Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1901-2504/8302 Дата решения 02.12.2025 Инстанция Апелляция Тип документа Суд Термиз туманлараро иқтисодий суди Судья ACHILOV JASUR RAXMATOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID a2101bcb-ca81-4318-9b64-1e688d8dbe67 Claim ID PDF Hash 7d34e2f422df2ef7... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 226-моддаси ИПК 226 law
онунининг 5-моддаси онуни 5 law
ИПК 281-моддаси ИПК 281 law
ИПК 276-моддаси ИПК 276 law
ИПК 279-моддаси ИПК 279 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 15 024 символов
****-сонли иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья **** Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья **** СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И Термиз шаҳри 2025 йил 2 декабрь Сурхондарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати **** раислигида, ҳайъат аъзолари **** ва ****дан иборат таркибда, **** котиблигида, “****” масъулияти чекланган жамияти вакиллари – **** (2025 йил 3 октябрдаги 41сонли ишончнома асосида), **** (2025 йил 23 октябрдаги ишончнома ҳамда 18 ноябрдаги 187-сонли ордер асосида), “****” акциядорлик тижорат банки вакиллари – **** ва **** (2025 йил 19 майдаги 528 ва 529-сонли ишончномалар асосида) иштирокида, “****” масъулияти чекланган жамиятининг “****” акциядорлик тижорат банки, “****” масъулияти чекланган жамияти ва “****” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан **** палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси ҳузуридаги ҳакамлик судининг 2024 йил 23 майдаги SD-00-19/19-сонли ҳал қилув қарорини қисман, яъни қарздорликнинг ундирувини “****” масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган гаровга қўйилган молмулкларга қаратиш қисмини бекор қилиш тўғрисидаги аризаси бўйича юритилган иш юзасидан чиқарилган 2025 йил 23 октябрдаги ажрим устидан “****” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган апелляция шикояти асосида ишни, вилоят суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “****” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда аризачи деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб, “****” акциядорлик тижорат банки (бундан буён матнда жавобгар ёки банк деб юритилади), “****” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда қарздор деб юритилади), “****” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда МЧЖ деб юритилади)га нисбатан Ўзбекистон **** палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси ҳузуридаги ҳакамлик суди (бундан буён матнда ҳакамлик суди деб юритилади)нинг 2024 йил 23 майдаги SD-00-19/19-сонли ҳал қилув қарорини қисман, яъни қарздорлик ундирувини аризачига тегишли бўлган гаровга қўйилган мол-мулкларга қаратиш қисмини бекор қилишни сўраган. Термиз туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 23 октябрдаги ажрими билан аризани қаноатлантириш рад этилган. Аризачининг апелляция шикоятида ажримни бекор қилиб, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш тўғрисида янги қарор қабул қилиш сўралган. Бунга асос қилиб, шикоятда ҳакамлик суди томонидан тарафлар ўртасида тузилган 2024 йил 20 майдаги низони ҳакамлик судига ҳал қилиш учун топшириш ҳақидаги келишув битимида кўрсатилмаган ва битим билан қамраб олинмайдиган масалалар бўйича қарор қабул қилинганлиги, чунки ҳакамлик битимида фақат 2021 йил 11 майдаги кредит шартномаси кўрсатилганлиги, бошқа шартномалар эса кўрсатилмаганлиги, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорида ипотека шартномалари ҳақида сўз юритилмаганлиги, ипотека шартномаларида низолар ҳакамлик суди томонидан кўриб чиқилиши назарда тутилмаганлиги ҳамда ушбу шартномалар бўйича низоларни ҳакамлик судининг ҳал қилувига топшириш тўғрисида келишув мавжуд эмаслиги, бу тўғрида алоҳида келишув ҳам тузилмаганлиги, аризачига тегишли Термиз шаҳри, Мангузар МФЙ, **** кўчаси, 48-манзилда жойлашган 5-савдо ва маиший хизмат кўрсатиш дўкони 2021 йил 16 сентябрдаги олди-сотди шартномасига асосан фуқаро ****га сотилган бўлса-да, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорида ундирув ушбу мулкка ҳам қаратилиб, ****нинг ҳуқуқ ва манфаатларига қарши қарор қабул қилинганлигини кўрсатган. Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакиллари апелляция шикоятини қўллаб-қувватлаб, шикоятни қаноатлантиришни ва биринчи инстанция судининг ажримини бекор қилиб, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўради. Банк вакиллари апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, суд ажримини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган қарздор ва МЧЖдан суд мажлисига вакиллар келмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 274-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, апелляция инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган апелляция шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шунинг учун судлов ҳайъати ишни уларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Судлов ҳайъати ишдаги мавжуд ҳужжатларни апелляция шикояти билан бирга ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан шикоятни қисман қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Ишдаги мавжуд ҳужжатларга кўра, банк ва қарздор ўртасида 2021 йил 11 майда 15-сонли кредит шартномаси тузилган. Шартномага асосан банк томонидан қарздорга 580 000 АҚШ доллари миқдорида кредит маблағлари ажратилган. Кредит таъминоти сифатида 2021 йил 11 майда нотариал тартибида расмийлаштирилган ипотека шартномасига асосан аризачига тегишли бўлган Термиз шаҳар, “Мангузар” МФЙ, **** кўчаси, 48-уй манзилида 1-6 савдо ва маиший хизмат кўрсатиш дўконлари ҳам гаровга қўйилган. Банк, қарздор, аризачи ва МЧЖ ўртасида 2024 йил 20 майда банк ва қарздор ўртасида 2021 йил 11 майда тузилган 15-сонли кредит шартномаси юзасидан келиб чиққан барча низоларни ҳакамлик судининг судьяси **** томонидан якка тартибда кўриб чиқилиши ҳақида ҳакамлик битими тузилган. Битимда аризачига тегишли бўлган гаров мулклари кўрсатиб ўтилган. Шунга кўра, ҳакамлик судининг 2024 йил 23 майдаги SD-00-19/19-сонли ҳал қилув қарори билан қарздор, аризачи ва МЧЖдан банк фойдасига солидар тартибда 577 000 АҚШ доллари муддати ўтган кредит қарзи ва 64 303 АҚШ доллари кредит фоизи, жами 641 303 АҚШ доллари қарздорлик ундирилган, ундирув қарздор ва аризачига тегишли бўлган гаровдаги мол-мулкларга қаратилган. Аризачи судга ариза билан мурожаат қилиб, унда ҳакамлик суди томонидан тарафлар ўртасида тузилган 2024 йил 20 майдаги низони ҳакамлик судига ҳал қилиш учун топшириш ҳақидаги келишув битимида кўрсатилмаган ва битим билан қамраб олинмайдиган масалалар бўйича қарор қабул қилинганлиги, битимда фақат кредит шартномасидан келиб чиққан низолар кўрилишига келишилганлиги, ипотека шартномасида низони ҳакамлик суди ҳал қилиши белгиланмаганлиги, ушбу шартнома бўйича низоларни ҳакамлик судининг ҳал қилувига топшириш тўғрисида келишув мавжуд эмаслиги, бундан ташқари, аризачига тегишли Термиз шаҳри, Мангузар МФЙ, Фидокор кўчаси, 48-манзилда жойлашган 5-савдо ва маиший хизмат кўрсатиш дўкони 2021 йил 16 сентябрдаги олди-сотди шартномасига асосан фуқаро ****га сотилган бўлса-да, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорида ундирув ушбу мулкка ҳам қаратилиб, ****нинг ҳуқуқ ва манфаатларига қарши қарор қабул қилинганлиги, ИПК 226-моддаси биринчи қисмининг 2-бандига асосан ҳакамлик суди ҳал қилув қарорининг ундирувни аризачига тегишли гаровдаги мулкларга қаратиш қисмини бекор қилиш сўралган. ИПК 226-моддаси биринчи қисмининг 2-бандига асосан ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори, агар ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш тўғрисида ариза берган ҳакамлик муҳокамаси тарафи қуйидагиларни исботловчи далилларни тақдим