← Назад
Решение #2839200 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 220 | — | law | |
| онуни | 32 | — | law | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| Мазкур Кодекс | 118 | — | code_article | |
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
11 233 символов
4-1904-2503/7010-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Қумқўрғон тумани
2025 йил 02 декабрь
Қумқўрғон туманлараро иқтисодий судининг судьяси *******нинг
раислигида, судья ёрдамчиси *******нинг котиблигида, аризачи
*******нинг, жавобгар “*******” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан
2022 йил 29 декабрда берилган №056262-сонли рухсатноманинг амал қилиш
муддатини олти ойга тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризаси бўйича ишни
аризачи вакили ******* (ишончнома асосида) (жавобгар вакили
иштирокисиз), иштирокида, Қумқўрғон туманлараро иқтисодий судининг
биносида, видеоконференцалоқа режимида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Аризачи ******* (кейинги ўринларда матнда аризачи деб юритилади)
судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар “*******” масъулияти
чекланган жамияти (кейинги ўринларда матнда жавобгар деб
юритилади)нинг 2022 йил 29 декабрдаги №056262-сонли лицензия
(рухсатнома)нинг амал қилиш муддатини олти ойга тўхтатиб туришни
сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили аризадаги важларни
такрорлаб, жавобгар фаолиятида ўтказилган ўрганиш давомида рухсатнома
талаблари бузилиши ҳолатлари аниқланганлигини, бироқ судга дастлабки
киритилган аризада техник хатолик туфайли рухсатнома лицензия деб
нотўғри ёзилиб кетганлигини, шу сабабли ушбу лицензия сўзларини
рухсатнома деб ўқишни маълум қилиб ва судга шу ҳақдаги аризани тақдим
этиб, ариза талабини қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлиси тайинланган кун ва вақти ҳақида жавобгар хабардор
қилинган бўлсада, суд муҳокамасида иштирок этмади.
Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодекси (кейинги ўринларда матнда ИПК деб юритилади)нинг
220-моддасига асосан ишни жавобгар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим
топди.
Суд, ишда иштирок этувчи шахслар тушунтиришларини тинглаб ҳамда
ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, далилларга ҳуқуқий баҳо бериб,
қуйидаги асосларга кўра аризани қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан аниланишича, жавобгар “*******”
масъулияти чекланган жамиятига “Ўзэнергоинспекция” Сурхондарё вилоят
ҳудудий бошқармаси томонидан “Автомобилларга ёнилғи қуйиш
станцияларининг нефть маҳсулотларини қабул қилиш, сақлаш, ҳисобга олиш
ва тарқатиш талабларига мувофиқлиги тўғрисида хулоса” бўйича 2022 йил 29
декабрда 056262-сонли рухсатнома берилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 19
июлдаги 473-F-сонли фармойишига биноан Республикадаги мавжуд ёқилғи
(суюлтирилган ва сиқилган газ, бензин ва дизель ёқилғиси) қуйиш, сақлаш ва
тарқатиш иншоотлари ҳамда чакана савдо шоҳобчалари хатловдан
ўтказилиб, уларда ёнғиннинг олдини олиш, фуқаролар хавфсизлиги ва
меҳнат муҳофазасини таъминлаш борасида комплекс чора-тадбирларни
амалга ошириш, бошқа бир қатор вазифалар билан бирга жойларда
аниқланган муаммоларни бартараф этиш бўйича тезкор қарор қабул қилиш,
қонунбузилиши бартараф этилгунга қадар қонунчиликда белгиланган
тартибда фаолиятни чеклаш чораларини кўриш вазифаси белгиланган.
Мазкур фармойиш асосида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат,
радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси Сурхондарё ҳудудий бўлими
томонидан ўрганишлар ўтказилган.
