← Назад
Решение #2839276 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 236 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| нг бартараф этилганлиги боис ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
10 458 символов
4-2202-2503/5672-сонли иқтисодий иш
Судья: Ў.Мадрохимов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
Protected
by PDF Anti-Copy Free
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
(Upgrade to Pro Version to Remove the Watermark)
Шовот тумани
2025 йил 2 декабрь
Шовот туманлараро иқтисодий суди, судья Ў.Мадрохимов раислигида,
судья ёрдамчиси М.Қурбантурдиевнинг суд мажлиси котиблигида, Шовот
туман прокурори катта ёрдамчиси Ш.Абдуллаев, даъвогар вакили С.Нуриев
(2025 йил 14 январдаги 87/01-05-сонли ишончнома билан)ларнинг иштирокида,
даъвогар Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги
ҳузуридаги Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш маркази
Хоразм вилояти ҳудудий бошқармасининг жавобгар Шовот тумани 1-сонли
умумий ўрта таълим мактаби давлат муассасаси ҳисобидан 1 812 340 сўм ижара
тўловини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилаётган иқтисодий
ишни, ишга Шовот тумани ғазначилик хизмати бўлими, Шовот туман молия
бўлими ҳамда Шовот тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлимини
низонинг предметига нисбатан мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи
шахслар сифатида ишга жалб этган ҳолда суд биносида, очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги
ҳузуридаги Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш маркази
Хоразм вилояти ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) Шовот туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, Шовот тумани 1-сонли умумий ўрта таълим мактаби давлат
муассасаси ҳисобидан 1 812 340 сўм ижара тўловини ундиришни сўраган.
Суднинг 2025 йил 13 ноябрдаги ажрими билан жавобгарнинг
молиялаштириш манбаи инобатга олиниб, учинчи шахсларни ишга жалб этиш
зарурати юзага келганлиги боис иш даъво ишини юритишнинг умумий
қоидалари бўйича кўриш учун ўтказилган, шу билан бирга Шовот тумани
ғазначилик хизмати бўлими, Шовот туман молия бўлими ҳамда Шовот тумани
мактабгача ва мактаб таълими бўлими низонинг предметига нисбатан мустақил
талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахслар сифатида ишга жалб этилган.
Cуд мажлисида даъвогар вакили даъво аризаси судга тақдим этилганидан
сўнг жавобгар томонидан даъво талабидаги 1 812 340 сўм ижара тўлови тўлиқ
тўлаб берилганлигини маълум қилиб, бу ҳақида маълумотнома тақдим этиб,
даъвони рад қилишни сўради.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар ва учинчи шахслар суд мажлисида вакиллари иштирокини
таъминшламади. Иш ҳужжатида улар суднинг ажримини қабул қилиб
олганлигини тасдиқловчи маълумотлар мавжуд. Шу билан бирга учинчи
шахслар судга ариза билан мурожаат қилишиб ишни уларнинг иштирокисиз
кўриб чиқишни сўрашган.
2
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб Protected
юритилади)by170-моддасининг
PDF Anti-Copyучинчи
Free қисмида иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
(Upgrade суд
to Pro
Version to Remove
the низо
Watermark)
жавобгар, учинчи шахслар
мажлисига
келмаса,
уларнинг йўқлигида
ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган, шундан келиб чиқиб, суд низони
жавобгар ва учинчи шахсларнинг иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин деб
ҳисоблайди.
Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришини эшитиб, прокурорнинг даъвони
рад қилиш тўғрисидаги фикрини тинглаб, ишдаги мавжуд далилларга ҳуқуқий
баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъвони қаноатлантиришни рад қилишни
лозим топади:
Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогарнинг ходимлари томонидан
Шовот тумани Ж.Мангуберди кўчаси 23-уйда жойлашган жавобгарга қарашли
мактаб биносида ўтказилган ўрганиш жараёнида бинонинг 10 кв.метр бўлган
хонада фуқаро У.Пўлатова белгиланган тартибда ижара шартномаси тузмасдан,
ушбу жойда умумий овқатланиш фаолиятини кўрсатиб келаётганлиги
аниқланган, бу ҳақда 2025 йил 13 сентябрь куни далолатнома тузилган.
Даъвогар 2025 йил 15 сентябрда Шовот тумани 1-сонли умумий ўрта
таълим мактаби давлат муассасасига 1057/01-03-сонли талабнома билан
мурожаат қилиб, 1 812 340 сўм ижара ҳақини тўлашни талаб қилган, аммо
жавобгар томонидан талабнома ижро этилмаган натижада низо юзага келган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил
14 декабрдаги 660-сон қарори билан тасдиқланган “Давлат мулкини ижарага
бериш тартиби тўғрисида”ги Низом (бундан буён матнда Низом деб
юритилади)нинг 58-бандига кўра, давлат мулкини (унинг қисмини) белгиланган
тартибда ижара шартномаси тузмасдан ёки ижара шартномасига киритмасдан
ижарага бериш, шартномада ижарага берилган мулкнинг параметрлари ва
сонини камайтириб кўрсатиш аниқланганда, ижарага берувчи қонун бузилиши
ҳолати аниқланган санадан бошлаб, уч иш куни мобайнида белгиланган
тартибда давлат мулкидан фойдаланганлик даври учун ижара тўловининг икки
баравари миқдорида ҳисобланган суммани тўлаш талаби билан тасдиқловчи
ҳужжатларни балансда сақловчига тақдим этади. Ҳисобланган сумманинг ўн
иш куни ичида ихтиёрий тўланмаганлиги суд тартибида ундирилишига асос
бўлади.
