Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1801-2511/9777 Дата решения 02.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Каршинский межрайонный экономический суд Судья IBRAGIMOV JASUR SHODMONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Alsk m sug Ответчик / Подсудимый Ezgulik t m rq
Source ID 84def6cd-d81b-4160-b2a0-27a36f678009 Claim ID PDF Hash a799e29d4fccf2a0... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 11
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
нинг 957-моддаси нинг 957 law
Ушбу кодексининг 1001-моддаси Ушбу кодекси 1001 code_article
ФКнинг 234-моддаси ФКнинг 234 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 238-моддаси ФКнинг 238 law
ИПКнинг 66-моддаси ИПКнинг 66 law
ИПКнинг 67-моддаси ИПКнинг 67 law
Ушбу кодекснинг 74-моддаси Ушбу кодекс 74 code_article
ИПКнинг 75-моддаси ИПКнинг 75 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1801-2511/9777-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Қарши шаҳри 2025 йил 02 декабрь Қарши туманлараро иқтисодий суди судьяси Ж.Ибрагимов раислигида, судья ёрдамчиси Б.Давлятовнинг котиблигида даъвогар "Alsk m sug'urt k m ni si" акциядорлик жамиятининг жавобгар "Ezgulik t m rq " МЧЖдан 5 960 273, 97 сўм миқдорида етказилган зарарни суброгация тартибида ундириш ҳақидаги даъво аризаси бўйича ишни тарафлар иштирокисиз, суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: даъвогар "Alsk m sug'urt k m ni si" акциядорлик жамияти (кейинги ўринда – даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар "Ezgulik t m rq " МЧЖ (кейинги ўринда – жавобгар деб юритилади)дан 5 960 273, 97 сўм миқдорида етказилган зарарни суброгация тартибида ундиришни сўраган. Даъвогар ва жавобгар вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисига келмади. Даъвогар судга илтимоснома тақдим этиб, суд мажлисини унинг иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Ушбу ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринда – ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига мувофиқ, ишни жавобгар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, тўпланган далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга асосан даъво талабларини қаноатлантиришни лозим топди. Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамаси давомида аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича, “Асака банк” АТБ ва жавобгар "Ezgulik t m rq " МЧЖ ўртасида 2024 йил 18 октябрдаги №2024-55-сонли кредит шартномаси асосида жавобгарга 100 000 000 сўм миқдорида кредит маблағи ажратилган. Даъвогар ва “Асака банк” АТБ ўртасида 2025 йил 20 мартда SH 336/00052- онли “активларни суғурталаш” суғурта шартномасига асосан қўшимча харажатлар туфайли йўқотишлар хатари суғурталанган ҳамда EALD 0045329-сонли суғурта полиси расмийлаштирилиб, 2025 йил 09 апрелдан 2026 йил 08 апрелгача, суғурта сўммаси эса 50 000 000 000 сўм деб белгиланган. Суғурта комиссиясининг 2025 йил 30 сентябрдаги қарорига кўра жавобгар томонидан ажратилган кредит қарздорлиги маблағи қайтарилмаганлиги суғурта ҳодисаси деб тан олиниб, 5 960 273, 97 сўмни ташкил этиши келтирилган. Даъвогар "Alsk m sug'urt k m ni si" акциядорлик жамиятининг 2025 йил 30 сентябрда жавобгар "Ezgulik t m rq " МЧЖнинг кредит маблағи бўйича 5 960 273, 97 сўм “Наф олувчи” “Асака банк” АТБга тўлаб берилган. Даъвогарнинг жавобгарга тўлаб берилган маблағларини қайтариш ҳақидаги талабномаси оқибатсиз қолдирилган. Натижада даъвогар тўлаб берилган суғурта пулини суброгация тартибида ундириш бўйича судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Суд даъвогарнинг даъво талабини қонун ҳужжатлари асосида ўрганиб чиқиб, уни асосли деб ҳисоблайди. Чунки, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда “ФК” деб юритилади)нинг 957-моддасида, агар мулкий суғурта шартномасида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, суғурта қилдирувчи (наф олувчи)нинг суғурта натижасида қопланган зарар учун жавобгар шахсдан талаб қилиш ҳуқуқи тўланган сумма доирасида суғурта товонини тўлаган суғурталовчига ўтади. Ушбу кодексининг 1001-моддасига асосан, бошқа шахс (меҳнат мажбуриятларини бажараётган ходим, транспорт воситасини бошқарувчи шахс ва ҳ.к) томонидан етказилган зарарни тўлаган шахс бу шахсга нисбатан, агар қонунда бошқача миқдор белгиланмаган бўлса, тўланган товон миқдорида қайта талаб қилиш (регресс) ҳуқуқига эга. 2025 йил 20 мартда SH 3-36/00052- онли “активларни суғурталаш” суғурта шартномасининг 12-бандида, “Суғурта қилдирувчи”нинг “Қарз олувчи”дан зарарни қоплаш бўйича барча талаблари, “Суғурта қилувчи”га тўланган суғурта товони миқдори доирасида “Суғурталовчи” (даъвогар)га ўтиши кўрсатилган. ФКнинг 234-моддасига мувофиқ мажбурият фуқаролик ҳуқуқий муносабат бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчиликка мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганда эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши, 237-моддасига кўра мажбуриятларни бажаришдан бир томонлама бош тортишга йўл қўйилмаслиги белгиланган. ФКнинг 238-моддасига мувофиқ мажбурият келишилган ва тарафлар учун мақбул усулда бажарилиши шарт. Мазкур ҳолатда жавобгар томонидан шартнома шартлари лозим даражада бажарилмаган. Шу сабабли 5 960 273, 97 сўм ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди. ИПКнинг 66-моддасига биноан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлиги ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. ИПКнинг 67-моддасига кўра исботлаш ишни мазмунан кўриш учун аҳамиятга эга ҳолатларни аниқлаш мақсадида далилларни тўплаш, тадқиқ этиш, текшириш ва баҳолашдан иборатдир. Ушбу кодекснинг 74-моддасига асосан суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради, ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи-назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим. ИПКнинг 75-моддасига кўра иш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатлар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган ҳужжатлар, шартномалар, маълумотномалар, амалий ёзишмалар ёзма далиллардир. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши лозим. Юқоридагиларга кўра, суд даъво талабларини қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 17 337 285,91 сўм етказилган зарар, 2 000 000 сўм вакил харажатлари, 41 200 сўм почта харажати ҳамда республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8, 234, 237, 238, 957моддаларини ҳамда Иқтисодий процессуал кодексининг 112-113, 118, 170, 176-179, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: даъво тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар "Ezgulik t m rq " МЧЖдан даъвогар "Alsk m sug'urt k m ni si" акциядорлик жамияти фойдасига 5 960 273, 97 сўм етказилган зарар, 41 200 сўм почта харажати; Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин. Судья Ж.Ибрагимов