Ўрганиш давомида жавобгар фаолиятида амалдаги қонунчилик ва
норматив-техник ҳужжатлар талаблари ҳамда рухсатнома шартларининг
қуйидаги бузилиши ҳолатлари аниқланган. Жумладан:
- хавфли ишлаб чиқариш объектида авария содир бўлганда бошқа
шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига ҳамда атроф-муҳитга зарар
етказганлик
учун
фуқаролик
жавобгарлиги
мажбурий
суғурта
қилинмаганлиги;
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил
30 июндаги 152-сонли қарори билан тасдиқланган “Айрим давлат
кадастрларини юритиш тартиби тўғрисида”ги Низом талаблари бўйича
техноген хавф юқори зоналар (ТХЮЗ) паспорти ишлаб чиқилмаганлиги;
- автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчасида ўрнатилган босим остида
ишловчи сиғимлар ишлаб чиқарилган йилидан бошлаб 20 йилдан муддатида
ўтган сиғимлар “Саноат хавфсизлигини экспертизадан ўтказиш ва экспертиза
хулосасини бериш тартиби тўғрисида”ги Низом талаблари бўйича
фойдаланиш учун эксперт хулосаси олинмаганлиги ҳамда босим остида
ишловчи идишлар ўрнатилган жиҳозлар ва ускуналар ўз вақтида синов ва
қиёслов кўрикларидан ўтказилмагани аниқланган.
Ўрганиш натижаси бўйича аниқланган камчиликларни бартараф этиш
бўйича жавобгарга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси
ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси Сурхондарё
вилоят ҳудудий бўлими томонидан юборилган 15.08.2025 йилдаги
огоҳлантириш хати оқибатсиз қолдирилиб, аниқланган камчиликлар
бартараф этилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат,
радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси Сурхондарё ҳудудий бўлими
томонидан 2025 йил 16 октябрь кунида аризачи номига 21/6-сонли алоқа хати
киритилиб, жавобгар фаолиятида аниқланган камчиликларни бартараф
этишда амалий ёрдам кўрсатиш сўралган.
Шунга кўра, аризачи томонидан судга ариза киритилиб, жавобгарга
2022 йил 29 декабрда берилган 056262-сон лицензия (рухсатнома)нинг амал
қилиш муддатини олти ойга тўхтатиб туриш сўралган.
Ўзбекистон
Республикаси
Вазирлар
Маҳкамасининг
22.02.2022 йилдаги “Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига
эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона
2
низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 86-сонли Қарорига 1-илова билан
тасдиқланган “Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга
айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисида ягона Низом”нинг
“Автомобилларга ёнилғи қуйиш станцияларининг нефть маҳсулотларини
қабул қилиш, сақлаш, ҳисобга олиш ва тарқатиш талабларига мувофиқлиги
тўғрисидаги хулосаси Паспорти” ҳақидаги 4-иловаси, 4-бандида, рухсат этиш
тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли орган *******нинг ҳудудий
бошқармалари эканлиги;
9-бандида, рухсат этишга оид талаб ва шартлар кўрсатилган бўлиб, ткичик бандида, Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 30 июндаги 152-сон
қарори билан тасдиқланган Техноген хавф юқори бўлган зоналар давлат
кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ техноген хавфи
юқори бўлган зоналар кадастр паспорти ишлаб чиқилганлиги ва давлат
реестридан ўтказилганлиги рухсат этишга оид талаб ва шарт сифатида
белгиланган.
