъвогар ЧЭКИ «Хамкорбанк» АТБ фойдасига жавобгар «ELDOR BEK
R NS» МЧЖдан 49 249 661,97 сўм муддати ўтган асосий кредит
қарздорлиги, 11 334 443,73 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлиги,
10 764 507,21 сўм пеня ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар «ELDOR BEK R NS» МЧЖдан республика бюджетига
1 426 972,25 сўм давлат божи ундирилсин.
Ишда иштирок этувчи шахслар бир ойлик муддат ичида суднинг ҳал қилув
қарори устидан шу суд орқали Фарғона вилоят судига апелляция шикояти
(протест) ёки олти ой ичида кассация шикояти беришга ҳақли.
Раислик этувчи:
А.Акбаров