Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1601-2503/16722 Дата решения 02.12.2025 Инстанция Апелляция Тип документа Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья MADRAXIMOV BEKZOD TOXIROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID e226c129-2900-4d02-9989-dcd4df467315 Claim ID PDF Hash 8e8cff8da0df8d27... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ИПК 276-моддаси ИПК 276 law
ФКнинг 437-моддаси ФКнинг 437 law
онунининг 32-моддаси онуни 32 law
ФКнинг 261-моддаси ФКнинг 261 law
ИПК 68-моддасининг 1-қисми ИПК 68 1 law
ИПКнинг 72-моддаси ИПКнинг 72 law
ИПК 278-моддаси ИПК 278 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1601-2503/16722-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья – Б.Мадрахимов Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья - А.Мухиддинов НАМАНГАН ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ Наманган шаҳри 2025 йил 2 декабрь Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судья Р.Мамажонова раислигида, судьялар А.Иномов ва А.Мухиддиновдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси А.Собиржановнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар “ААА” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “БББ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 300 000 000 сўм асосий қарз, 1 230 000 сўм пеня, жами 301 230 000 сўм ундириш ҳақидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иш бўйича Наманган туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 8 октябрдаги ҳал қилув қарори устидан “БББ” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган апелляция шикоятини даъвогар вакиллари А.Исматов (ишончнома асосида), адвокат М.Медведова (ордер ва ишончнома асосида) ва жавобгар вакили С.Агаликов (адвокатлик ордери ва ишончнома асосида)лар иштирокида, судлов ҳайъатининг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “ААА” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб, “БББ” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 300 000 000 сўм асосий қарз, 1 230 000 сўм пеня, жами 301 230 000 сўм ундиришни сўраган. Суднинг 2025 йил 8 октябрдаги ажрими билан даъвогарнинг даъво талабини 312 300 000 сўмга кўпайтириш тўғрисидаги аризаси иш юритишга қабул қилинган. Наманган туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 8 сентябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаби қисман қаноатлантирилиб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 300 000 000 сўм асосий қарз, 1 600 000 сўм пеня, жами 301 600 000 сўм ҳамда олдиндан тўланган 3 039 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати ундириш, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этиш, тўланган давлат божининг 84 000 сўм қисми инобатга олиниб даъвогарнинг зиммасида қолдириш, даъвогарнинг ёзма 1 аризасига асосан ортиқча тўланган 12 300 сўм давлат божини қайтариш тўғрисида маълумотнома бериш белгиланган. Суднинг ҳал қилув қароридан норози бўлган жавобгар судлов ҳайъатига апелляция шикояти билан мурожаат қилиб, ҳал қилув қарорини бекор қилишни, даъво аризани қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўраган. Жавобгар апелляция шикоятига асос қилиб биринчи инстанция суди томонидан иш ҳолатларига тўлиқ ҳуқуқий баҳо берилмай, ишга даъвогар раҳбарини жалб этмай, ишни бир томонлама даъвогарнинг манфаатини кўзлаб кўриб чиққан деб ҳисоблаши, ҳақиқатдан тарафлар ўртасида тузилган шартнома бўйича даъвогар уларнинг ҳисоб рақамига 300 000 000 сўм ўтказиб бергани, шунга асосан 2025 йил 5 август куни улар томонидан шартномада қайд этилган турдаги ва миқдордаги маҳсулотлар даъвогар раҳбарининг ўзига шахсан етказиб берилиб, бу ҳақида улар томонидан 05.08.2025 йил куни 31-сонли ҳисобварақ-фактура тақдим этилгани, даъвогар маҳсулотни олиб кетган бўлсада, у томонидан асоссиз