Ўзбекистон
Республикаси
Вазирлар
Маҳкамасининг
қарори
30.06.2005 йилдаги “Айрим давлат кадастрларини юритиш тартиби
тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида”ги 152-сонли қарорига 7-илова
билан тасдиқланган “Техноген хавф юқори бўлган зоналар давлат кадастрини
юритиш тартиби тўғрисида Низом”нинг 5-бандига кўра, Ўзбекистон
Республикасининг “Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат
хавфсизлиги тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ белгиланган хавфли ишлаб
чиқариш объектларида рўй бериши мумкин бўлган техноген ҳодисалар
(ёнғинлар, портлашлар, хавфли зарарли моддаларни ташқарига чиқариш,
бинолар, иншоотлар, техник қурилмалар ва шу кабилар) зоналари ҳамда:
а) радиоактив моддалар ва материаллар ишлаб чиқариладиган, улардан
фойдаланиладиган, улар қайта ишланадиган, ҳосил бўладиган, сақланадиган,
ташиладиган, йўқ қилиб ташланадиган объектлар;
б) барча турдаги саноат электр қурилмалари қўлланадиган объектлар;
в) гидротехника иншоотларидан, шу жумладан йирик корхоналар
чиқиндихоналари ва тиндиргичларидан фойдаланиладиган объектлар;
г) ионли нурланишлар манбаларидан фойдаланиладиган объектлар;
д) фавқулодда вазиятларга (сув, газ, иссиқлик ва электр энергияси
таъминотининг тўхтаб қолишига, уй-жой массивларини сув босишига,
канализация ва сувни тозалаш тизимларининг ишдан чиқишига) олиб
келувчи бузилишлар (зарарланишлар) содир бўлиши мумкин бўлган
объектлар ТХЮЗДК объектлари ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикасининг 14.07.2021 йилдаги “Лицензиялаш,
рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги ЎРҚ 701сонли Қонуни 32-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига кўра,
лицензиянинг ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиши
қуйидаги ҳолларда тўхтатиб турилиши мумкин:
лицензиат ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олган шахс
томонидан лицензия ва рухсат бериш талаблари ҳамда шартларининг
бузилганлиги аниқланганда;
3
лицензиат ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олган шахс
томонидан ваколатли органнинг аниқланган қоидабузарликларни бартараф
этиш мажбуриятини унинг зиммасига юкловчи қарори бажарилмаганда.
Лицензиянинг ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал
қилишини ўн кунгача муддатга тўхтатиб туриш ваколатли орган томонидан,
ўн кундан ортиқ, лекин олти ойдан кўп бўлмаган муддатга эса - суд
томонидан амалга оширилади.
Мазкур ҳолатда суд, жавобгар томонидан йўл қўйилган камчиликлар
оқибатида жамият манфаатига путур етиши мумкинлигини, инсонлар ҳаёти
ва мулки хавф остида қолиши мумкинлигини инобатга олиб, аризачининг
жавобгар фаолиятини вақтинча тўхтатиш талабини асосли деб ҳисоблаб,
аризачининг аризасини қаноатлантиришни ва жавобгарнинг фаолиятини
аризада келтирилган камчиликлар бартараф этилгунга қадар, бироқ олти
ойдан ортиқ бўлмаган муддатга тўхтатиб туришни лозим топади.
ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар
бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни
исботлаши керак. Юридик шахслар ва фуқароларга нисбатан ҳуқуқий таъсир
чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилаётганда ҳуқуқий таъсир
чораларини қўллаш учун асос бўлган ҳолатларни исботлаш мажбурияти
назорат қилувчи орган зиммасига юклатилади.
Мазкур Кодекснинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
“Давлат божи тўғриси”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни
9-моддасининг 19-бандига мувофиқ аризачи ва жавобгар ҳуқуқий таъсир
чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўловидан озод
қилинган.
Юқоридагиларни
инобатга
олиб,
суд
ариза
талабини
қаноатлантиришни ва мазкур иш бўйича давлат божи ундирмасликни,
олдиндан тўланган почта харажатини жавобгардан аризачи ҳисобига
ундиришни лозим топди.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 68, 118, 176-179, 186, 192, 215-222-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилди:
Аризачининг аризаси қаноатлантирилсин.
“*******” масъулияти чекланган жамиятига 2022 йил 29 декабрда
берилган №056262-сонли рухсатноманинг амал қилиш муддати Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро
хавфсизлиги қўмитаси Сурхондарё ҳудудий бўлими томонидан жавобгарга
берилган 2025 йил 15 август кунидаги огоҳлантириш хатида кўрсатиб
ўтилган камчиликлар тўлиқ бартараф этилгунига қадар, бироқ 6 (олти) ойдан
кўп бўлмаган муддатга тўхтатиб турилсин.
Жавобгар “*******” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
аризачи ******* Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси фойдасига
олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати;
4
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига
103.000 сўм видеоконференцалоқа харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан сўнг ижро варақалари
берилсин.
Ҳал қилув қарори ўн кунлик муддат ўтгач қонуний кучга киради.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан Сурхондарё вилоят судининг
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига шу суд орқали ўн кунлик муддат
ичида апелляция тартибида, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан
эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест
келтириш) мумкин.
Судья
*******
5