Бунда давлат мулкидан фойдаланганлик даври қуйидагича белгиланади:
давлат мулки белгиланган тартибда ижара шартномаси тузмасдан
фойдаланишга берилганда, жорий йил 1 январь санасидан ҳолат аниқланган
санага қадар;
ижарага берувчи иштирокида аввал тузилган ижара шартномаси муддати
тугаганидан сўнг давлат мулки белгиланган тартибда ижара шартномаси
тузмасдан фойдаланишга берилганда, аввалги ижара шартномаси муддати
тугаган санадан ҳолат аниқланган санага қадар;
давлат мулки ижара шартномасига киритилмасдан ижарага берилганда,
шунингдек, ижара шартномасида ижарага берилган мулкнинг параметрлари ва
сони камайтириб кўрсатилганда, ижара шартномаси тузилган санадан ҳолат
аниқланган санага қадар.
3
Бунда ҳисобланган давр учун тўлов ўша йилга белгиланган ижара
тўловининг энг кам
миқдорига
ҳисобланади.
Protected
byмутаносиб
PDF Anti-Copy
Free
Низомнинг 31-бандига кўра, давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун
(Upgrade
to миқдори
Pro Version
to Remove the
Watermark)
ижара тўловининг
энг кам
қуйидагича
ҳисоблаб
чиқилади:
Тс=Эс*Кз*(Кқ+Кҳ+Ко)
Бунда:
Тс — давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун бир йилга бир кв.метр
учун ижара тўловининг энг кам миқдори;
Эс — давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун бир йилга бир кв.метр
учун ижара тўловининг энг кам ставкаси;
Кз — ҳудудий зоналар коэффициенти;
Кҳ — туташиб кетган ҳудуддан фойдаланиш коэффициенти;
Ко — тижорат мақсадларида фойдаланишда қулайлик коэффициенти
(асосий автотранспорт йўллари бўйлаб жойлашиш, иккинчи даражали
автотранспорт йўлларига чиқишда жойлашиш ва бошқалар).
Қурилиш тури бўйича коэффициент (Кқ), туташиб кетган ҳудуддан
фойдаланиш коэффициенти (Кҳ) ва тижорат мақсадларида фойдаланишда
қулайлик коэффициенти (Ко)нинг йиғиндиси 1 бирликдан кам бўлган тақдирда,
яхлитланган ҳолда 1 бирликка тенг ҳисобланади.
Низомнинг 32-бандида давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун
ижара тўловининг миқдори Марказнинг Ўзбекистон Республикаси Давлат
активларини бошқариш агентлиги орқали Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан
келишилиб тақдим этган, тегишлилигича Қорақалпоғистон Республикаси
Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари қарорлари
билан
тасдиқланган
энг
кам
ставкалар
асосида
ушбу
Низомнинг 33-бандида белгиланган тартибда аниқланган ижара тўловининг энг
кам миқдоридан кам бўлиши мумкин эмаслиги белгиланган.
Низом талабларидан келиб чиқиб, даъвогар бир кв.метр учун
17 000 сўмдан (умумий овқатланиш фаолиятининг энг кам ставкаси
17 000 сўм), бинонинг 10 кв.метр бўлган хонасидан фойдаланилган 256 кун
учун ҳисоб-китобни амалга оширганда ижара ҳақи 906 170 сўмни, унинг икки
баравари эса 1 812 340 сўмни ташкил қилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасида
мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ,
бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки
одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши
кераклиги, 333-моддасида эса қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда
ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб бериши
лозимлиги белгиланган.
Ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан балансда сақловчи ҳисобланмиш
жавобгар ўзининг балансидаги давлат мулкини (унинг қисмини) белгиланган
тартибда ижара шартномаси тузмасдан фойдаланиш учун учинчи шахсларга
берганлиги ҳолати тасдиқланганлиги, Низомонинг 58-бандида белгиланган
тартибда давлат мулкидан фойдаланганлик даври учун ижара тўловининг икки
4
баравари миқдорида ҳисобланган сумма 1 812 340 сўмни ташкил қилганлиги,
даъво талаби асосли эканлиги
исботини
топган.
Protected
by PDF
Anti-Copy Free
Шу билан бирга суд мажлисида даъвогар вакили томонидан тақдим
(Upgrade
to Proберган
Versionтушунтиришидан
to Remove the Watermark)
этилган маълумотномадан
ҳамда
аниқланишича, судга
мурожаат этилгандан сўнг 2025 йил 3 ноябрь куни жавобгар 1 812 340 сўм
тўловни амалга ошириб, даъво талабидаги 1 812 340 сўм ижара тўловини тўлиқ
бартараф этган, ҳозирда уни даъво юзасидан даъвогардан қарзи мавжуд эмас.
Шундан келиб чиқиб, суд даъвони тўлиқ рад этишни лозим топади.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан
белгиланган давлат божи ставкаларига кўра мулкий хусусиятга эга даъво
аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи, бироқ базавий ҳисоблаш миқдоридан
кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилади.
ИПКнинг 118-моддасида даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат
қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий равишда қаноатлантирилса, суд
харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилади.
Демак, даъво асосли деб топилганлиги ва даъво талаби судга мурожаат
этилгандан сўнг бартараф этилганлиги боис ИПКнинг 118-моддасига асосан
суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118, 170, 176-179, 186-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилади:
Даъво талабини қаноатлантириш рад этилсин.
Шовот тумани 1-сонли умумий ўрта таълим мактаби давлат муассасаси
ҳисобидан:
- Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи;
- Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги
ҳузуридаги Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш маркази
Хоразм вилояти ҳудудий бошқармаси фойдасига 41 200 сўм почта харажати
ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида апелляция
тартибида, апелляция тартибида кўрилмаган тақдирда эса ҳал қилув қарори
қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида
шикоят қилиниши (прокурор протест келтириши) мумкин.
Судья
Ў.Мадрохимов