равишда маҳсулотлар сифати ёмонлиги кўрсатилиб, ҳисобварақ-фактурани қабул қилиш рад этилгани, амалда маҳсулотлар тўлиқ ҳолда етказиб берилгани, даъвогар уларни мулкини олган бўлса-да, қасддан олмаганлиги буйича важларида жиноий аломатлари мавжудлиги юзасидан хусусий ажрим чиқарилмаганлиги, улар томонидан шартномада кўрсатилган мажбуриятлар тўлиқ бажарилган бўлсада, биринчи инстанция суди ушбу ҳолатларни инобатга олмай асоссиз равишда 1 600 000 сўм пеня ундиришни белгилаганлиги, шартномада тарафлар ўртасида медиация тамойиллари ўтказилиши назарда тутилгани ҳақида важлар келтирилган. Суд мажлисида жавобгар вакили судлов ҳайъатига илтимоснома билан мурожаат қилиб, жавобгар жамият раҳбарининг иштирокини таъминлаш учун ишни кўришни бошқа кунга қолдиришни сўради. Даъвогар вакиллари жавобгар вакилининг илтимосномасига эътироз билдириб, уни қаноатлантиришни рад этишни сўради. Судлов ҳайъати ўз ўрнида ажрим қилиб ишда жавобгар вакили иштирок этаётганлиги сабабли унинг илтимосномасини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. Жавобгар вакили тарафлар раҳбарларининг ўзаро келишувларига асосан фуқаролар Абдуазизов Илҳом ва Бекмирзаев Отабекларнинг воситачилигида маҳсулотларнинг етказиб бериш ва қабул қилиб олиш белгиланганлигини, келишув асосида мазкур фуқароларнинг воситачилигида маҳсулотлар етказиб берилганлигини, маҳсулотни етказиб берилганлигини тасдиқловчи аудио ва видео ёзувлар мавжудлигини, бироқ, жавобгар томонидан маҳсулот қайтариб берилмаётганлигини, бундан ташқари, биринчи инстанция суди томонидан ҳал қилув қарори қабул қилишда процессуал хатоликка йўл қўйилганлигини, биргина, суд мажлиси баённомаси юритилишида уч нафар котиб алмашган бўлсада, ҳал қилув қарорида бир нафар суд мажлиси котибининг қайд этилганлиги боис иш ҳолатларини тўлиқ ўрганиб, қонуний қарор қабул қилишни сўради. 2 Суд мажлисида даъвогар вакили жавобгарнинг апелляция шикоятига эътироз билдириб унинг асоссизлигини, биринчи инстанция суди томонидан барча ҳолатлар тўлиқ ўрганилганлигини, фуқаролар Абдуазизов Илҳом ва Бекмирзаев Отабекни умуман танимаслигини ва уларнинг мазкур муносабатга умуман алоқаси йўқлигини, маҳсулот уларга умуман етказиб берилмаганлиги боис, шикоятни қаноатлантиришни рад қилишни сўради. Суд маждисида даъвогар адвокати судлов ҳайъатига ёзма эътирознома тақдим қилиб, ундаги важларни такрорлаб, шикоятни қаноатлантиришни рад қилишни сўради. Жавобгар вакили судлов ҳайъатига илтимоснома билан мурожаат қилиб, ишга гувоҳ сифатида фуқаролар Абдуазизов Илҳом, Бекмирзаев Отабек ва Шарипов Раҳмонжонларни чақиришни сўради. Даъвогар вакиллари жавобгар вакилининг ушбу илтимосномасига эътироз билдириб, уни қаноатлантиришни рад этишни сўрадилар. Судлов ҳайъати ўз ўрнида ажрим қилиб, илтимосномани қаноатлантиришни рад этишни ва ишни мавжуд ҳужжатлар асосида кўриб чиқишни лозим топди. Жавобгар вакили адвокат судлов ҳайъатига илтимоснома билан мурожаат қилиб, тарафларнинг низони келишув йўли билан ҳал этишлари учун муддат беришни сўради. Даъвогар вакиллари жавобгар вакилининг ушбу илтимосномасига ҳам эътироз билдириб, уни қаноатлантиришни рад этишни сўрадилар. Судлов ҳайъати ўз ўрнида ажрим қилиб, жавобгарни вакилининг илтимосномасини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. Жавобгар вакили апелляция шикоятини қаноатлантириб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилишни ҳамда даъво аризани қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилиш қилишни сўради. Даъвогар адвокати жавобгарнинг апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад қилиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги хулосага келди: Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасида, ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш, бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланган. ИПК 276-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига кўра, суд ишни апелляция инстанциясида кўриш чоғида биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг қонунийлигини ва асослилигини текширади. Суд янги далилларни текшириши ва янги фактларни аниқлаши мумкин. 