Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1801-2511/9792 Дата решения 02.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Каршинский межрайонный экономический суд Судья IBRAGIMOV JASUR SHODMONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ҳамкорбанк Ответчик / Подсудимый
Source ID bd237b38-cae5-42a5-9f29-e4b2cf0f79af Claim ID PDF Hash 3815bb9c6c7715bc... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
ФКнинг 744-моддаси ФКнинг 744 law
ФКнинг 734-моддаси ФКнинг 734 law
ИПКнинг 66-моддаси ИПКнинг 66 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1801-2511/9792-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Қарши шаҳри 2025 йил 02 декабрь Қарши туманлараро иқтисодий суди судьяси Ж.Ибрагимов раислигида, судья ёрдамчиси Б.Давлятов котиблигида даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси ЧЭКИ "Ҳамкорбанк" АТБ манфаатида жавобгарлар "M li v zizb k shturdi O'g'li" ЯТТ ва "F rx d vsh n v" МЧЖга нисбатан даъво аризаси бўйича ишни тарафлар иштирокисиз суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси (кейинги ўринда – палата деб юритилади) ЧЭКИ "Ҳамкорбанк" АТБ манфаатида (кейинги ўринда – даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгарлар "M li v zizb k shturdi O'g'li" ЯТТ ва "F rx d vsh n v" МЧЖ (кейинги ўринда – жавобгар деб юритилади) ҳисобидан солидар тартибда 6 119 189, 64 сўм муддати ўтган кредит асосий қарздорлик, 233 733, 02 сўм кредит фоизи, 1 258 588,25 сўм пеняни ундиришни сўраган. Палата суд мажлисини унинг вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлса-да, даъвогар ва жавобгарлар суд мажлисига келмади. Даъвогар вакили суд мажлисини унинг иштирокисиз кўриб чиқишни сўраб, кредит шартномаси юзасидан қарздорлик тўғрисида маълумотнома тақдим этиб, унга кўра жавобгарлар томонидан даъво талабида келтирилган қарздорлик сўндирилганлигини таъкидлаб, даъво талабини рад этишни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда – ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига асосан, суд ишни жавобгарлар вакилларининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд ишда иштирок этган шахснинг тушунтиришларини эшитиб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, уларни муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамаси давомида аниқланган ҳолатларга кўра АТ "Алоқабанк" ва "M li v zizb k shturdi O'g'li" ЯТТ ўртасида 2025 йил 03 апрелдаги №124-сонли кредит шартномасига асосан даъвогар жавобгарга 220 000 000 сўм кредит ажратиши, жавобгар эса кредитни мақсадли ишлатиш, асосий қарз сўммаси ва унга ҳисобланган фоизларни шартномада қайд этилган муддатда ва шартлар асосида қайтаришга келишилган. Кредит таъминоти сифатида "F rx d vsh n v" МЧЖдан кредитнинг тўлиқ сўммасига кафиллик олинган. 2025 йил 18 августда уч томонлама кафиллик шартномаси тузилган. Даъвогар кредит шартномаси шартларини бажариб, жавобгарга кредит маблағини тўлиқ ажратиб берган. Лекин, жавобгар кредит ва унга ҳисобланган фоизларни қайтариш жадвали (графиги)ни бузиб, кредит ва унга ҳисобланган фоизидан бўлган қарзини тўламасдан келган. Натижада ушбу низо келиб чиқиб, даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Даъво талаблари асослидир. Чунки, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (кейинги ўринда - ФК) 8, 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 744-моддасига мувофиқ кредит шартномаси бўйича бир тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Агар ушбу параграфнинг қоидаларида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса ва у кредит шартномасининг моҳиятидан келиб чиқмаса, кредит шартномаси муносабатларига нисбатан қарзнинг қоидалари қўлланади. ФКнинг 734-моддасига асосан агар қонунда ёки қарз шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи (юридик шахс ёки фуқаро) қарз олувчидан қарз суммасига шартномада белгиланган миқдорда ва тартибда фоизлар олиш ҳуқуқига эга бўлади. Фоизлар тўлаш тартиби ва муддатлари қарз шартномаси билан белгиланади. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик (Олий суди) суди Пленумининг 22.12.2006 йилдаги “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги қарорининг 5-бандида қарз олувчилар (қарздорлар)нинг кредитларни қайтармаганлик учун кредит ташкилотлари олдидаги жавобгарлиги доирасини аниқлашда судлар қарз таркибига кредитнинг ёки унинг бир қисмининг суммаси, кредитдан фойдаланганлик учун фоизлар, кредит шартномасида белгиланган ҳажмда бошқа тўловлар (комиссиялар) киришидан келиб чиқишлари зарурлиги, кредитдан фойдаланганлик учун фоизлар, кредит ташкилоти томонидан қарз олувчи (қарздор) банкнинг пул маблағларидан амалда фойдаланган бутун даври учун, ҳатто актив (кредит/қарз) ўстирмаслик мақомига ўтказилган тақдирда ҳам, пул мажбуриятларини кечиктириш даврини қўшган ҳолда ҳисобланиши мумкинлиги белгиланган. Даъвогар томонидан судга тақдим этилган 2025 йил 01 декабрдаги маълумотномага кўра, жавобгар томонидан даъво талабидаги 2025 йил 02 декабрь ҳолатидаги кредит қарздорлик сўндирилган. Мазкур ҳолатда суд даъвогар томонидан судга даъво аризаси киритилгандан сўнг жавобгар томонидан даъво талабида келтирилган қарздорлик тўлиқ сўндирилганлигини инобатга олиб, даъво талабларини қаноатлантиришни рад этишни лозим деб ҳисоблайди. ИПКнинг 66-моддасига кўра иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. ИПКнинг 118-моддасига мувофиқ, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ушбу модданинг бешинчи қисмига кўра, даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий равишда қаноатлантирилса, суд ҳаражатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилади, деб белгиланган. 2025 йил 18 августдаги тарафлар ўртасида уч томонлама имзоланган кафиллик шартномасининг 2.2.3 бандида "Кафил" ("F rx d vsh n v" МЧЖ) кредит шартномаси бўйича "Қарздор"("M li v zizb k shturdi O'g'li" ЯТТ)нинг "Кредитор" (ЧЭКИ "Ҳамкорбанк" АТБ) олдида қарз олувчи билан баравар ҳажмда жавоб бериши, шу жумладан фоизлар тўлаш, қарзни қайтариш бўйича суд чиқимларини ҳамда қарз олувчининг мажбуриятини бажармаслиги ёки лозим даражада бажармаслиги туфайли кредитор кўрган бошқа зарарларни тўлаш, кредит ва унга ҳисобланган пеня ва фоизларни тўлаш ҳақидаги талабларни сўзсиз ижро қилиш назарда тутилган. Юқорида қайд этилганларга кўра, суд даъво талабларини қаноатлантиришни рад этиб, жавобгарлардан даъвогар ҳисобига солидар тартибда 41 200 сўм почта харажати ва республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234, 734, 744моддаларини ҳамда Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176-179, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: даъво талабларини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгарлар "M li v zizb k shturdi O'g'li" ЯТТ ва "F rx d vsh n v" МЧЖдан солидар тартибда даъвогар ЧЭКИ "Ҳамкорбанк" АТБ фойдасига 41 200 сўм почта харажати; республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин. Судья Ж.Ш.Ибрагимов