← Назад
Решение #2839220 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
14
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 437 | — | law | |
| збекистон Республикаси Бюджет кодекси | 122 | — | code_article | |
| кодекси | 47 | — | code_article | |
| онуни | 32 | — | law | |
| онун | 32 | 2 | law | |
| бандида ФК | 326 | — | law | |
| амда ФК | 335 | — | law | |
| ФКнинг | 703 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 66 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 72 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1807-2501/5063-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Қарши шаҳар
2025 йил 2 декабрь
Чироқчи туманлараро иқтисодий суди судьяси У.Латипов раислигида,
судья ёрдамчиси А.Чулиевнинг котиблигида даъвогар “ХХХ” масъулияти
чекланган жамиятининг жавобгар Хххдан 110.000.000 сўм асосий қарз,
55.000.000 сўм пеня, 1.500.000 сўм адвокатлик хизмат учун тўловни ундириш
ҳақидаги даъво аризаси бўйича ишни Чироқчи туман прокурори катта
ёрдамчиси М.Абдуллаев, даъвогар раҳбари Р.Норов (шахсий маълумотнома
асосида), адвокати Ҳ.Эштемиров (ордер, ишончнома асосида), жавобгар
вакили Н.Жўраев (ишончнома асосида)лар иштирокида Қарши туманлараро
иқтисодий суд биносида видеоконференцалоқа режимида очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
даъвогар “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринда –
даъвогар деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар
Ххх (кейинги ўринда – жавобгар деб юритилади)дан 10.000.000 сўм асосий
қарз, 55.000.000 сўм пеня, 1.500.000 сўм адвокатлик хизмат учун тўловни
ундиришни сўраган.
Суднинг шу кундаги ажрими билан даъвогарнинг даъво талабини
етказилган зарар деб ўзгартириш ҳақидаги аризаси даъвонинг асоси ва
предмети бир вақтда ўзгартирилганлиги сабабли қабул қилиш рад этилди.
Суднинг 2025 йил 7 ноябрдаги ажрими билан ишга низонинг предметига
нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида
Қашқадарё вилоят Ғазначилик хизмати бошқармаси жалб этилган.
Учинчи шахс Қашқадарё вилояти бўйича Ғазначилик бошқармаси суд
мажлиси муҳокамасига қадар 2025 йил 25 ноябрдаги 01-35/718-сонли
маълумотнома тақдим этиб, тарафлар ўртасида тузилган шартнома Давлат
харидларини ривожлантириш ва мониторинг қилиш бўлимидан рўйхатдан
ўтмаганлигини маълум қилиб, иш ҳажми кўплиги сабабли ўзининг
иштирокисиз кўришни сўраган.
Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодекси (кейинги ўринда - ИПК)нинг 170-моддасига асосан ишни унинг
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари даъво талаблари
бўйича тушунтириш бериб, ўз маҳсулотини электрон тизим орқали
қуйганлигини, тарафлар ўртасида 2023 йил 17 декабрдаги №-231210082259448
лот бўйича ўтказилган электрон давлат харидлари натижаси юзасидан товар
етказиб бериш тўғрисида 2023 йил 17 декабрда 1963861-сонли шартнома
тузилганлигини, мазкур шартномага асосан 2023 йил 28 декабрдаги 8-сонли
электрон ҳисоб-фактура билан 110.000.000 сўмлик йўлак бетон плиталари
етказиб берилганлигини, қарздорлик солиштирма далолатнома билан
тасдиқланганлигини, қонунга асосан пеня ҳисобланиб, 1.500.000 сўм
адвокатлик хизмат учун тўлов амалга оширилганлигини маълум қилиб, ўзаро
1
тузилган шартнома Ғазначилик бошқармасида рўйхатдан ўтказиш
жавобгарнинг мажбурияти эканлигини билдириб, даъво талабларини
қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган жавобгар вакили ҳақиқатдан
ҳам 110.000.000 сўмлик йўлак бетон плиталари етказиб берилганлигини,
ҳисоб-фактура билан қабул қилинган бўлса-да, шартнома Қашқадарё вилояти
бўйича Ғазначилик бошқармасидан рўйхатдан ўтмаганлиги сабабли даъво
талабларини рад этишни сўради.
Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган прокурор тарафлар ўртасида
тузилган шартнома Давлат харидларини ривожлантириш ва мониторинг
қилиш бўлимидан рўйхатдан ўтмаганлигига аниқлик киритиб, даъво
талабларини рад этишни сўради.
Суд ишда иштирок этган шахсларнинг тушунтиришларини эшитиб,
ишдаги ва тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, ҳуқуқий баҳо бериб,
қуйидаги асосларга кўра, даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим
топади.
Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамаси давомида аниқланган ҳолатларга
кўра, тарафлар ўртасида 2023 йил 17 декабрдаги №-231210082259448 лот
бўйича ўтказилган электрон давлат харидлари натижаси юзасидан товар
етказиб бериш тўғрисида 2023 йил 17 декабрда 1963861-сонли шартнома
тузилган бўлиб, мазкур шартноманинг 1-бандида “Буюртмачи” товар учун
жами тўловни амалга ошириши ва товарни қабул қилиб олиш мажбуриятини,
“Ижрочи” эса 2.000 дона бурчатка маҳсулотларини бир ўлчов бирлиги учун
55.000 сўм келишилган нарх асосида жами 110.000.000 сўмлик товарларни
етказиб беришни ўз зиммасига олган.
Мазкур шартнома мажбуриятидан келиб чиқиб, даъвогар 2023 йил 28
декабрдаги 8-сонли электрон ҳисоб-фактура билан 110.000.000 сўмлик йўлак
бетон плита маҳсулотларни жавобгарга етказиб берилган бўлса-да, жавобгар
томонидан 110.000.000 сўмлик маҳсулотлар қабул қилиниб, 2025 йил 19
сентябрдаги солиштирма далолатнома билан маҳсулотлар ҳақи тан олинган
бўлсада, тўловни амалга оширилмасдан келган.
Даъвогар томонидан қарздорликни тўлаш ҳақида талабномаси юборган
бўлсада, аммо жавобгар ушбу талабномани оқибатсиз қолдирган.
Натижада ушбу низо келиб чиқиб, даъвогар қарздорликни ундириш
ҳақида судга мурожаат қилган.
Суд даъво талабини ишдаги далиллар ва қонун ҳужжатлари билан
муҳокама қилиб, уни қисман асосли деб ҳисоблайди.
Чунки, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринда
– ФК деб юритилади)нинг 8, 234-моддаларига кўра мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади.
ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун
ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши, 237-моддасида мажбуриятларни
бажаришдан бир томонлама бош тортишга йўл қўйилмаслиги, 333-моддасида
эса қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим
2
даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада
бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб бериши белгиланган.
ФКнинг 437-моддасига кўра маҳсулот етказиб бериш шартномасига
мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб
берувчи-сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб
чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик
фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва
шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа
мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул
қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 122-моддаси учинчи
қисмида бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг
бюджет-дан ажратиладиган маблағлар бўйича товарларни (ишларни,
хизматларни) етказиб берувчилар билан тузган шартномалари, шунингдек
уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар улар ғазначилик
бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилганидан кейин кучга кириши белгиланган.
Ишга жалб этилган учинчи шахс Қашқадарё вилояти бўйича Ғазначилик
бошқармаси томонидан 2025 йил 25 ноябрдаги 01-35/718-сонли маълумотнома
тақдим этиб, тарафлар ўртасида 2023 йил 17 декабрдаги №-231210082259448
лот бўйича ўтказилган электрон давлат харидлари натижаси юзасидан товар
етказиб бериш тўғрисида 2023 йил 17 декабрда 1963861-сонли шартнома
Давлат харидларини ривожлантириш ва мониторинг қилиш бўлимидан
рўйхатдан ўтмаганлигини маълум қилинган.
Мазкур ҳолатда тарафлар ўртасидаги шартнома 2023 йил 17 декабрдаги
№-231210082259448 лот бўйича ўтказилган электрон давлат харидлари
натижаси юзасидан товар етказиб бериш тўғрисида 2023 йил 17 декабрда
1963861-сонли шартнома тузилган.
Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022
йил 24 июндаги 345-сон қарори билан тасдиқланган “Таъсисчиси бюджет
ташкилотлари бўлган унитар корхоналарга ғазначилик орқали хизмат
кўрсатиш
тартиби
тўғрисида”ги
Низомнинг
10-бандида
унитар
корхоналарнинг давлат харидлари доирасида тузилган ва белгиланган
тартибда махсус ахборот порталида юритиладиган шартномаларнинг ягона
реестрига киритилган шартномалари ва уларга қўшимча келишувлар
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ахборот тизимида (кейинги
ўринларда - "ЎРМВ"да автоматик тарзда ҳисобга олиниши, 13-бандида эса
шартномалар ва уларга қўшимча келишувларнинг "ЎРМВ" АТда ҳисобга
олиниши ушбу шартномалар ва уларга қўшимча келишувлар бўйича унитар
корхоналарнинг номидан ва уларнинг топшириғи бўйича ғазначилик
бўлинмалари томонидан тўловларни амалга ошириш учун асос ҳисобланиши
қайд этилган.
Бироқ, суд мажлиси муҳокамасида аниқланишича, 2023 йил 17
декабрдаги №-231210082259448 лот бўйича ўтказилган электрон давлат
харидлари натижаси юзасидан товар етказиб бериш тўғрисида 2023 йил 17
декабрда 1963861-сонли шартномаси ахборот тизимида автоматик тарзда
ҳисобга олинмаган.
3
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг
47-моддасини биринчи қисмида товарларни (хизматларни) реализация
қилишда юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар, агар мазкур
моддада бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, ушбу товарларни
(хизматларни) сотиб олувчиларга ҳисобварақ-фактурани тақдим этиши
шартлиги белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил
14 августдаги 489-сон қарори билан тасдиқланган “Ҳисобварақфактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул
қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 2-бандида ҳисобварақ-фактура –
Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига мувофиқ уни тақдим этиш
мажбуриятига эга бўлган товарларни (хизматларни) сотувчи (етказиб берувчи)
томонидан расмийлаштириладиган қатъий белгиланган намунадаги
(форматдаги), товарлар ҳақиқатда жўнатилганлигини ёки хизматлар
кўрсатилганлигини ва уларнинг қийматини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланиши
қайд этилган.
Шунингдек, Низомнинг 10-бандида агар ушбу Низомнинг 12-бандида
бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, ҳисобварақ-фактуралар электрон
шаклда расмийлаштирилади ва уларнинг сақланиши ҳамда ҳисоби
юритилиши электрон ахборот тизимида амалга оширилиши белгиланган.
Тарафлар ўртасида 2023 йил 28 декабрдаги 8-сонли электрон ҳисобфактура билан 110.000.000 сўмлик йўлак бетон плита маҳсулотлар юзасидан
расмийлаштирилган ҳисоб-фактура Солиқ кодекси ва Низом талабларига
мувофиқ электрон шаклда тузилган.
Шу сабабли суд даъво талабини 110.000.000 сўм асосий қарз ундириш
талабини қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Шунингдек, даъвогар “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг
шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси
Қонунининг 32-моддасига асосан жавобгар ҳисобидан 110.000.000 сўм
миқдордаги асосий қарздорлик ўз вақтида тўланмаганлиги сабабли,
кечиктирилган ҳар бир кун учун 0,4 фоиз миқдорида, аммо 50 фоиздан
ошмаган миқдорда 55.000.000 сўм пеня ундиришни ҳам сўраган.
“Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий
базаси тўғрисида"ги Қонун 32-моддасининг 2-қисмига асосан етказиб
берилган товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун
сотиб олувчи (буюртмачи) етказиб берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун
учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо
кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида
пеня тўлайди кўрсатилган.
Шунингдек, даъвогар “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг
шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси
Қонунининг 32-моддасига асосан жавобгар ҳисобидан 327 133 777 сўм
миқдордаги асосий қарздорлик ўз вақтида тўланмаганлиги сабабли,
кечиктирилган ҳар бир кун учун 0,5 фоиз миқдорида, аммо 50 фоиздан
ошмаган миқдорда 163 566 889 сўм пеня ундиришни ҳам сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди (Олий хўжалик суди)
Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки
4
лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарликни белгиловчи
фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги
163-сонли қарорининг 4-бандида ФКнинг 326-моддасига мувофиқ, суд
қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда
иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг
манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳамда
ФКнинг 335-моддасига асосан агар кредитор қасддан ёки эҳтиётсизлик
туфайли мажбуриятни бажариш мумкин бўлмаслиги юз беришига ёки
бажармаслик туфайли етказилган зарар миқдорининг кўпайишига
кўмаклашган бўлса, шунингдек кредитор мажбуриятни бажармасликдан
етказилган зарарни камайтириш чораларини қасддан ёки эҳтиётсизлик
туфайли кўрмаган бўлса, суд ишнинг ҳолатларига қараб тўланадиган ҳақ
миқдорини камайтиришга ёки кредиторга ҳақ тўлашни батамом рад этишга
ҳақли эканлиги белгиланган.
