Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2001-2502/9161 Дата решения 02.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухарский межрайонный экономический суд Судья YULDASHEV ILHOM BOBOJONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID fb97028d-8c55-42f4-bd08-1dd7cd3852f4 Claim ID PDF Hash f2a827867acc1c05... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
нинг 236-моддаси нинг 236 law
ФКнинг 465-моддаси ФКнинг 465 law
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2001-2502/9161-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Бухоро шаҳри 2025 йил 2 декабрь Бухоро туманлараро иқтисодий суди, судья И.Юлдашевнинг раислигида, судья ёрдамчиси А.Абдуллаевнинг котиблигида, ишни видеоконференцалоқа режимида кўмаклашаётган суд ходими Ш.Бобохўжаевнинг кўмагида, Қашқадарё вилояти Китоб туман фермерлар кенгашининг даъвогар ***фермер хўжалиги манфаатида жавобгар *** масъулияти чекланган жамиятидан асосий қарз ва жарима ундириш тўғрисидаги даъво аризаси асосида қўзғатилган ишни кенгаш вакили Э.Аблақулов (ишончнома асосида), даъвогар раҳбари С.Жўраев иштирокида суд биносида видеоконференцалоқа режимида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар ***фермер хўжалиги (матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар *** масъулияти чекланган жамияти (матнда жавобгар деб юритилади)дан 26.265.000 сўм асосий қарз ва 1.313.000 сўм жарима ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган кенгаш ва даъвогар вакиллари даъво аризасини қувватлаб, жавобгар томонидан бугунги кунга қадар қарздорлик тўлаб берилмаганлигини билдириб, даъво аризани қаноатлантиришни сўрашди. Жавобгар суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган бўлсада, вакили иштирокини таъминламади. Шу сабабли суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига асосан, ишни унинг иштирокисиз ишдаги мавжуд материаллар асосида кўриб чиқишни лозим топади. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, кенгаш ва даъвогар вакилларининг тушунтиришларини эшитиб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризасини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2024 йил 30 августдагидаги К-03-сонли контрактация шартномаси тузилиб, унга кўра ушбу МЧЖ томонидан узум маҳсулотларини етказиб бериш, жавобгар эса ушбу маҳсулот ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Шартноманинг 1.2-бандига кўра, тайёрланадиган жами маҳсулот 35 тонна, 1 тоннасининг баҳоси 1.500.000 сўм, жами 52.500.000 сўмни ташкил қилиши келишилган. Шартноманинг 4.5-бандига кўра, “буюртмачи” (жавобгар) хўжалик (даъвогар)га харид қилинаётган маҳсулот баҳосининг 100 фоизи миқдорида 2025 йил 1 августга қадар тўлаб бериши лозимлиги белгиланган. Шартномага асосан даъвогар томонидан жавобгарга 2024 йилнинг август ва сентябрь ойлари давомида ўзаро расмийлаштирилган юк хатлари орқали жами 30.930 кг миқдорда 46.395.000 сўмлик қийматдаги узум маҳсулотлари етказиб берилган, бироқ жавобгар томонидан шартнома мажбурияти лозим даражада бажарилмасдан, маҳсулот ҳақи учун қисман 20.130.000 сўмлик тўловни амалга ошириб, қолган тўловни келишилган муддатда ўз вақтида амалга оширмаган. Натижада жавобгарнинг даъвогар олдида 26.265.000 сўм қарздорлиги вужудга келган. Даъвогарнинг етказиб берилган маҳсулот ҳақи учун қарздорликни тўлаш ҳақида юборган талабнома хати жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (матнда ФК деб юритилади)нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 465-моддасига мувофиқ, контрактация шартномасига мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш ёки сотиш учун бундай маҳсулотни харид қиладиган шахсга тайёрловчига шартлашилган муддатда топшириш (топшириб туриш) мажбуриятини олади, тайёрловчи эса бу маҳсулотни қабул қилиш (қабул қилиб туриш), унинг ҳақини шартлашилган муддатда муайян баҳода тўлаш (тўлаб туриш) мажбуриятини олади. Жавобгарнинг даъвогар олдидаги 26.265.000 сўм қарздорлиги иш ҳужжатларидаги шартнома, юк хатлари, бир томонлама тасдиқланган солиштирма далолатнома, талабнома хати ва даъвогар вакилининг тушунтиришлари билан тўлиқ тасдиқланади. Демак, мазкур даъво талаби асосли ҳисобланади. Иш судда кўрилган кунга қадар жавобгар томонидан қарздорлик умуман тўланмаган. Шу сабабли суд даъвогарнинг 26.265.000 сўм асосий қарз ундириш ҳақидаги даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Шунингдек, даъво аризасида шартноманинг 5.3-бандига асосан маҳсулот ҳақини тўлашдан асоссиз бош тортган сумманинг 5 фоизи миқдорида 1.313.000 сўм жарима ундиришни сўраган. ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига биноан, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Бироқ, жавобгар томонидан маҳсулот ҳақини асоссиз бош тортганлиги ҳолатлари тегишли далиллар билан исботлаб берилмади. Демак, мазкур ҳолатда даъвогарнинг 1.313.000 сўм жарима ундириш ҳақидаги даъво талаби асоссиз ҳисобланади. Шу сабабли суд даъвогарнинг мазкур даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. 2 Суд, даъво аризаси қаноатлантирилганлиги сабабли, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажатларини ва республика бюджетига 551.560 сўм давлат божи, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисобварағига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 103.000 сўм суд харажати ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан ҳамда ИПКнинг 118, 170, 179-180-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар *** масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар ***фермер хўжалиги фойдасига 26.265.000 сўм асосий қарз ва олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар *** масъулияти чекланган жамиятидан республика бюджетига 551.560 сўм давлат божи ундирилсин. Жавобгар *** масъулияти чекланган жамиятидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисобварағига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 103.000 сўм суд харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Бухоро вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида апелляция шикояти (протести) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести) берилиши мумкин. Судья И.Юлдашев 3