← Назад
Решение #2839240 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 236 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 437 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2006-2501/4299-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲAЛ ҚИЛУВ ҚAРOРИ
Ромитан тумани
2025 йил 02 декабр
Ромитан туманлараро иқтисодий суди, судья Н.Зоировнинг раислигида, судья
ёрдамчиси С.Сувонов котиблигида, даъвогар – Ўзбекистон Республикаси Савдосаноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармасининг «WB
R
I X»
масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар – « GR
I N
NG
XN L GY» масъулияти чекланган жамиятидан жами 2300660800 сўм ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган ишни даъвогар вакили – Н.Ярашев
(ишончнома асосида) иштирокида (жавобгар вакили иштирок этмади) Ромитан
туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
даъвогар – Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят
ҳудудий бошқармасининг «WB
R
I X» масъулияти чекланган жамияти
манфаатида иқтисодий судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар - « GR
I N
NG
XN L GY» масъулияти чекланган жамиятидан 2300660800 сўм
асосий қарзни ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини қўллабқувватлаб, ундаги важларни такрорлаб, хусусан, тарафлар ўртасида 2022 йил 03
декабрда пленка етказиб бериш тўғрисида 22-04-сонли шартнома тузиланлигини,
шартномага асоссан жавобгарга 3853819200 сўм пул маблағлари пленка сотиб олиш
учун олдиндан ўтказиб берилганлигини, жавобгар жами 1553158400 сўмлик пленка
маҳсулоти еткказиб берганлигини, қарздорлик 2300660800 сўмни ташкил
қилишини, қарздорликни тўлаб бериш тўғрисида юборилган талабномалар
эътиборсиз қолдирилганлигини, даъво аризасини тўлиқ қаноатлантириб беришни
сўради.
Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган
жавобгар суд мажлисига вакил иштирокини таъминламади. Суд, Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий-процессуал кодекси 128, 170-моддасига асосан ишни
унинг иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди.
Суд, тараф вакилини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб,
қуйидагиларга асосан даъво талабини қисман қаноатлантиришни, давлат божи ва
суд харажатларини жавобгардан ундиришни лозим топади.
Суд муҳокамаси ва иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар – «WB
R
I X» масъулияти чекланган жамияти (шартнома матнида “Харидор”) ва
жавобгар – « GR
I N
NG
XN L GY» масъулияти чекланган жамияти
(шартнома матнида “Маҳсулот етказиб берувчи”) ўртасида 2022 йил 03 декабрда 2204-сонли шартнома тузилган.
Шартнома шартига кўра “Маҳсулот етказиб берувчи” "Харидор"га селофан
пленка маҳсулоти етказиб бериш, “Харидор” эса маҳсулотни қабул қилиб олиш ва
унинг ҳақини олдиндан тўлаш мажбуриятини олишган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига кўра
мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ
лозим даражада бажарилиши керак.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 437-моддасига кўра, маҳсулот
етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан
шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки
муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб
олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий
мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан
боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса
товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
Даъвогар томонидан шартномага асосан жавобгар – “ GR
I N
NG
XN L GY” масъулияти чекланган жамиятига олдиндан маҳсулот сотиб олиш
учун жами 3853819200 сўмлик пул маблағлари ўтказиб берилган, жавобгар
томонидан даъвогарга ушбу маблағлар эвазига жами 1553158400 сўмлик маҳсулот
етказиб берилган. Ушбу ҳолатлар даъво аризасига илова қилинган даъвогарнинг
тўлов-топшириқномалари, жавобгарнинг маҳсулот етказиб берилганлиги
тўғрисидаги электрон ҳисобвароақ-фактуралари билан ўз тасдиғини топади. Демак,
даъвогарнинг 2300660800 сўм асосий қарзни ундириш талаби асосли ва уни
қаноатлантириш лозим.
Даъвогар даъво аризасида асосий қарзга ҳисобланган фоизни ундиришни
сўраган, бироқ унинг ҳисоб-китобини ва суммасини тақдим этмаган.
Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий-процессуал кодекси 68моддаси биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва
эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
Даъвогар фоиз суммаларини исботлаб бермаганлиги, шунингдек, унинг
суммасини ҳам асосламаганлиги сабабли. Суд даъвогарнинг ушбу талабини
қаноатлантиришни рад этиш лозим деб топади.
Суд, юқорида баён этилганлардан келиб чиқиб, даъво талабини қисман
қаноатлантиришни, давлат божи ва почта харажатини жавобгар зиммасига юклашни
лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 8, 236, 437-моддалари,
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68. 118, 176, 179 ва
180-моддаларини қўллаб суд,
қ р р қилди:
1. Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин.
2. Жавобгар - « GR
I N
NG
XN L GY» масъулияти чекланган
жамиятидан даъвогар - «WB
R
I X» масъулияти чекланган жамияти
фойдасига 2300660800 сўм асосий қарз, олдиндан тўланган 41200 сўм почта
харажати ундирилсин.
3. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
4. Жавобгар - « GR
I N
NG
XN L GY» масъулияти чекланган
жамиятидан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига 46013216 сўм давлат божи
ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида шу суд орқали Бухоро
вилоят судига апелляция тартибида, қонуний кучга киргач, олти ойлик муддат ичида
кассация тартибида шикоят бериш мумкин.
Судья
Н.Зоиров