← Назад
Решение #2839180 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 2034 | — | law | |
| мазкур кодекс | 2034 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| нинг | 234 | — | law | |
| онуни | 7 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1805-2508/****-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
Ҳ А Л Қ И Л У В Қ А Р О Р И
Касби тумани
2025 йил 2 декабрь
Касби туманлараро иқтисодий судининг судьяси З.Юсупов раислигида,
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси
даъвогар “QARSHI NEFT BAZASI” масъулияти чекланган жамияти манфаатида
жавобгар
“*************”
фермер
хўжалиги
ҳисобидан
************* сўм асосий қарз ундириш ҳақидаги даъво аризаси бўйича
қўзғатилган иқтисодий ишни, соддалаштирилган тартибда кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилояти ҳудудий
бошқармаси (бундан буён матнда – палата деб юритилади) даъвогар “QARSHI
NEFT BAZASI” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда – даъвогар
деб юритилади) манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар
“*************” фермер хўжалиги (бундан буён матнда – жавобгар деб
юритилади) ҳисобидан ************* сўм асосий қарзни ундиришни сўраган.
Иш ҳужжатларида даъвогар судга киритган даъво аризаси ва унга илова
қилинган ҳужжатларни жавобгарга юборганлиги тўғрисида почта хабарномаси
мавжуд.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 2034-моддасининг иккинчи қисмига кўра, жавобгар
даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасининг кўчирма нусхаси ўзига
топширилган пайтдан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи
асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга
ҳақли. Бироқ, соддалаштирилган тартибда иш кўриш вақти тўғрисида хабардор
қилинган жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикр билан мурожаат қилмади.
ИПК 2034-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, даъво аризасининг судга
юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан
даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини
соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди.
Шунингдек, мазкур кодекс 2034-моддасининг саккизинчи қисмига кўра,
суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини
ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини
эшитмасдан кўриб чиқади.
Суд юқорида баён этилганларга асосан даъво ариза ва унга илова қилинган
ҳужжатларни батафсил ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даъво талабини
тўлиқ қаноатлантиришни ва ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини
жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг иккинчи
қисмига кўра, ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш,
давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор
шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан
судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб
юритилади)нинг 234-моддасига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш
натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
ФК 236-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва
талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган
бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Иш ҳужжатларига кўра, даъвогар ва жавобгар ўртасида нефт
маҳсулотларини тўғридан-тўғри сотиш ҳақида шартнома тузилган.
Тарафлар ўртасида имзоланган шартноманинг 1-бандига асосан ижрочи
(даъвогар) дизел ёқилғиси маҳсулотини етказиб бериши, буюртмачи (жавобгар)
эса бу маҳсулотни қабул қилиш ва ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
Шартнома бўйича даъвогар (ижрочи) томонидан етказиб берилган дизел
ёқилғиси тарафлар ўртасида тасдиқланган тарқатма хати ва ишончнома билан
жавобгар томонидан қабул қилиб олинганлиги тасдиқланган.
Шартноманинг 3.1-бандига кўра, сотиб олувчи сотувчига олдиндан 100
фоиз миқдорида маҳсулот ҳақини тўлаб бериши кўрсатилган.
Даъвогар томонидан етказиб берилган дизел ёқилғиси маҳсулотлари учун
жавобгар томонидан шартнома мажбуриятларини лозим даражада
бажарилмасдан ************* сўмлик тўловлар амалга оширилмаган. Ушбу
қарздорлик тарафлар ўртасида тасдиқланган солиштирма далолатнома билан ўз
тасдиғини топган.
Қарздорликни бартараф этиш ҳақида юборилган талабнома жавобгар
томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Натижада мазкур низо келиб чиқиб, даъвогар судга ушбу даъво ариза билан
мурожаат қилган.
Шартноманинг 6.1-бандига кўра, томонлар ушбу шартнома бўйича ўз
мажбуриятларини бажармаганликлари ёки лозим даражада бажармаганликлари
учун Ўзбекистон Республика Фуқаролик кодексига ва “Хўжалик юритувчи
субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида” ги қонунига
биноан жавобгар бўлиши белгиланган.
ФК 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ
тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчисотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд
сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида
фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш
бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда
фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва
уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар
фаолиятининг шартномавий ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонуни 7-моддасига
мувофиқ тарафлар ўртасида тузилган хўжалик шартномалари бўйича
зиммаларига олинган мажбуриятларни ўз вақтида ва тегишли тартибда
бажаришлари шарт.
ФК 449-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ агар маҳсулот етказиб
бериш шартномасида товарлар ҳақи олувчи (тўловчи) томонидан тўланиши
назарда тутилган бўлса ва у ҳақ тўлашдан асоссиз бош тортса ёки товарлар
ҳақини шартномада белгиланган муддатда тўламаган бўлса, етказиб берувчи
сотиб олувчидан етказиб берилган товарлар ҳақини тўлашни талаб қилишга
ҳақли.
ФК 244-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар қонунчилик ёки
шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мажбуриятни бажаришни
кечиктиришга ёки уни бўлиб-бўлиб бажаришга йўл қўйилмаслиги қайд этилган.
ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун
ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб
беради.
Суд, даъвогар томонидан жавобгарга дизел ёқилғиси маҳсулоти етказиб
берилганлиги ишда мавжуд бўлган ҳисобварақ-фактура билан ўз исботини
топганлиги, жавобгар эса шартлашилган миқдорда ва тартибда маҳсулот ҳақи
учун тўловни амалга оширмаганлигини инобатга олиб, даъвони асосли деб
ҳисоблайди ва уни тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддаси, биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Юқорида қайд этилганлардан келиб чиққан ҳолда суд даъвогарнинг даъво
талабини тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига
************* асосий қарз ва олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати,
республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундиришни лозим топди.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 72, 118, 2031 - 2035 моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар “*************” фермер хўжалиги ҳисобидан даъвогар
“QARSHI NEFT BAZASI” масъулияти чекланган жамияти фойдасига
************* сўм асосий қарз ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар “*************” фермер хўжалиги ҳисобидан республика
бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори тарафларга юборилсин.
Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш бўйича ҳал
қилув қарори, агар тегишли тартибда шикоят (протест) берилмаган бўлса, қабул
қилинганидан кейин ўн кун ўтгач қонуний кучга киради.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддат ичида тегишли
тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Судья
З.Юсупов