этса, иқтисодий суд томонидан бекор қилиниши керак: ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори ҳакамлик битимида назарда тутилмаган ёки унинг шартларига тўғри келмайдиган низо бўйича чиқарилганлигини ёхуд унда ҳакамлик битими доирасидан четга чиқувчи масалалар бўйича хулосалар мавжудлигини. Агар ҳакамлик судининг ҳакамлик битими билан қамраб олинадиган масалалар бўйича хулосаларини бундай битим билан қамраб олинмайдиган масалалар бўйича хулосаларидан ажратиб олиш мумкин бўлса, ҳакамлик суди ҳал қилув қарорининг фақат ҳакамлик битими билан қамраб олинмайдиган масалалар бўйича хулосалари бўлган қисми бекор қилиниши мумкин. Биринчи инстанция суди аризачининг аризасини қаноатлантиришга етарли асослар мавжуд эмас деб ҳисоблаб, аризани қаноатлантиришни рад қилган. Бироқ, биринчи инстанция суди аризани қаноатлантиришни рад қилишда аризада билдирилган важларга тўлиқ баҳо бермаган. Жумладан, аризада ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини қисман бекор қилишда аризачига тегишли Термиз шаҳри, Мангузар МФЙ, **** кўчаси, 48-манзилда жойлашган 5-савдо ва маиший хизмат кўрсатиш дўкони 2021 йил 16 сентябрдаги олди-сотди шартномасига асосан фуқаро ****га сотилганлиги ҳақида важ билдирилган бўлса-да, бироқ суд мазкур важга баҳо бермасдан, аризани қаноатлантиришни тўлиқ рад қилиш ҳақида барвақт хулосага келган. Аниқланишича, ипотека шартномасига асосан гаровга қўйилган Термиз шаҳри, Мангузар МФЙ, **** кўчаси, 48-манзилда жойлашган 5-савдо ва маиший хизмат кўрсатиш дўкони 2021 йил 16 сентябрдаги олди-сотди шартномаси асосида фуқаро ****га сотилган. Мазкур ҳолат ишдаги 2021 йил 16 сентябрдаги олди-сотди шартномаси ҳамда тарафлар вакилларининг тушунтиришлари билан ўз тасдиғини топган. Бироқ, ҳакамлик суди ҳал қилув қарори билан асоссиз равишда кредит қарзи ундирувини ишга жалб қилинмаган учинчи шахсга тегишли бўлган Термиз шаҳри, Мангузар МФЙ, **** кўчаси, 48-манзилда жойлашган 5-савдо ва маиший хизмат кўрсатиш дўконига қаратган. ИПК 226-моддасининг иккинчи қисмига кўра, агар ҳакамлик суди томонидан кўриб чиқилган низо қонунга мувофиқ ҳакамлик муҳокамасининг предмети бўлмаса ёки низо ҳакамлик суди томонидан “Ҳакамлик судлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5-моддаси талабларини бузган ҳолда кўриб чиқилган бўлса ёхуд ҳакамлик суди ишда иштирок этишга жалб қилинмаган шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисидаги ҳал қилув қарорини қабул қилган бўлса, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори иқтисодий суд томонидан бекор қилиниши керак. Қайд этилганларга мувофиқ, биринчи инстанция суди процессуал ҳуқуқ нормаларини нотўғри қўллаган ҳолда, ариза талабини тўлиқ қаноатлантиришни рад қилган. Шунга кўра, биринчи инстанция судининг ажрими бекор қилиниши, ариза қисман қаноатлантирилиб, ҳакамлик суди ҳал қилув қарорининг “кредит қарзи ундирувини аризачига тегишли Термиз шаҳри, Мангузар МФЙ, **** кўчаси, 48-манзилда жойлашган 5-савдо ва маиший хизмат кўрсатиш дўконига қаратиш” қисми бекор қилиниши лозим бўлади. Бироқ, судлов ҳайъати аризадаги ҳамда апелляция шикоятидаги ҳакамлик суди ҳали қилув қарорининг кредит қарзи ундирувини аризачига тегишли бўлган гаровдаги барча мулкларга қаратиш қисмини бекор қилиш лозимлиги ҳақидаги важларига қўшилмайди. Чунки, 2024 йил 20 майдаги ҳакамлик битимида банк ва қарздор ўртасида 2021 йил 11 майда тузилган 15-сонли кредит шартномаси юзасидан келиб чиққан барча низоларни ҳакамлик судининг судьяси **** томонидан якка тартибда кўриб чиқилишига келишилган. Мазкур битим банк, қарздор, МЧЖ ва шу билан бирга гаровга қўювчи сифатида аризачи томонидан ҳам имзоланган. Ипотека шартномасида низоларни ҳал қилиш ҳакамлик судида кўриб чиқилиши назарда тутилмаган бўлса-да, бироқ кредит шартномасида, шунингдек ҳакамлик битимида ҳам кредит таъминоти сифатида гаровга қўйиладиган молмулклар