Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1801-2511/9769 Дата решения 02.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Каршинский межрайонный экономический суд Судья IBRAGIMOV JASUR SHODMONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение ШГКМ Қурилиш монтаж таъмирлаш бошқармаси Ответчик / Подсудимый D rg St r S ts
Source ID d7d95321-da43-43ff-a6e1-3d529c3063c1 Claim ID PDF Hash fd0a8ac0d6d9d0f6... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 131-моддаси ИПКнинг 131 law
онуннинг 15-моддаси онуннинг 15 law
ИПК 107-моддаси ИПК 107 law
онун 18-моддаси онун 18 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1801-2511/9769-сонли иш ҚАРШИ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ АЖРИМИ (медиатив келишув тузилганлиги муносабати билан даъво аризасини кўрмасдан қолдириш ҳақида) Қарши шаҳри 2025 йил 02 декабрь Қарши туманлараро иқтисодий суди, судья Ж.Ибрагимов раислигида, судья ёрдамчиси Б.Давлятовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар “ШГКМ Қурилиш монтаж таъмирлаш бошқармаси” масъулияти чекланган жамияти жавобгар “D rg St r S ts” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан киритган даъво аризаси бўйича ишни даъвогар вакили И.Хужамкулов (ишончнома асосида) иштирокида, ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Даъвогар “ШГКМ Қурилиш монтаж таъмирлаш бошқармаси” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “D rg St r S ts” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 753 737 969 сўм асосий қарз, 376 868 984 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакили тарафлар ўртасида тузилган медиатив келишувни инобатга олиб, киритилган даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни сўради. Суд мажлисида жавобгар вакили иштирок этмади. Суд ишда иштирок этган тараф вакилининг иш бўйича берган баёнотларини тинглаб, тақдим этилган ишдаги мавжуд ҳужжатларни, тарафлар ўртасида тузилган медиатив келишувни ўрганиб чиқиб, даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим топади. Даъвогар “ШГКМ Қурилиш монтаж таъмирлаш бошқармаси” масъулияти чекланган жамияти ҳамда жавобгар “D rg St r S ts” масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2025 йил 26 ноябрда тузилган медиатив келишувга кўра, тарафлар медиация тартиб-тамойилини амалга ошириш тўғрисида келишувга эришиш, жавобгар 753 737 969 сўм асосий қарзни 2026 йил 05 майга қадар бўлиббўлиб даъвогарга тўлаб бериши ҳамда 376 868 984 сўм пенядан даъвогар воз кечиши тўғрисида медиатив келишувга эришишган. ИПКнинг 131-моддасига кўра, тарафлар низони келишув битимини ёки медиатив келишувни тузиб ҳал этиши мумкин. Келишув битими ёки медиатив келишув даъво тартибидаги ҳар қандай иш бўйича тузилиши мумкин. Келишув битими иқтисодий суд ишларини юритишнинг ҳар қандай босқичида ва суд ҳужжатини ижро этиш жараёнида, медиатив келишув эса биринчи инстанция судида суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага) суд ҳужжатини қабул қилиш учун чиққунига қадар тарафлар томонидан тузилиши мумкин. “Медиация тўғрисида”ги Қонуннинг 15-моддасига мувофиқ, медиация тарафларнинг хоҳиш-истаги асосида қўлланилади. Медиация суддан ташқари тартибда, низони суд тартибида кўриш жараёнида, суд ҳужжатини қабул қилиш учун суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага) киргунга қадар қўлланилиши мумкин. Бундан ташқари, ИПК 107-моддасининг 53-бандида тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, даъво аризаси кўрмасдан қолдирилиши белгиланган. “Давлат божи тўғрисида”ги Қонун 18-моддаси биринчи қисмининг 9-бандида, агар тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, ариза кўрмасдан қолдирилганда давлат божи қайтарилиши кераклиги қайд этилган. Юқоридагиларга кўра, суд тарафлар томонидан тақдим этилган медиатив келишув билан танишиб чиқиб, даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни, олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси “Медиация тўғрисида”ги Қонунининг 15, 17-моддаларини, Иқтисодий процессуал кодексининг 107, 131, 195-196моддаларини қўллаб, суд ажрим қилди: Даъвогар “ШГКМ Қурилиш монтаж таъмирлаш бошқармаси” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “D rg St r S ts” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 753 737 969 сўм асосий қарз, 376 868 984 сўм пеня ҳақидаги даъво талаби тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилганлиги муносабати билан кўрмасдан қолдирилсин. Даъвогар “ШГКМ Қурилиш монтаж таъмирлаш бошқармаси” масъулияти чекланган жамияти томонидан олдиндан 41 200 сўм почта харажати тўлангани инобатга олиниб, зиммасида қолдирилсин. Ажрим устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ажрим устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин. Судья Ж.Ш.Ибрагимов