Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2003-2502/4039 Дата решения 02.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухарский межрайонный экономический суд Судья JAMILOV OTABEK RASHIDOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый Ғиждувон супер элита уруғчилик хўжалиги
Source ID bcf6cace-17b6-41bd-9ac9-30b875238d9e Claim ID PDF Hash 5a0dc8a6ff222083... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 128-моддаси нинг 128 law
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2003-2502/4039-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН Ҳ А Л Қ И Л У В Қ А Р О Р И Ғиждувон тумани 2025 йил 2 декабрь Ғиждувон туманлараро иқтисодий суди, судья О.Жамилов раислигида, судья ёрдамчиси С.Тўхтаевнинг котиблигида, аризачи Бухоро вилоят солиқ бошқармасининг жавобгар “Ғиждувон супер элита уруғчилик хўжалиги” МЧЖга нисбатан 1 026 340 сўм жарима қўллаш тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни аризачи вакили З.Равшанов (ишончнома асосида) иштирокида ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Бухоро вилоят солиқ бошқармаси (бундан буён матнда аризачи деб юритилади) Ғиждувон туманлараро иқтисодий судига мурожаат қилиб, “Ғиждувон супер элита уруғчилик хўжалиги” МЧЖ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.05.2020 йилдаги 283-сонли қарори билан тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида”ги Низом (бундан буён матнда Низом деб юритилади)га асосан 1 026 340 сўм жарима қўллашни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили жавобгарнинг ташқи савдо шартномалари (импорт) бўйича 16.09.2024 йил ҳолатига 70.000 рубл миқдорида муддати ўтган дебитор қарздорлиги қолганлиги ва ушбу қарздорликка нисбатан дастлабки 5 фоиз миқдорида, кейинчалик 10 фоиз миқдорида, жами 1 026 340 сўм жарима ҳисобланганлигини, буғунги кунда қарздорлик бартараф қилинганлигини маълум қилиб, аризани қаноатлантиришни рад этишни сўради. Суд мажлисида жавобгар вакили иштирок этмади ҳамда ариза талабалари юзасидан ўз фикр мулоҳазаларини билдирмади. Жавобгарнинг суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисидаги ҳабардорлигини тасдиқловчи далиллар иш ҳужжатларида мавжуд. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 128-моддасига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. Мазкур ҳолатда суд ИПКнинг 128 ва 170-моддаларига асосан ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқиб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра аризани қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Ишдаги мавжуд ҳужжатларига кўра, аризачи Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тақдим этилган маълумотга кўра, жавобгарнинг 18.10.2025 йил ҳолатига ташқи савдо шартномалари бўйича муддати ўтган 70000 рубл миқдорида дебиторлик қарзи мавжудлигини асос қилиб, унга нисбатан юқорида қайд этилган Низомга асосан 1 026 340 сўм молиявий жарима қўллашни сўраган. Низомнинг 27-бандига кўра, Ташқи савдо контрактлари бўйича активлар репатриация қилинишини (чет элдан хорижий валютадаги маблағлар келиб тушишини ёки ушбу Низомда кўрсатилган божхона режимларида товарлар республикага олиб кирилиши ва расмийлаштирилишини, ишлар бажарилиши ва хизматлар кўрсатилишини ёки пул маблағларининг қайтарилишини) мазкур Низомнинг 23, 24 ва 241бандларида белгиланган муддатлар тугагандан кейин кўпи билан 45 кун (кичик тадбиркорлик субъектлари учун - 90 кун) мобайнида таъминламаган хўжалик юритувчи субъектлар: активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга оширилган санадан эътиборан 360 кунгача кечикканда - репатриация қилинмаган активлар суммасининг 5 фоизига тенг миқдорда; активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга оширилган санадан