← Назад
Решение #2839199 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 5 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1603-2501/10177-сонли иқтисодий иш
судья: А. Шокиров
ЎЗБЕКИСТОН РЕСП БЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Чуст тумани
2025 йил 2 декабр
Чуст туманлараро иқтисодий суди, судья А.Шокиров раислигида,
судья ёрдамчиси Ш.Хабибованинг суд мажлиси котиблигида, туман
прокурори ёрдамчиси ХХХХХ қатнашувида, даъвогар–ААААААнинг
жавобгар– «ВВВВВ» MCHJ ҳисобидан жами 3.396.521,69 сўм ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган ишни даъвогар вакили
ППППП (ишончнома асосида) иштирокида, Чуст туманлараро иқтисодий
суди биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
АААААА (бундан кейинги матнда даъвогар деб юритилади) судга
даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар «ВВВВВ» MCHJ (бундан
кейинги матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 3.336.465,92 сўм
асосий қарз ва 60.056,38 сўм пеня жами 3.396.521,69 сўм ундиришни
сўраган.
Суд мажлиси муҳокамасида даъвогар вакили даъво талабларини
қувватлаб, уни қаноатлантиришни сўради.
Жавобгарнинг манзилига белгиланган тартибда суд мажлисининг
вақти ва жойи тўғрисида суд ажрими юборилиб, хабардор қилинган
бўлсада, вакил иштирокини таъминламади ҳамда даъво талаблари
юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда – ИПК деб юритилади) 220-моддасининг биринчи қисмида
суд ишда иштирок этувчи шахсларни суд мажлисининг вақти ва жойи
тўғрисида ушбу Кодексда белгиланган тартибда хабардор қилиши, бунда
суд аризачининг зиммасига жавобгарни суд мажлисининг вақти ва жойи
тўғрисида хабардор қилиш мажбуриятини юклашга ҳақли эканлиги, суд
мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган мазкур шахсларнинг келмаганлиги, агар суд уларнинг
келишини мажбурий деб топмаган бўлса, ишни кўриб чиқиш учун
тўсқинлик қилмаслиги белгиланган.
Шу асосда, суд мазкур ишни жавобгарнинг иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топди.
Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришларини, прокурорни даъвони
қаноатлантириш ҳақидаги фикрини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра
даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни лозим деб топди:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12
апрелдаги 202-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон
Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва
чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловларини қўллаш
тартиби тўғрисида”ги Низомнинг (бундан кейинги матнда Низом деб
юритилади) 5-банди 2-қисмига кўра, юридик шахслар, шунингдек, юридик
шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи ҳамда
шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктлари коммунал канализация
тармоқларига ифлослантирувчи моддаларни нормативдан ортиқча
оқизувчи жисмоний шахслар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф
табиий
муҳит
ифлослантирилганлиги
ва
чиқиндилар
жойлаштирилганлиги
учун
компенсация
тўловчи
субъектлар
ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7
сентябрдаги 541-сонли “Атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш механизмини
янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Қарорига кўра, атроф муҳитга
таъсир кўрсатишнинг тоифасига мансуб субъектлар биринчи, иккинчи,
учинчи ва тўртинчи тоифаларга ажратилган бўлиб, мазкур ҳолатда
жавобгар учинчи тоифага мансуб субъект ҳисобланади.
Низомнинг
22-бандига
кўра,
атроф
табиий
муҳитни
ифлослантирганлик, чиқиндиларни жойлаштирганлик учун компенсация
тўлови суммаси ҳисоб-китоби I — IV тоифаларга мансуб компенсация
тўловчи субъектлар томонидан, мувофиқ тарзда, ушбу Низом 6-иловасига
мувофиқ электрон ёки қоғоз шаклида тузилади.
Низомнинг 26-бандига кўра, I ва II тоифага мансуб компенсация
тўловчи
субъектлар
ҳар
чоракда
атроф
табиий
муҳит
ифлослантирилганлиги, чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун ҳисобот
давридан кейинги ойнинг 25-кунигача аванс компенсация тўловини
амалга оширадилар.
Низомнинг 27-бандига кўра, III ва IV тоифаларга мансуб
компенсация тўловчи субъектлар томонидан атроф табиий муҳитни
ифлослантирганлик
ва
чиқиндиларни
жойлаштирганлик
учун
компенсация тўловлари йилига бир марта, ҳисобот давридан кейинги
йилнинг 5 февралигача амалга оширилади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, жавобгарга нисбатан II тоифага
мансуб компенсация тўловчи субъект сифатида 2025 йил 4-чорак
якунлари бўйича атроф табиий муҳитни ифлослантирганлиги, чиқиндилар
жойлаштирганлиги учун 3.336.465,92 сўм миқдорида компенсация
тўловлари ҳисобланган.
Жавобгарга компенсация тўловларини тўлаш юзасидан талабнома
хати юборилган, бироқ ушбу қарздорлик тўланмаган.
Қайд этилганлардан кўринадики, жавобгар 2025 йил 4-чорак
якунлари бўйича атроф табиий муҳитни ифлослантирганлиги, чиқиндилар
жойлаштирганлиги учун 3.336.465,92 сўм миқдорида компенсация
тўловларини тўламаган ва ушбу ҳолат иш хужжатлари асосида
тасдиқланади.
Шу асосда, даъвогарнинг 3.336.465,92 сўм миқдорида компенсация
тўловларини ундириш даъво талаби қаноатлантирилиши лозим.
Бундан ташқари, даъвогар даъво талабида жавобгардан 60.056,38
сўм миқдорида пеня ундиришни сўраган.
Низомнинг 30-бандида, маблағлар ўз вақтида ўтказилмаган
тақдирда, муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун компенсация
тўлови бўйича қарздорлик суммасининг 0,1 фоизи миқдорида, бироқ
қарздорлик умумий суммасининг 50 (эллик) фоизидан ортиқ бўлмаган
миқдорда пеня ундирилиши назарда тутилган.
Қайд этилганлардан кўринадики, даъвогарнинг пеня ундириш
талаби ҳам асосли ва қаноатлантиришни лозим топади.
Юқоридагиларга кўра суд, даъвогарнинг даъво талабларини
қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 3.336.465,92 сўм
асосий қарз, 60.056,38 сўм пеня ундиришни лозим топди.
Шунингдек, «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси
Қонуни 5-моддасининг 2-бандига кўра, ишларни иқтисодий судларда
кўриб чиқилиши юзасидан давлат божи ундирилиши, ИПК 118моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
Шу асосда ишни кўриб чиқиш натижалари бўйича 412000 сўм давлат
божи жавобгар зиммасига юкланиши лозим.
Бинобарин, суд ИПК 118, 165, 170, 176, 177 -моддаларини қўллаб,
ҚАРОР ҚИЛДИ:
ААААААнинг даъво аризаси қаноатлантирилсин.
«ВВВВВ» MCHJ ҳисобидан АААААА фойдасига 3.336.465,92 сўм
компенсация тўлови, 60.056,38 сўм пеня ҳамда тўланган 41200 сўм почта
харажатлари ундирилсин.
«ВВВВВ» MCHJ ҳисобидан Республика бюджетига 412000 сўм
давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин бу ҳақда ижро
варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан
эътиборан бир ой ичида апелляция ёки қонуний кучга кирган кундан
эътиборан олти ой ичида кассация тартибида Наманган вилоят судининг
Иқтисодий ишлар бўйича судлов хайъатига ишни биринчи инстанция
судида кўрган суд орқали шикоят қилиниши (прокурор протест
келтириши) мумкин.
Раислик қилувчи
А. Шокиров