Мазкур ҳолатда суд ушбу ҳуқуқдан фойдаланиб, даъвогарнинг пеня
ундириш талабини муҳокама қилиб, молялаштириш бюджет маблағлари
олувчиларнинг бюджет-дан ажратиладиган маблағлар ҳисобидан амалга
оширилишини, ҳар иккала тарафнинг айби билан шартнома ғазначилик
бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилганлиги натижасида келиб чиққанлиги
билан баҳолаб, пеня ундириш талабини қаноатлантиришни рад этишни ҳамда
ушбу талаб бўйича давлат божини даъвогар зиммасига юклашни лозим топди.
Бундан ташқари, даъвогар даъво аризасида жавобгардан 1.500.000 сўм
адвокатлик хизмат учун тўловни ундиришни сўраган.
Даъвогар ўзининг бузилган ҳуқуқини тиклаш учун “KI
YURIDIK
I
Y ” адвокатлик бюроси билан 2025 йил 10 октябрда 42-сонли шартнома
тузиб, 2025 йил 10 октябрдаги 017-сонли тўлов топшириқномаси билан
1.500.000 сўмлик адвокатлик хизмати ҳақи тўлаган.
ФКнинг 703-моддаси кўра ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси
бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий шаклда бўлмаган
хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки муайян фаолиятни
амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш мажбуриятини
олади.
Шу боис суд даъвогарнинг 1.500.000 сўм адвокатлик хизмати ҳақи
ундириш талабини қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда
назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб,
улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва
эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун
аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлиги ёки мавжуд эмаслигини
аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, гувоҳларнинг
кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан
аниқланади.
ИПКнинг 68-моддасига мувофиқ ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
ИПКнинг 72- моддасида қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан
тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан
5
тасдиқланиши мумкин эмас, 74-моддасига кўра суд далилларга ишнинг барча
ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар
томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича
баҳо беради, ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги
нуқтаи-назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги нуқтаи назаридан
баҳоланиши лозим.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Суд даъвлат божини ҳисоб-китоб қилиб, қаноатлантириш рад этилган
55.000.000 сўм пеня талаби бўйича даъвор томонидан олдиндан тўланган
1.100.000 сўм давлат божини инобатга олган ҳолда қаноатлантирилган жами
111.500.000 сўм ундириш талаби учун даъвогар ҳисобидан республика
бюджетига 2.230.000 сўм давлат божи ҳисоблайди.
“Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга кўра иқтисодий судларга
бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг
2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам
бўлмаган миқдорда тўланиши қайд этилган.
Юқоридагиларга кўра, суд даъво талабларини қисман қаноатлантириб,
жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 110.000.000 сўм асосий қарз, 41.200
сўм почта харажати, 1.500.000 сўм адвокатлик хизмати ҳақи, республика
бюджетига 2.230.000 сўм давлат божи ва иш видеоконференсалоқа режимида
кўрилганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисоб
рақамига 103.000 сўм суд харажати ундиришни ҳамда даъво талабини қолган
қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8, 234, 236, 237,
437-моддаларини ҳамда Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 68, 118,
166, 170, 176-179, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилди:
Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар Хххдан даъвогар “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти
фойдасига 110.000.000 сўм асосий қарз, 41.200 сўм почта харажати, 1.500.000
сўм адвокатлик хизмати ҳақи;
Республика бюджетига 2.230.000 сўм давлат божи;
Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисоб рақамига 103.000
сўм суд харажати ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисми қаноатлантириш рад этилсин.
Ушбу талаб бўйича давлат божи тўланганлиги инобатга олинсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози томон бир ой ичида шу суд орқали
Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида
кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан
эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши (протест
келтирилиши) мумкин.
Судья
У.Латипов
6