← Назад
Решение #2839213 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| нинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 382 | — | law | |
| бандида ФК | 382 | — | law | |
| нинг | 66 | — | law | |
| ИПКнинг | 74 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1801-2503/9111-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Қарши шаҳар
2025 йил 2 декабрь
Қарши туманлараро иқтисодий суди, судья А.Қодиров раислигида, судья
ёрдамчиси Ш.Толиповнинг котиблигида, даъвогар *******нинг жавобгар
“*******” НТМга нисбатан 2021 йил 10 сентябрда тузилган *******-сонли
битимни бекор қилиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни даъвогар
вакили Б.*******(ишончнома асосида), (жавобгар иштирокисиз) иштирокида
суд биносида видеоконференцалоқа режимида очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Даъвогар ******* (бундан буён матнда – даъвогар деб юритилади) судга
даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “*******” НТМ (бундан буён
матнда – жавобгар деб юритилади)га нисбатан 2021 йил 10 сентябрда тузилган
*******-сонли битимни бекор қилишни сўраган.
Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакили даъво
аризасида келтирилган важларни қўллаб-қувватлаб, жавобгар томонидан
шартнома шартлари жиддий равишда бузилганлиги сабабли даъвони
қаноатлантириб шартномасини бекор қилишни сўради.
Дастлабки суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъвогарнинг
даъвосига эътироз билдириб, қурилиш учун сарфланган барча харажатларни
ўз ҳисобидан амалга оширганлигини, даъвогарнинг даъвоси асоссиз
эканлигини таъкидлаб, даъвони рад қилишни сўраган.
Суд
суд
мажлисида
ишда
иштирок
этган
тарафларнинг
тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо
бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини қаноатлантиришни лозим
топди.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, ******* ва “*******” НТМ ўртасида
2
0
2
1
й
и
л
10-сентябрда *******–сон билан рўйхатга олинган, мактабгача таълим
соҳасида давлат-хусусий шериклик тўғрисида қиймати 2 511 356 837 сўмлик
битим тузилган.
Давлат кадастр палатасининг Қашқадарё вилояти бошқармаси берган
2019-йил 29-июлдаги 1710224/R- -3266416-сонли “кўчмас мулк объектига
бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳнома”га
асосан фойдаланишдаги 0.25 га ер майдонида “*******” НТМ 100 ўринли
нодавлат мактабгача таълим ташкилотини янгидан қуриш орқали инвестиция
киритиш мажбуриятини олган.
Битимнинг, 3.2-бандига кўра, жавобгар лойиҳа-смета ҳужжатларига
мувофиқ 2022-йил 1-апрелга қадар 2 511 356 837 сўм инвестиция киритиш
мажбуриятини олган.
Шунингдек, тарафлар ўртасида тузилган битимнинг 4.2-бандига
мувофиқ, жавобгар ҳар чорак якуни билан битим бўйича инвестиция
мажбуриятлари бажарилиши тўғрисида ахборот ва ҳисоботларни даъвогарга
тақдим этиб бориши белгиланган.
Бироқ, жавобгар томонидан битим шартлари лозим даражада
бажарилмаган.
Даъвогар томонидан тарафлар ўртасида тузилган битимни ихтиёрий
бекор қилиш бўйича таклиф хати юборилган.
Даъвогар томонидан билдирган таклиф хати жавобгар томонидан
оқибатсиз қолдирилган.
Натижада ушбу низо келиб чиқиб, даъвогар судга даъво аризаси билан
мурожаат қилган.
Даъво талаби асослидир.
Чунки, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасига асосан,
ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар
билан ҳимоя қилишга ҳақли.
Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши
қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд
томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринда – ФК деб
юритилади)нинг 234-моддасига мувофиқ мажбурият – фуқаролик ҳуқуқий
муносабат бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор)
фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи мол-мулкни
топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки
муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса қарздордан
ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади.
Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда
кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши, 237-моддасига кўра мажбуриятни
бажаришдан бир томонлама бош тортиш ва шартнома шартларини бир
томонлама ўзгартиришга йўл қўйилмайди.