эътиборан 360 кундан 545 кунгача кечикканда репатриация қилинмаган активлар суммасининг 10 фоизига тенг миқдорда қўшимча равишда; активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга оширилган санадан эътиборан 545 кундан ортиқ кечикканда - репатриация қилинмаган активлар суммасининг 35 фоизига тенг миқдорда республика бюджети даромадига қўшимча жарима тўлайди. Низомнинг 28-бандига кўра, Ушбу Низомнинг 27-бандида келтирилган хўжалик юритувчи субъектларга давлат солиқ хизмати органи томонидан жарима қўллаш тўғрисида талабнома (кейинги ўринларда - талабнома) юборилади. Талабнома хўжалик юритувчи субъект ёки унинг вакилига олганлиги ва олинган санани тасдиқловчи усулда топширилиши лозим, солиқ тўловчининг шахсий кабинети мавжуд бўлган тақдирда, у орқали юборилиши мумкин. Давлат солиқ хизмати органлари томонидан талабнома почта орқали буюртма хат билан юборилганда у жўнатилган кундан эътиборан беш кун ўтганидан сўнг топширилган, шахсий кабинет орқали юборилганда эса кейинги иш куни хўжалик юритувчи субъект томонидан қабул қилиб олинган кун деб ҳисобланади. Талабномада жарима суммаси уни жўнатиш санасидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки валюта курси бўйича сўмда ҳисобланади. Хўжалик юритувчи субъект давлат солиқ хизмати органига талабнома олинган кундан эътиборан ўн кун муддатда ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорликларнинг бартараф этилганлиги ёки жарима суммаси ихтиёрий равишда тўлаб берилганлиги ҳақидаги маълумот(лар)ни ёзма ёки электрон шаклда тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда тақдим этиши шарт. Хўжалик юритувчи субъект томонидан талабномада белгиланган 10 кунлик муддатда жарима суммаси ихтиёрий равишда тўланган кундан 90 кун ичида ташқи савдо контрактлари бўйича активлар репатриация қилиниши тўлиқ ёки қисман таъминланган тақдирда, тўланган жарима суммаси репатриация қилинган активлар миқдорига мутаносиб равишда қайтариб берилади. Бунда, талабномада кўрсатилган валюта курси бўйича сўмда ҳисоб-китоб қилинади; Хўжалик юритувчи субъект томонидан ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорликлар ихтиёрий равишда тўлаб берилмаган ёхуд тўлашни рад этган тақдирда, давлат солиқ хизмати органи жарима қўллаш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат қилади. Ариза киритиш санасида хорижий валюта курси ўзгарган тақдирда, талабномада кўрсатилган сумма қайта ҳисоб-китоб қилинмайди. Аризада кўрсатилган ташқи савдо контрактлари бўйича валюта маблағларининг тушиши ёки товарларнинг республикага олиб кирилиши ҳамда «эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимида расмийлаштирилиши, ишлар бажарилиши ва хизматлар кўрсатилиши таъминланган тақдирда: жарима қўллаш масаласи судда кўриб чиқилаётган пайтда - аризани қаноатлантириш қисқартирилиши таъминланган қарздорлик миқдорига мутаносиб равишда рад этилади; суд ҳужжати қонуний кучга кирмаган вақтда - ижрога қаратилмайди. Молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги суд ҳужжати қонуний кучга киргандан сўнг 90 календарь кун ичида аризада кўрсатилган ташқи савдо контрактлари бўйича тўлиқ миқдорда активлар репатриация қилиниши таъминланган тақдирда - иш юритиш тугатилади ва мажбурий ундириш бўйича кўрилган барча чоралар бекор қилинади. Бунда ундирилган маблағлар хўжалик юритувчи субъектнинг аризаси асосида банк ҳисобварағига қайтариб берилади. Агар, ундирилган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси депозит ҳисобварағида сақланаётган бўлса, Мажбурий ижро бюроси томонидан қайтариб берилади. Суднинг ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг давлат солиқ хизмати органи хўжалик юритувчи субъектнинг шахсий варақасида қўлланилган жарима суммасини ҳисобга