← Назад
Решение #2839139 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 68 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
8 915 символов
*********-сонли иқтисодий иш
Судья: ********
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Урганч шаҳри
*******
Урганч туманлараро иқтисодий суди раиси, судья ******** раислигида, судья
ёрдамчиси ******** котиблигида, даъвогар вакили *******нинг иштирокида,
****************нинг жавобгар ********дан ******** сўм закалат пулини ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни Урганч туманлараро иқтисодий судининг
биносида видеоконференцалоқа режимида (кўмаклашувчи суд – Боёвут туманлараро
иқтисодий суди) бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
********(бундан буён матнда – палата деб юритилади) ******** (бундан буён
матнда – даъвогар деб юритилади) Урганч туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси
билан мурожаат қилиб, ******** (бундан буён матнда – жавобгар деб юритилади)дан
******** сўм закалат пулини ундиришни сўраган.
Палата даъво аризасида ишни ўзининг вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган.
Бундай ҳолда, суд ишни Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал
кодекси (бундан буён матнда – ИПК деб юритилади) 128, 129, 170-моддаларига асосан
палата вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди.
Суд мажлисида иштирок қилган даъвогар вакили даъво талабларини қўллабқувватлаб, жавобгар томонидан шартнома белгиланган маҳсулотлар етказиб
берилмаганлигини, агар жавобгар ўзида эълонда белгиланган маҳсулотлар мавжуд бўлса
биржа савдоларида қатнашиши лозимлигини маълум қилиб, суддан даъвони тўлиқ
қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок қилган жавобгар вакили даъвогарнинг даъво талабини
қисман тан олиб, закалат суммасини камайтириб беришни сўради.
Суд, ишда иштирок этувчи тарафлар вакилини тинглаб ҳамда ишдаги ҳужжатларни
ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвони тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб
топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси(бундан буён матнда – ФК деб
юритилади)нинг 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш
натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари маҳсулот етказиб бериш
шартномасидан келиб чиққан.
ФК 437-моддаси асосан, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ
тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи сотувчи
шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган
товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий,
оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан
боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса
товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
Ишдаги ҳужжатлардан маълум бўлишича, ******** ва ******** ўртасида ******
доставкой до дверей заказчика маҳсулотларини етказиб бериш бўйича 2025 йил 18
августда ******-сонли шартнома тузилган.
Ушбу шартнома шартларига кўра, буюртмачи (даъвогар) ўзининг оператор шахсий
ҳисоб рақамига 100 фоиз тўловни кўчириб бериш, ижрочи (жавобгар) эса ҲККПдан пул
маблағлари келиб тушганлиги ҳақидаги хабарни олганидан сўнг 1 иш куни ичида
товарни етказиб бериш мажбуриятини олган.
Даъвогар ҲККПдаги шахсий ҳисоб-рақамига 100 фоиз тўловни кўчириб берган
бўлса-да, жавобгар шартномаларда белгиланган тартибда, сифатдаги маҳсулотларни
етказиб бермаган ва ўз мажбуриятини лозим даражада бажармаган.
Шундан кейин, палата даъвогар манфаатида мазкур даъво аризаси билан
судга мурожаат қилган.
Суд қуйидагиларга асосан даъвогарнинг даъво талабини асосли деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 майдаги 276-сон
қарори билан тасдиқланган “Давлат харидларини амалга ошириш билан боғлиқ тартибтаомилларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг (бундан буён
матнда – Низом деб юритилади) 14-бандида корпоратив буюртмачилар ва иштирокчилар
ҲККПдаги шахсий ҳисобварақларига аукционда иштирок этишдан олдин аукционнинг
бошланғич нархидан 3 фоиз миқдорида закалат ўтказилиши белгиланган.
Жавобгар томонидан 3 фоиз миқдорида *******-сонли лот бўйича
********сўм закалат пули тўланган ва ушбу закалат пулларига банд солинган.
Низомнинг 43-бандига кўра, агар нарх сўрови мобайнида иштирокчи томонидан
таклиф қилинган сумма давлат буюртмачиси томонидан танланган суммадан 20 ва ундан
ортиқ фоизга паст бўлса, иштирокчи давлат буюртмачиси томонидан танланган
офертанинг суммаси ва ўзи томонидан таклиф этилган сумманинг фарқи миқдоридаги
қўшимча закалатни олдиндан киритиши шарт. Бунда офертанинг суммаси:
базавий ҳисоблаш миқдорининг икки минг беш юз бараваридан ошмайдиган
ҳолларда қўшимча закалат суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан;
базавий ҳисоблаш миқдорининг икки минг беш юз бараваридан ошган ҳолларда
қўшимча закалат суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг бир минг бараваридан
ошмаслиги керак.
