← Назад
Решение #2839195 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| тисодий процессуал | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2003-2502/4040-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
Ҳ Л ҚИЛУВ Қ Р РИ
Ғиждувон тумани
2025 йил 2 декабрь
Ғиждувон туманлараро иқтисодий суди, судья О.Жамилов раислигида,
судья ёрдамчиси С.Тўхтаевнинг котиблигида, “Микрокредитбанк” АТБ
вакили
Н.Зайниев
(ишончнома
асосида)
иштирокида,
даъвогар
“Микрокредитбанк” АТБ манфаатида Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат
палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармасининг жавобгар “G’ijduv n E
B ttl rs” масъулияти чекланган жамиятидан 264 978 537 сўм муддати ўтган
кредит қарзи, 106 520 547 сўм муддати ўтган кредит фоизини ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“Микрокредитбанк” АТБ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади)
“G’ijduv n E
B ttl rs” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда
жавобгар деб юритилади) ўртасида 2024 йил 3 декабрда кредит шартномаси
тузилган. Шартномага асосан даъвогар жавобгарга йиллик 13,5 фоиз устама
тўлаш шарти билан 120 ой муддатга мева шарбатлари хамда салқин
ичимликлар ишлаб чиқариш мақсадида замонавий ускуналар сотиб олиш
учун 12 000 000 000 сўм миқдорда кредит ажратиш, жавобгар эса шартнома
ва унга илова қилинган жалвалга мувофиқ кредитни белгиланган муддатда
қайтариш мажбуриятини олган.
Жавобгар кредит ва унга ҳисобланган кредит фоизини ўз вақтида
тўламаганлиги тўғрисидаги асос билан Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар манфаатида даъво аризаси
билан судга мурожаат қилиб, жавобгардан 264 978 537 сўм муддати ўтган
кредит қарзи, 106 520 547 сўм муддати ўтган кредит фоизини ундиришни
сўраган.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда
огоҳлантирилган жавобгар ва палата суд мажлисида вакили иштирокини
таъминламади ҳамда иш юзасидан фикрнома тақдим қилмади.
Мазкур ҳолатда суд, низо юзасидан қарор қабул қилиш учун
материаллар етарли эканлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддаси талабларидан келиб чиқиб,
ишни жавобгар ва палата вакили иштирокисиз кўришни лозим топди.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини қўллабқувватлаб, жавобгар томонидан қарздорлик бартараф этилмаганлигини
маълум қилиб, даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд
даъвогар
вакилининг
тушунтиришларини
тинглаб,
иш
материалларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъво талабини тўлиқ
қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим
топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади) 8 ҳамда 234-моддаларига кўра, мажбуриятлар шартномадан,
зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа
асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда мажбурият кредит ва гаров шартномаларидан келиб
чиққан.
Юқорида қайд этилганидек, банк филиали (банк номидан) ва жавобгар
ўртасида 2024 йил 3 декабрда кредит шартномаси тузилган. Шартномага
асосан даъвогар жавобгарга йиллик 13,5 фоиз устама тўлаш шарти билан 120
ой муддатга мева шарбатлари хамда салқин ичимликлар ишлаб чиқариш
мақсадида замонавий ускуналар сотиб олиш учун 12 000 000 000 сўм
миқдорда кредит ажратиш, жавобгар эса шартнома ва унга илова қилинган
жалвалга мувофиқ кредитни белгиланган муддатда қайтариш мажбуриятини
олган.
ФКнинг 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганда эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Шартнома шартларидан келиб чиқиб, банк филиали томонидан
тегишли мемориал ордерга асосан жавобгарга 12 000 000 000 сўм миқдорида
кредит маблағлари ажратилган.
Бироқ, жавобгар ўзининг шартномавий мажбуриятларини лозим
даражада бажармаган. Яъни, кредит ва унинг фоизларини қайтариш
графигига амал қилинмаслиги натижасида кредит ва унга ҳисобланган
фоизлар ўз вақтида тўланмаган.
Жумладан, даъво аризасидан кўринишича, жавобгар томонидан кредит
шартномаси мажбуриятлари бажарилмаслиги натижасида 2025 йил
8 октябрь ҳолатига унинг банк олдидаги 264 978 537 сўм муддати ўтган
кредит қарзи, 106 520 547 сўм муддати ўтган кредит фоиз қарздорлиги юзага
келган.
Даъвогарнинг судга тақдим этган маълумотномасидан кўринишича,
бугунги кунда жавобгарнинг жами кредит қарздорлиги 531 279 906 сўмни
ташкил этган. Ушбу ҳолат жавобгар кредитни қайтариш графигига амал
қилмаганлигини тўлиқ тасдиқлайди. Ўз навбатида жавобгар қайд этилган
ҳолатларни инкор этувчи далилларни судга тақдим этмаган.
Шу боис банк судга мурожаат этиб, кредит қарздолигини ундиришни
сўраган. Банкнинг талаби асосли ҳисобланади. Чунки, жавобгарнинг кредит
шартномаси шартларини бузганлиги, кредитни қайтариш графигига амал
қилмаганлиги даъвогар вакилининг кўрсатмалари, ишдаги мавжуд ҳужжатлар
ҳамда юқорида қайд этилган асослар билан тўлиқ тасдиқланади.
Шу боис суд даъвогарнинг кредит қарздорлиги ва унинг фоизларини
ундириш тўғрисидаги талабини тўлиқ қаноатлантириш лозим деб
ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуалнинг 118-моддасига
кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган
даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига
юклатилади.
Қайд этилганларга кўра, суд иш ҳужжатларини ўрганиб, ишдаги
далилларга тегишли ҳуқуқий баҳо бериб, ишнинг ҳақиқий ҳолатидан келиб
чиқиб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар
зиммасига юклашни лозим топди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176, 179-180, 186-моддаларини қўллаб, суд
қ
р o р қ и л а д и:
Даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар “G’ijduv n E
B ttl rs” масъулияти чекланган жамиятидан
“Микрокредитбанк” АТБ фойдасига 264 978 537 сўм муддати ўтган кредит
қарзи, 106 520 547 сўм муддати ўтган кредит фоизи ва олдиндан тўланган
41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар “G’ijduv n E
B ttl rs” масъулияти чекланган жамиятидан
республика бюджетига 7 429 982 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Суд ҳужжати устидан бир ойлик муддатда шу суд орқали Бухоро вилоят
судига апелляция шикояти (протести) ёки қонуний кучга киргач кассация
шикояти (протести) берилиши мумкин.
Судья
О.Жамилов