олади. Ҳисобга олинган жарима суммаси солиқ қарзи сифатида эътироф этилиб, белгиланган тартибда мажбурий ундирув чоралари кўрилади деб кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 14 июндаги “Фаол ишбилармонлик муҳитини шакллантиришни янада рағбатлантириш, солиқ мажбуриятини бажаришда аҳоли томонидан ортиқча харажатларга йўл қўймаслик ҳамда қўшимча иш ўринларини яратишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-192-сон қарорининг 1-бандига кўра, 2023 йил 1 июнь ҳолатига хўжалик юритувчи субъектларнинг ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлиги учун қўлланилган жарималар қўллаш тўхтатилиши ва ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорликнинг вужудга келиш муддати 2023 йил 1 июндан бошлаб янгидан ҳисобланиши белгиланган. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, жавобгар томонидан хорижий ҳамкори ФГБНУ им. П.П.Лукъяненко (Россия федерацияси) билан тузилган импорт шартнома ига асосан кўчириб берилган валюта тўлови бўйича қайд этилган қонунчилик талабига мувофиқ 180 кун муддат давомида товарлар импорт қилинмаган ёки тўланган валюта пул маблағлари қайтарилиши таъминланмаган, натижада 19.09.2024 йил ҳолатида жами 70000 рубл миқдорида муддати ўтган дебитор қарздорликка йўл қўйган. Мазкур қарздорлик қонунчиликда белгиланган қўшимча 90 кун муддатда бартараф этилмаганлиги сабабли ушбу мажбуриятни бажариш 360 кунгача ҳамда 360 кундан 545 кунгача муддатларга кечиккан. Шу сабабли аризачи томонидан жавобгарга нисбатан Низомнинг 27-бандига асосан жавобгарга нисбатан 360 кунгача кечиккан репатриация қилинмаган активлар суммасининг 5 фоизига ҳамда 360 кундан 545 кунгача кечиккан репатриация қилинмаган активлар суммасининг 10 фоизига тенг миқдорда Марказий банк томонидан белгиланган валюта курси ҳисобидан жами 1 026 340 сўм молиявий жарима суммаси тўғри ҳисоблаган. Аммо, аризачининг мазкур жаримани тўлаш ҳақида жавобгарга юборган 2025 йил 8 октябрдаги талабнома хати оқибатсиз қолдирилган. Мазкур ҳолатлар иш ҳужжатларидаги ТСОЯЭАТ маълумотлари, талабномалар ва аризачи вакилининг суд мажлисида берган тушунтиришлари билан тўлиқ тасдиқланади. Демак, мазкур ҳолатда ариза талаби асосли ҳисобланади. ИПК 68-моддасининг иккинчи қисмига кўра, юридик шахслар ва фуқароларга нисбатан ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилаётганда ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш учун асос бўлган ҳолатларни исботлаш мажбурияти назорат қилувчи орган зиммасига юклатилади. Аризачи томонидан тақдим қилинган Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизими (ТСОЯЭАТ)дан олинган маълумотларга кўра, жавобгар томонидан суд муҳокамаси кунига қадар камчиликлар тўлиқ бартараф қилинган. Мазкур ҳолатда, суд аризачининг жавобгарга нисбатан 1 026 340 сўм жарима қўллаш тўғрисидаги талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 9моддасининг 19-бандига мувофиқ аризачи ва жавобгар ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўловидан озод қилинган. Қайд этилганларга кўра суд, аризачининг даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни ва суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Юқоридагиларни инобатга олиб, ИПКнинг 68, 118, 176-180, 186, 192, 215-222-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР Қ И Л Д И: Аризани қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар “Ғиждувон супер элита уруғчилик хўжалиги” МЧЖдан Бухоро вилоят солиқ бошқармаси фойдасига 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан устидан 10 (ўн) кунлик муддат ичида апелляция тартибида, қонуний кучга киргач кассация тартибида шикоят қилиш (прокурор ишда иштирок этувчи шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин. Раислик қилувчи О.Жамилов