кўрсатилган. Ипотека шартномаси кредит таъминоти сифатида мулкларни гаровга қўйилганлигини тасдиқловчи битим бўлиб, кредит қарзини муддатида тўланмаганлиги оқибатида қарздорликнинг ундирувини гаровдаги мулкларга қаратиш кредит шартномаси юзасидан келиб чиққан низо ҳисобланади. Шунга кўра, ҳакамлик битимида ипотека шартномаси кўрсатилмаганлиги ҳакамлик судининг кредит қарзи ундирувини гаровдаги мулкларга қаратиш ваколати мавжуд эмаслигини англатмайди. Баён қилинганлардан кўринадики, апелляция шикоятида билдирилган важлар қисман асосли бўлиб, биринчи инстанция суди аризани қаноатлантиришни тўлиқ рад этиш ҳақида нотўғри хулосага келган. ИПК 281-моддасининг иккинчи қисмига кўра, биринчи инстанция судининг қарори, ажрими устидан ушбу Кодексда белгиланган қоидалар бўйича берилган апелляция шикояти (протести) ушбу бобда суднинг ҳал қилув қарори устидан берилган апелляция шикоятини (протестини) кўриш учун назарда тутилган тартибда апелляция инстанцияси суди томонидан кўрилади. ИПК 276-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, суд ишни апелляция инстанциясида кўриш чоғида биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг қонунийлигини ва асослилигини текширади. Суд янги далилларни текшириши ва янги фактларни аниқлаши мумкин. ИПК 279-моддасининг биринчи қисмига биноан иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги ҳамда моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. ИПК 281-моддаси учинчи қисмининг 2-бандига асосан апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция судининг қарори, ажрими устидан берилган шикоятни (протестни) кўриб чиқиш натижалари бўйича қарорни, ажримни ўзгартиришга ёхуд бекор қилишга ҳақли. Баён қилинганларга асосан судлов ҳайъати апелляция шикоятини қисман қаноатлантиришни, биринчи инстанцияси судининг ажримини бекор қилишни ва аризачининг аризасини қисман қаноатлантириш, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорининг “ундирув аризачига тегишли бўлган, томонлар келишувига кўра 843 270 000 сўмга баҳоланган, Термиз шаҳри, Мангузар МФЙ, **** кўчаси, 48-манзилгоҳда жойлашган 5-савдо ва маиший хизмат кўрсатиш дўкони, 7 та хонали, 1-қаватда, умумий майдони 112,11 кв.м., фойдаланиш майдони 185,72 кв.м., кадастр рақами 19:15:01:03:11:1937:0001:037га қаратилсин” қисмини бекор қилиш, ариза талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг апелляция инстанцияси учун тўланган 412 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати аризачининг зиммасида қолдирилади. Юқоридагиларга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 280, 281-моддаларига асосланиб, судлов ҳайъати қарор қ и л а д и: “****” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган апелляция шикояти қисман қаноатлантирилсин. Термиз туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 23 октябрдаги ажрими бекор қилинсин. Янги қарор қабул қилинсин. Ариза қисман қаноатлантирилсин. Ўзбекистон **** палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси ҳузуридаги ҳакамлик судининг 2024 йил 23 майдаги SD-00-19/19-сонли ҳал қилув қарорининг “ундирув “****” масъулияти чекланган жамияти (“****” МЧЖ)га тегишли бўлган, томонлар келишувига кўра 843 270 000 сўмга баҳоланган, Термиз шаҳри, Мангузар МФЙ, **** кўчаси, 48-манзилгоҳда жойлашган 5-савдо ва маиший хизмат кўрсатиш дўкони, 7 та хонали, 1-қаватда, умумий майдони 112,11 кв.м., фойдаланиш майдони 185,72 кв.м., кадастр рақами 19:15:01:03:11:1937:0001:037га қаратилсин.” қисми бекор қилинсин. Ариза талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Апелляция инстанция учун тўланган 412 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажатлари “****” масъулияти чекланган жамиятининг зиммасида қолдирилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Қарор устидан Сурхондарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи **** ҳайъат аъзолари **** ****