Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1501-2501/21655 Дата решения 02.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья MAMATOJIYEV TOXIRJON TURSUNALIYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 6aaf0015-0649-4a7a-a064-83d3f373065e Claim ID PDF Hash a68b40e7415141f5... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 238-моддаси ФКнинг 238 law
ФКнинг 357-моддаси ФКнинг 357 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ФКнинг 335-моддаси ФК 335 law
Текст решения Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Фарғона шаҳри 2025 йил 2 декабрь 4-1501-2501/21655-сонли иш Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Т.Маматожиев раислигида, судья ёрдамчиси Н.Эралиеванинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили (ишончномага асосан) С.Дадахўжаевни иштирокида, даъвогар ***********нинг жавобгар «***********» масъулияти чекланган жамиятидан жами 68 369 122,41 ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: *********** (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «***********» масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 45 579 414,94 сўм асосий қарз, 22 789 707,47 сўм пеня ва тўланган суд харажатларини ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво аризасини қувватлаб, жавобгар томонидан қарздорликнинг асосий қисми тўланганлиги билдириб, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни сўради. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 128моддаси биринчи қисмига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади деб белгиланган. Шу сабабли суд, жавобгарни суд мажлиси куни ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинганлиги сабабли унинг иштирокисиз ишни кўриб чиқишни лозим деб топди. Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъвони қисман қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Иш ҳужжатларига қараганда, «Чиқинди полигонларини бошқариш дирекцияси» давлат муассасаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси (“Ижрочи”) билан «***********» масъулияти чекланган жамияти (“Буюртмачи”) ўртасида 2025 йил 1 январь кунги 01/11-сонли шартнома тузилган. Мазкур шартномага асосан “Ижрочи” “Буюртмачи”нинг топшириғи билан шартномада кўрсатилган хизматларни кўрсатиши, “Буюртмачи” эса кўрсатилган хизматлар, ишлар учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олган. Тарафлар ўртасида тузилган шартномага асосан даъвогар томонидан жавобгарга 2025 йил 30 сентябрь кунги 333-сонли ҳисобварақ-фактура билан 45 579 796,82 сўмлик хизматлар кўрсатилган бўлсада, жавобгар томонидан шартнома шартлари лозим даражада бажарилмасдан ушбу кўрсатилган хизматлар учун тўловлар амалга оширилмасдан келинган. Ушбу қарздорлик тарафлар ўртасида тузилган ҳисобварақ-фактура ҳамда солиштирма далолатнома билан ўз тасдиғини топган. Шу сабабли даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 45 579 414,94 сўм асосий қарзни ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 238-моддаси биринчи қисмига кўра, мажбурият келишилган ва тарафлар учун мақбул усулда бажарилиши шарт. ФКнинг 357-моддаси биринчи қисмига кўра, шартнома тузилган пайтидан бошлаб кучга киради ва тарафлар учун мажбурий бўлиб қолади деб белгиланган. Ушбу ҳуқуқ нормаларига асосан суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 45 579 414,94 сўм асосий қарз ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди. Бироқ, даъвогарнинг судга тақдим қилган 2025 йил 27 ноябрь кунги 01/01-530-сонли маълумотномасига кўра, жавобгар томонидан даъво аризаси бўйича 45 579 414,94 сўм асосий қарзни тўлиқ тўлаганлиги маълум қилинган. Шу сабабли суд, жавобгар томонидан асосий қарздорлик ихтиёрий равишда бартараф қилинганлиги сабабли даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 45 579 414,94 сўм асосий қарзни ундириш талабини рад этишни лозим деб топди. Бундан ташқари, даъвогар тарафлар ўртасида тузилган шартномаларнинг 4.2.-бандига кўра, ўз вақтида жавобгар томонидан ҳисобкитоблар амалга оширилмаганлиги сабабли, тўлов кечиктирилган сумманинг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўловнинг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида 22 789 707,47 сўм пеня ундиришни сўраган. ФКнинг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга. ФКнинг 335-моддасига кўра, агар кредитор қасддан ёки эҳтиётсизлик туфайли мажбуриятни бажариш мумкин бўлмаслиги юз беришига ёки бажармаслик туфайли етказилган зарар миқдорининг кўпайишига кўмаклашган бўлса, шунингдек кредитор мажбуриятни бажармасликдан етказилган зарарни камайтириш чораларини қасддан ёки эҳтиётсизлик туфайли кўрмаган бўлса, суд ишнинг ҳолатларига қараб тўланадиган ҳақ миқдорини камайтиришга ёки кредиторга ҳақ тўлашни батамом рад этишга ҳақли. Суд, юқоридаги ҳуқуқ нормаларидан келиб чиқиб, талаб қилинган пеняни 4 600 000 сўмгача камайтириб, қаноатлантиришни ва пеняни қолган қисмини рад этишни лозим деб топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади деб белгиланган. Юқоридагиларга асосан суд, даъво аризасини қисман қаноатлантиришни, даъвогар фойдасига жавобгар ҳисобидан 4 600 000 сўм пеня ва тўланган 1 367 383 сўм давлат божи, 41 200 сўм почта харажатларини ундиришни лозим деб топди. Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 129,170, 176-179-моддаларини қўллаб, Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Даъвогар *********** фойдасига жавобгар «***********» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 4 600 000 сўм пеня ва тўланган 1 367 383 сўм давлат божи, 41 200 сўм почта харажатлари, жами 6 008 583 сўм ундирилсин. Даъво аризани қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ишда иштирок этувчи шахслар бир ой муддат ичида суднинг ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Фарғона вилоят иқтисодий судига апелляция шикояти (протест) келтиришга ҳақли. Раислик этувчи: Т.Маматожиев