3 Апелляция инстанциясининг суди биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини тўлиқ ҳажмда текшириши шарт. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8-моддасига кўра, фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмаса-да, лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга келади. ФК 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар томонидан 2025 йил 16 апрелдаги 11-сонли шартномага асосан жами 2025 йил 16 апрелдаги 498-сонли тўлов топшириқномаси асосида 300 000 000‬ сўм маблағни жавобгарга “ЛДСП ламинат” маҳсулотини сотиб олиш учун ўтказилган. Шартноманинг 4.1-бандида даъвогар маҳсулот учун олдиндан 100 фоиз тўловни амалга ошириши, 2.2-бандида эса тўлов амалга оширилгандан сўнг жавобгар 120 кун ичида маҳсулотни етказиб бериши кўзда тутилган. Бироқ жавобгар томонидан тўлаб берилган 300 000 000 сўм маблағ учун маҳсулотлар етказиб берилмаган. Жавобгарнинг 2025 йил 5 августдаги 31-сонли ҳисобварақ-фактураси даъвогар томонидан рад этилган. Натижада жавобгарнинг даъвогардан 300 000 000 сўмлик қарздорлиги вужудга келган. Даъвогар томонидан қарздорликни тўлаб бериш юзасидан огоҳлантириш хатлари жўнатилган. Бироқ, жавобгар мазкур ҳужжатларни эътиборсиз қолдирган. ФКнинг 437-моддасига кўра маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи - сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. ФК 449-моддасининг биринчи қисмига кўра сотиб олувчи етказиб бериладиган товарлар ҳақини шартномада назарда тутилган ҳисоб-китоблар тартиби ва шаклига амал қилган ҳолда тўлайди. Агар тарафлар келишувида ҳисоб-китоблар тартиби ва шакли белгиланмаган бўлса, ҳисоб-китоблар тўлов топшириқномалари билан амалга оширилади. ФК 420-моддасининг учинчи қисми талабига кўра олдиндан тўланган суммани олган сотувчи товарни топшириш бўйича мажбуриятни бажармаган тақдирда сотиб олувчи ҳақи тўланган товарни топширишни ёки сотувчи топширмаган товар учун олдиндан тўланган суммани қайтариб беришни талаб қилишга ҳақли. 4 Юқоридаги қарздорлик шартнома, тўлов топшириқномаси ва даъвогар вакилининг биринчи инстанция суди мажлисида берган тушунтиришлари билан ўз тасдиғини топган. Мазкур ҳолатда, биринчи инстанция суди даъвогарнинг 300 000 000 сўм асосий қарздорликни ундириш талабини асосли деб топиб уни қаноатлантириш тўғрисида хулосага келган. Шунингдек, даъво аризасида тўлов кечиктирилган 41 кун учун 12 300 000 сўм пеня ундириш талаби қўйилган. Бироқ, кечиктирилган кунлар даъвогар томонидан нотўғри ҳисобланган бўлиб, иш ҳужжатларига қараганда даъво аризаси киритилгунга қадар жавобгар томонидан маҳсулотни етказиб бериш муддати 13 кунга кечиктирилган, яъни шартнома бўйича тўлов амалга оширилгандан сўнг маҳсулот 120 кун ичида етказиб берилиши нанарда тутилган бўлиб, тўлов 2025 йил 16 апрелда амалга оширилган. Бу ҳолатда жавобгарнинг маҳсулотни 2025 йил 14 августгача етказиб бериш мажбурияти бўлган ва пеня 15 августдан бошлаб судга даъво киритилгун(2025 йил 28 август)га қадар ҳисобланиши лозим бўлган. Шу сабабли ҳисобланган пеня суммаси (300 000 000*0,1%*13=3 900 000) 3 900 000 сўмдан ошмаган бўлиши лозим бўлади. ФКнинг 260 – моддасига кўра, қонунчилик ёки шартнома билан белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақди да кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунининг 32-моддаси 2-қисмига кўра етказиб берилган товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун сотиб олувчи (буюртмачи) етказиб берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлайди. ФКнинг 261-моддасига асосан, неустойка жарима ёки пеня шаклида бўлади. Қарздор мажбуриятларнинг бажарилишини кечиктириб юборганида тўлайдиган ва ўтказиб юборилган муддатнинг ҳар бир куни учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисмига нисбатан фоиз билан ҳисобланадиган неустойка пеня ҳисобланади. