← Назад
Решение #2839143 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| нинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 535 | — | law | |
| ФКнинг | 544 | — | law | |
| ФК | 326 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1701-2501/6540-сонли иш
Судья: С.А.Рустамов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Андижон шаҳри
2025 йил 2 декабрь
Андижон туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Рустамовнинг
раислигида, судья ёрдамчиси О.Хакимовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар
вакиллари Б.Хошимов (2025 йил 22 сентябрдаги 01-2856-сонли ишончнома
асосида)нинг иштирокида, даъвогар Андижон вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги
Андижон вилоят саноат зоналарини бошқариш дирекциясининг, жавобгар “Str
industri ” масъулияти чекланган жамиятидан 10 360 672 сўм асосий қарз,
870 296 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни суд
биносидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Андижон вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги Андижон вилоят саноат саноат
зоналарини бошқариш дирекцияси (кейинги матнларда даъвогар деб юритилади)
судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Str
industri ” масъулияти
чекланган жамияти (кейинги матнларда жавобгар деб юритилади)дан
10 360 672 сўм асосий қарз, 870 296 сўм пеня ундиришни сўраган.
Суднинг ажрими билан ишга низо предметига мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган учинчи шахс сифатида Андижон вилоят ҳокимлиги, Андижон
вилояти Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси, Андижон вилояти бўйича
Ғазначилик бошқармаси ва Кадастлар палатаси Андижон вилояти бошқармаси
жалб қилинган.
Суд мажлисида даъвогар вакиллари даъво талабини қувватлаб, жавобгар
билан ижара шартномаси тузилганлиги, шартномага кўра, жавобгар ижара
объектидан фойдаланганлиги, лекин қарздорлик бўйича тўловларни амалга
оширмаганлигини билдириб, даъво талабини қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар тегишли тартибда суд мажлиси куни, жойи ва вақти ҳақида
хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисига келмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси(кейинги
матнларда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддаси учинчи қисмига кўра, иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал
қилиниши мумкин.
Мазкур модда талабига кўра суд ишни жавобгар иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топади.
Учинчи шахслардан вакил суд мажлисида иштирок этмадилар.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
матнларда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддаси учинчи қисмига кўра, иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал
қилиниши мумкин.
Мазкур модда талабига кўра, суд ишни учинчи шахслар вакили иштирокисиз
кўриб чиқишни лозим топади.
Суд, тарафларнинг кўргазмасини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб,
қуйидаги асосларга кўра, даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантиришни
лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (кейинги матнларда
ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб
чиқади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар билан жавобгар ўртасида
2020 йил 24 сентябрда “Кичик саноат зонаси ҳудудида жойлашган ишлаб
чиқариш майдонларини узоқ муддатли ижарага олиш” бўйича 7-сонли шартнома
тузилган.
Шартноманинг 1.1-бандига асосан даъвогар жавобгарга кичик саноат зонаси
ҳудудида умумий майдони КСЗ 6100 кв бўлган ер майдонини Андижон вилоят
ҳокими томонидан тасдиқланган энг кам ставка бўйича ижарага бериши, жавобгар
эса ижара объектини қабул қилиб олиш ва шартномада белгиланган миқдорда
ижара ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
Бироқ, жавобгар томонидан шартнома шартлари лозим даражада
бажарилмаганлигини оқибатида 10 360 672 сўм ижара ҳақи тўловидан қарздорлик
ҳосил бўлган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 2.8-бандига кўра, шартнома
амалдаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган давлат органларида рўйхатга
олинган пайтдан бошлаб кучга киради ва томонлар давр мобайнида барча
мажбуриятларини бажармагунга қадарли амал қилади.
Шартноманинг ушбу бандига риоя қилган ҳолда тарафлар шартномани
солиқ органидан рўйхатдан ўтказган.
ФКнинг 535-моддасига кўра, мулк ижараси шартномаси бўйича ижарага
берувчи ижарага олувчига ҳақ эвазига мол-мулкни вақтинча эгалик қилиш
ва фойдаланиш ёки фойдаланиш учун топшириш мажбуриятини олади.
ФКнинг 544-моддасига асосан ижарага олувчи мол-мулкдан фойдаланганлик
учун ҳақни ўз вақтида тўлаб туриши шарт. Мол-мулкдан фойдаланганлик учун ҳақ
тўлаш тартиби, шартлари ва муддатлари мулк ижараси шартномаси билан
белгиланади. Булар шартномада белгиланмаган ҳолларда одатда худди шундай
мол-мулкни ўхшаш ҳолатларда ижарага беришда қўлланиладиган тартиб, шартлар
ва муддатлар белгиланган деб ҳисобланади.
Ушбу ҳуқуқ нормаларига кўра, даъвогарнинг даъво талаби асосли бўлиб,
жавобгардан 10 360 672 сўм асосий қарзни ундириш лозим бўлади.
Шунингдек, даъвогар даъво талабида жавобгардан 870 296 сўм пеня
ундиришни сўраган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 6.2-бандига кўра, жавобгар
томонидан ижара тўлови ўз вақтида амалга оширилмаган тақдирда, кечиктирилган
тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, бироқ муддати ўтган тўлов суммасининг
50 фоизидан ортиқ бўлмган миқдорда пеня тўланиши белгиланган.
ФКнинг 326-моддасига асосан, агар тўланиши лозим бўлган неустойка
кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб
турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли, бундан қарздор мажбуриятни қай
даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий
аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфатлари эътиборга олиниши керак.
Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга
олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга.
Мазкур ҳолатда суд, даъвонинг пеня ундириш талабини муҳокама қилиб,
жавобгарнинг мулкий аҳволини ҳамда даъвогар томонидан қарздорликни
ундириш чораларини бир йилдан ортиқ вақт мобайнида судга даъво
қилинмаганлигини, бу билан пеня миқдори сунъий равишда оширилганлигини
инобатга олиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 400 000 сўм пеня ундириш,
пенянинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талабларига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юкланади.
Баён этилганларга асосан суд, даъвогарнинг даъво талабини қисман
қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 10 360 672 сўм асосий қарз,
400 000 сўм пеня, 412 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати
ундиришни, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим
топади
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 176, 177-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик
кодексининг 236, 535, 544-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР
Қ И Л А Д И:
Даъво ариза қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “Str
industri ” масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар
Андижон вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги Андижон вилоят саноат саноат
зоналарини бошқариш дирекцияси фойдасига 10 360 672 сўм асосий қарз,
400 000 сўм пеня, 412 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати
ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан Андижон туманлараро иқтисодий суди
орқали Андижон вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест
келтириш) мумкин.
Раислик этувчи
С.А.Рустамов