Қўшимча закалат мавжуд бўлмаган тақдирда, ушбу таклифлар давлат
харидларининг электрон тизими томонидан автоматик равишда рад этилади.
Аукцион натижалари бўйича жавобгар томонидан иккита шартнома юзасидан
20 фоиздан ортиқ паст нарх таклиф этилган ва шартномалар тузилган.
Шу сабабли, жавобгар томонидан шартнома бўйича қўшимча ******** сўм
миқдорида закалат киритилган ва ушбу закалат пулига ҳам банд солинган.
Низом талабларига кўра, белгиланган закалат пуллари киритилгандан кейин
аукционда иштирок этишга рухсат берилиши мумкин.
Жавобгар олдиндан закалат пулларини тўлаган ҳолда аукционда иштирок этиб,
даъвогар билан шартнома тузган.
Бундан кўринадики, жавобгар аукционда иштирок этиш учун олдиндан закалат
пулини тўлаш лозимлигини билган ва закалат учун тўловларни амалга оширган.
ФК 312-моддасига кўра, агар шартноманинг бажарилмаслиги учун закалат пули
берган тараф жавобгар бўлса, закалат иккинчи тарафда қолади.
Низомнинг 35-бандига кўра, ҲККП суднинг қонуний кучга кирган қарори ёки
давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш бўйича комиссия қарори
асосида закалатни банддан ечишни ва/ёки тегишли ҳисоб рақамга ўтказишни амалга
оширади.
ФК 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки
шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Қарздор мажбуриятни
лозим даражада бажариш учун ўзига боғлиқ бўлган ҳамма чораларни кўрганлигини
исботласа, у айбсиз деб топилади.
Айбнинг йўқлиги мажбуриятни бузган шахс томонидан исботланади.
Башарти, қонунда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса,
тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишда мажбуриятни бажармаган ёки лозим
даражада бажармаган шахс мажбуриятни лозим даражада бажаришга енгиб бўлмайдиган
куч, яъни фавқулодда ва муайян шароитларда олдини олиб бўлмайдиган вазиятлар (форсмажор) туфайли имкон бўлмаганлигини исботлай олмаса, жавобгар бўлади.
Қарздорнинг шартлашувчи шериклари томонидан мажбуриятларнинг бузилиши,
мажбуриятни бажариш учун зарур товарларнинг бозорда йўқлиги, қарздорда зарур пул
маблағларининг бўлмаганлиги бундай вазиятлар жумласига кирмайди.
ФК 349-моддасига кўра, агар тарафлардан биронтаси ҳам жавоб бермайдиган вазият
туфайли мажбуриятни бажариш мумкин бўлмай қолса, у бекор бўлади.
Бироқ, жавобгар ўз мажбуриятлари бажарилишини фавқулодда ва муайян
шароитларда олдини олиб бўлмайдиган вазиятлар (форс-мажор) туфайли имкон
бўлмаганлигини тасдиқловчи далилларни судга тақдим этмади ва эътирозларини
исботламади.
Бундай ҳолатда суд жавобгарнинг айби билан шартнома бажарилмаганлиги сабабли,
даъвогарнинг даъво талабини асосли деб ҳисоблаб, уни тўлиқ қаноатлантиришни ва
ушбу қисм юзасидан суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб
топади.
ИПК 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши
керак.
ИПК 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига
юклатилади.
Баён этилганларга асосан суд, даъвогарнинг даъвоси аризасини тўлиқ
қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига
юклашни лозим деб топади.
Юқоридагилардан
келиб
чиқиб
ҳамда
Ўзбекистон
Республикасининг
Иқтисодий процессуал кодекси 68, 118, 128, 170, 176-179, 180-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилди:
Даъвогарнинг даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар ********дан даъвогар ******** фойдасига ******** сўм закалат пули,
****** сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар ********дан Республика бюджети ҳсиобига ****** сўм давлат божи
ундирилсин.
Жавобгар ********дан Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозитига ишни
видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ ****** сўм суд харажати
ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан Хоразм вилоят судининг иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатига шу суд орқали бир ой ичида апелляция тартибида, ҳал қилув
қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида
шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Судья
********