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленуми “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 2-бандида, шартномада жарима ёки пеня шаклида белгиланадиган неустойка тарафлар томонидан қабул қилинган мажбуриятларнинг 5 бажарилишини таъминлаш усулларидан бири ҳисобланади. Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги ҳақида тушунтириш берилган. Шунга кўра, даъвогар жамият шартномага асосан жавобгар ҳисобидан пеня ундиришни талаб қилишга ҳақли. Мазкур ҳолатда, биринчи инстанция суди, юқоридаги қонун ҳужжатлари нормаларини ва Пленум қарорини инобатга олган ҳолда даъвонинг пеня ундириш талабини камайтиришни ва жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 1 600 000 сўм пеня ундиришни лозим топган. Мазкур ҳолатда судлов ҳайъати биринчи инстанция суди томонидан даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантириш ҳақида тўғри ва асосли тўхтамга келган ҳисоблайди. Гарчи, жавобгар апелляция шикоятида ва ишни апелляция инстанцияси суди мажлисида судлов ҳал қилув қарорини бекор қилиш учун асослар келтирган бўлса-да, судлов ҳайъати жавобгар томонидан келтирилган важларга қўшилмасликни лозим топди. Зотан, ишни биринчи инстанция суди ва апелляция инстанция судида кўриш жараёнида жавобгар томонидан маҳсулотни даъвогарга етказиб берилганлигини тасдиқловчи далиллар тақдим этилмаган. ИПК 68-моддасининг 1-қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. ИПКнинг 72-моддаси кўра, далилларни мақбуллигига доир норма келтирилган бўлиб унга кўра, қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. ИПК 278-моддасининг 1-бандига кўра, апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли. ИПК 118-моддасининг биринчи ва тўққизинчи қисмларига мувофиқ, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация ва тафтиш шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада баён этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади. Юқоридагилардан келиб чиқиб судлов ҳайъати, жавобгарнинг апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, жавобгар томонидан тўланган 1 519 500 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажатини унинг зиммасида қолдиришни, жавобгар томонидан ортиқча тўланган 42 000 сўм давлат божини қайтариш тўғрисида маълумотнома бериш лозим топади. 6 Шунингдек судлов ҳайъати иш бўйича Наманган вилояти прокуратурасига хусусий ажрим чиқаришни лозим топади. Баён этилганларга кўра ва ИПКнинг 68, 72, 118, 200, 274, 276, 278 ва 280-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: “БББ” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган апелляция шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Наманган туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 8 октябрдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. “БББ” масъулияти чекланган жамияти томонидан тўланган 1 519 500 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажатини инобатга олиб унинг зиммасида қолдирилсин. “БББ” масъулияти чекланган жамияти томонидан ортиқча тўланган 42 000 сўм давлат божини қайтариш тўғрисида маълумотнома берилсин. Иш бўйича Наманган вилояти прокуратурасига хусусий ажрим чиқарилсин. Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Қарор устидан ҳал қилув қарори қабул қилган суд орқали ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган санадан бошлаб бир йил ичида Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят (протест) келтириш мумкин. Ҳайъат раиси Р.Мамажонова Ҳайъат аъзолари А.Иномов А.Мухиддинов 7