ФКнинг 382-моддасига мувофиқ агар ушбу Кодексда, бошқа қонунларда
ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, шартнома
тарафларнинг келишувига мувофиқ ўзгартирилиши ва бекор қилиниши
мумкин.
Тарафлардан бирининг талаби билан шартнома суд томонидан фақат
қуйидаги ҳолларда ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин:
- иккинчи тараф шартномани жиддий равишда бузса;
- ФК, бошқа қонунлар ва шартномада назарда тутилган ўзга ҳолларда.
ФК 384-моддасининг иккинчи қисмида белгиланганки, бир тараф
шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги таклифга иккинчи
тарафдан рад жавоби олганидан кейингина ёки таклифда кўрсатилган ёхуд
қонунда ёинки шартномада белгиланган муддатда, бундай муддат
бўлмаганида эса - ўттиз кунлик муддатда жавоб олмаганидан кейин
шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги талабни судга тақдим
этиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Олий (хўжалик) суди Пленумининг 2009 йил
18 декабрдаги 203-сонли “Хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва
бекор қилишни тартибга солувчи фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини
қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги Қарорининг 18-бандида ФКнинг
382-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ тарафлардан бирининг
шартномани бузиши иккинчи тарафга у шартнома тузишда умид қилишга
ҳақли бўлган нарсадан кўп даражада маҳрум бўладиган қилиб зарар етказиши
шартномани жиддий бузиш ҳисобланиши қайд этилган.
Бундан ташқари, жавобгар томонидан давлат-хусусий шериклик асосида
барпо этилиши кўзда тутилган НТМда амалга оширилган қурилиш-монтаж
ишлари ҳолати юзасидан олиб борилган ўрганиш натижаларига кўра,
лойиҳанинг умумий қиймати билан таққослаганда, жавобгар томонидан
бажарилган амалий қурилиш ишлари ҳажми жами 25 фоизни ташкил этгани
аниқланган.
Бундан кўринишича, жавобгар “*******” НТМ тарафлар ўртасида
тузилган битимга мувофиқ инвестиция киритиш мажбуриятини ўз зиммасига
олган бўлса-да, белгиланган тартиб ва муддатларда ушбу мажбуриятларни
тўлиқ бажармаган.
Мазкур ҳолатда, суд даъвогарнинг даъвосини асосли деб ҳисоблаб,
даъвони тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда – ИПК деб юритилади)нинг 66-моддасига кўра иш бўйича далиллар
ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган
фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи
шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек
низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар
мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма
ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг
маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок
этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади.
ИПКнинг 74-моддасига мувофиқ суд далилларга ишнинг барча
ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар
томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича
баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги
нуқтаи-назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги нуқтаи-назаридан
баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри
келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади.
ИПКнинг 118-моддасига кўра суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
“Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга асосан иқтисодий судларга
бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг
2 фоизи миқдорида, номулкий хусусиятга эга даъво аризалар учун базавий
ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорда давлат божи тўланиши керак
эканлиги қайд этилган.
Юқорида баён этилганларга кўра суд, даъвогарнинг даъво талабини
қаноатлантиришни, жавобгар ва жавобгар ўртасида тузилган битимни бекор
қилишни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига олдиндан тўланган
4.120.000 сўм давлат божи ва 41.200 сўм почта харажатини, Олий суд
депозитига видеоконфренцалоқа харажати учун 103 000 сўм ундиришни
лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234, 236, 382,
384-моддаларини ҳамда Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 74, 112-113,
118, 176-179, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Даъво тўлиқ қаноатлантирилсин.
******* ва “*******” НТМ ўртасида тузилган 2021 йил 10 сентябрдаги
*******-сонли битим бекор қилинсин.
Жавобгар “*******” НТМ ҳисобидан:
даъвогар ******* фойдасига 4.120.000 сўм давлат божи ва 41.200 сўм
почта харажати;
Олий суд депозитига видеоконфренцалоқа харажати учун 103 000 сўм
ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан
бир ой ичида мазкур суд орқали Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва
апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга
кирган кундан эътиборан олти ойлик муддатда кассация тартибида шикоят
берилиши (протест келтирилиши) мумкин.
Судья
А.Қодиров