Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-2201-2502/2053 Дата решения 02.12.2025 Инстанция Кассация Тип документа Суд Урганч туманлараро иқтисодий суди Судья BOBONAZAROV MUZAFFAR ABDUSHARIPOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение K IV LE S Ответчик / Подсудимый L GIS IKNS G U
Source ID 4c455df6-933a-43a4-b298-40e77542fdc8 Claim ID PDF Hash be1ee6957a1655f3... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституцияси 15-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 15 law
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
ИПК 66-моддаси ИПК 66 law
ИПК 74-моддаси ИПК 74 law
Текст решения 10 287 символов
****-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья – **** Кассация инстанцияси судида маърузачи судья – **** ХОРАЗМ ВИЛОЯТ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ Урганчшаҳар **** йил 2декабрь Хоразм вилоят судининг иқтисодий ишлари бўйича судлов ҳайъати **** раислигида, ҳайъат аъзолари **** ва **** иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси В.Қўшназаров котиблигида, Урганч туманлараро иқтисодий судининг ****-сонли иқтисодий иши доирасида **** йил 28 апрелда қабул қилинган ҳал қилув қарорига нисбатан жавобгар “L GIS IKNS G U ” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган кассация шикоятини тарафлардан даъвогар “ K IV LE S” масъулияти чекланган жамияти вакиллари **** (раҳбар), **** (**** йил 11 мартдаги 4-сонли ишончномага асосан), жавобгар “L GIS IKNS G U ” масъулияти чекланган жамияти вакиллари **** (раҳбар), адвокат ****қубов (**** йил 25 апрелдаги ишончнома ва **** йил 24 мартдаги 10-сонли ордерга асосан), учинчи шахс Давлат кадастрлар палатаси Хоразм вилоят бошқармаси вакили Х.Қурязов (ишончномасиз) иштирокида, вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати жойлашган биносида, очиқ суд **** кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Хоразм вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда палата деб юритилади) “ K IV LE S” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида даъво аризаси билан судга мурожаат қилиб, “L GIS IKNS G U ” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан Урганч туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, Урганч шаҳар, ****/**** жойлашган “L GIS IKNS G U ” масъулияти чекланган жамияти ҳудудидан ўтиш майдони белгилаб, шу қисмдан сервитут ҳуқуқини белгилаб беришнисўраган. Суднинг **** йил 4 мартдаги **** билан ишга низонинг предметига нисбатан **** талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Кадастрлар палатаси Хоразм вилоят бошқармаси жалб этилган. Урганч туманлараро иқтисодий судининг **** йил 28 апрелдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъвоси тўлиқ қаноатлантирилиб, жавобгарга қарашли Хоразм вилояти, Урганч шаҳар, ****/**** жойлашган ****,0 квадрат метрдан иборат ер участкасидан транспортда (юк ва енгил) ўтиш учун даъвогарнинг сервитут ҳуқуқи белгиланган. Ҳал қилув қарорига нисбатан жавобгар томонидан кассация шикояти берилиб, унда биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвони рад этиш **** янги қарор қабул қилишни сўралган. 1 Суд **** иштирок этган жавобгар вакиллари кассация шикоятида баён этилган **** қувватлаб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвони рад қилиш **** янги қарор қабул қилишнисўрашди. Суд **** иштирок этган даъвогар вакили кассация шикоятига эътироз билдириб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни сўради. Суд **** иштирок этган учинчи шахс Кадастрлар палатаси Хоразм вилоят бошқармаси вакили ўз тушунтиришида даъвогар ўз ҳудудига эркин кирибчиқиш имкони мавжудлиги, шунингдек, даъвогарнинг чегара ҳудудлари жойига чиқиб ўрганилганда бинонинг жанубий ғарб қисми ва жануб қисмида ички йўл мавжудлигини билдириб, ишни қонуний кўриб чиқишни сўради. Суд муҳокамасининг жойи ва **** тўғрисида белгиланган тартибда хабардор қилинган палата вакили суд муҳокамасига келмади. Бу ҳолда судлов ҳайъати, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) ****-моддаси тўртинчи қисмига мувофиқ, ишни палата вакилиниг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Судлов ҳайъати, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, кассация шикоятида баён этилган **** иш ҳужжатлари билан биргаликда муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятини қаноатлантириб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилишни ва даъво талабини рад қилиш **** янги қарор қабул қилишни лозим топади. Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамасидан аниқланишича, даъвогарга тегишли бўлган Урганч шаҳар, Ёшлик кўчаси, **** жойлаш нотурар ер ва бино- иншоот, жавобгарга тегишли Урганч шаҳар, ****/**** жойлашган нотурар ер ва биноиншоот билан ёндош ҳудудда жойлашган. Даъво аризасида баён қилинишича, даъвогар ушбу нотурар жой биносига транспортда кириш имконияти йўқлиги сабабли жавобгарга мурожаат қилиб, ўзига тегишли бинога кириб-чиқиш учун сервитут ҳуқуқини белгилашни таклиф қилган. Бироқ, ушбу таклиф хати оқибатсизқолдирилган. Шу сабабли, палата даъвогар манфаатида юқоридаги даъво аризаси билан судга мурожаат қилган. Низони ҳал этишда биринчи инстанция суди иш учун аҳамиятли ҳолатларни тўлиқ аниқламасдан, у томонидан аниқланган деб ҳисобланган ҳолатлар исботланмасдан даъвони тўлиқ қаноатлантириш тўғрисида **** хулосага келган. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 15-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади. Конституция мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эга,тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этади.ИПК 13-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, суд ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституциясива қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари, 2 шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳалқилади. ИПК 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг ****-моддасига кўра, кўчмас мулк (ер участкаси, бошқа кўчмас мулк) эгаси қўшни ер участкасининг эгасидан, зарур ҳолларда эса — бошқа ер участкасининг эгасидан ҳам ўзганинг ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш (сервитут) ҳуқуқини беришни талаб қилишга ****. Ўзганинг ер участкасидан пиёда ва транспортда ўта олишни таъминлаш, электр узатгич, алоқа ва қувур линияларини ўтказиш ва улардан фойдаланиш, сув билан таъминлаш учун, шунингдек кўчмас мулк эгасининг эҳтиёжларинисервитут белгиламай туриб таъминланиши мумкин бўлмаган бошқа эҳтиёжларини қондириш учун сервитут белгиланиши мумкин. Давлат кадастрлар палатаси Хоразм вилоят бошқармаси томонидан **** йил 2 декабрдаги ****-сонли маълумотнома **** қилиниб, унда “ K IV LE S” **** чегара ҳудудлари жойига чиқиб ўрганилганда бинонинг жанубий ғарб ҳамда жануб қисмида ички йўл мавжудлиги аниқланган. Қолаверса, судлов ҳайъати томонидан **** йилнинг 20 ноябрь куни тарафлар иштирокида жойига чиқиб кўздан кечириш ўтказилганда ҳам даъвогар ўзига тегишли ер участкасига пиёда ва транспортда ҳеч қандай чекловларсиз кириб-чиқиш учун алоҳида йўл мавжудлиги аниқланган. Бундан кўринадики, даъвогар ва жавобгар ўртасида сервитут белгилаш зарурияти талаб этилмайди. ИПК 66-моддасига кўра, иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар **** маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди.Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билананиқланади. ИПК 74-моддасига кўра, суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд **** қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Юқорида қайд этилганларнинг таҳлили шуни кўрсатадики, жавобгарнинг кассация шикоятида келтирилган **** асосли ҳисобланади. Бироқ, биринчи инстанция суди иш учун аҳамиятли бўлган ушбу ҳолатларни ўрганмасдан ва унга ҳуқуқий баҳо бермасдан, даъво талабини тўлиқ қаноатлантириш **** нотўғри хулосага келган. ИПК ****-моддасининг биринчи қисми 1-бандига асосан иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. Юқорида қайд этилганларга асосан судлов ҳайъати, низони ҳал этишда биринчи инстанция суди иш учун аҳамиятли ҳолатларни тўлиқ аниқламасдан, у 3 томонидан аниқланган деб ҳисобланган ҳолатлар исботланмасдан даъво талабини қаноатлантириш тўғрисида нотўғри хулосага келган деб ҳисоблаб, кассация шикоятини тўлиқ қаноатлантириб, ҳал қилув қарорини бекор қилишни ҳамда даъво талабини қаноатлантиришни рад қилиш **** янги қарор қабул қилишни лозим топади. Шу билан бирга судлов ҳайъати, ИПК ****-моддасига асосан ишни биринчи ва кассация инстанцияси судида кўриш билан боғлиқ суд **** тўлиқ **** даъвогар зиммасига юклашни, биринчи инстанция суди учун даъвогардан Республика бюджетига **** сўм давлат божи ундиришни, даъво ариза беришда **** сўм почта **** олдиндан тўланганлигини инобатга олишни, кассация инстанцияси учун жавобгар томонидан олдиндан тўланган 1 **** **** сўм давлат божи ҳамда **** сўм почта **** даъвогардан жавобгар фойдасига ундиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 66, 68, 74, ****, ****-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: Урганч туманлараро иқтисодий судининг ****-сонли иқтисодий иши доирасида **** йил 28 апрелда қабул қилинган ҳал қилув қарори бекор қилинсин ва янги қарор қабул қилинсин. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Хоразм вилоят ҳудудий бошқармасининг “ K IV LE S” масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар “L GIS IKNS G U ” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан сервитут ҳуқуқини белгилаб бериш **** даъво аризасини қаноатлантириш рад қилинсин. Даъвогар “ K IV LE S” масъулияти чекланган жамиятидан Республика бюджетига **** сўм давлат божи ундирилсин. Даъвогар “ K IV LE S” масъулияти чекланган жамиятидан жавобгар “L GIS IKNS G U ” масъулияти чекланган жамияти фойдасига кассация шикояти беришда тўланган 1 **** **** сўм давлат божи ва **** сўм почта **** ундирилсин. Ижро **** берилсин. Кассация шикояти тўлиқ қаноатлантирилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан қонуний кучга киради. Қарорга нисбатан, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан бир йил ичида Хоразм вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш шикояти берилиши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик этувчи **** ҳайъат аъзолари **** **** 4