← Назад
Решение #2839292 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ажримда жавобгарга ИПК | 2034 | — | law | |
| нинг | 236 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2001-2505/***-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Бухоро шаҳри
2025 йил 2 декабрь
Бухоро туманлараро иқтисодий судининг судьяси И.Юлдашев,
даъвогар Бухоро вилоят ***нинг жавобгар ***масъулияти чекланган
жамиятидан компенсация қарздорлиги ва пеня ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси асосида қўзғатилган ишни соддалаштирилган иш юритиш
тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
даъвогар Бухоро вилоят *** (матнда даъвогар деб юритилади) судга
даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ***масъулияти чекланган
жамияти (матнда жавобгар деб юритилади)дан
1.369.352 сўм
компенсация қарздорлиги ва 369.725 сўм пеня ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда “ИПК” деб юритилади) 2032-моддасининг биринчи қисмига
кўра, агар даъвонинг баҳоси юридик шахсларга нисбатан - базавий
ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан, якка тартибдаги
тадбиркорларга нисбатан эса беш бараваридан ошмаса, даъво аризалари
бўйича ишлар соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилиши
лозим.
Мазкур қонун нормасига асосан даъвогарнинг даъво аризаси
соддалаштирилган тартибда иш юритишга қабул қилиниб, ажримда
жавобгарга ИПК 2034-моддасининг иккинчи қисмига асосан ўн беш кунлик
муддатда эътирозларини ёзма равишда судга тақдим этиши билдирилган
бўлсада, эътирозлар келиб тушмади. Шу сабабли суд ишни ИПК 2034моддасининг тўртинчи қисмига асосан кўриб чиқишни лозим топади.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъво
аризани тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар томонидан жавобгарга
қонунчиликка мувофиқ III тоифага мансуб атроф табиий муҳит
ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун 2024 йил
компенсация тўловлари бўйича 1.369.352 сўм қарздорлик ҳисобланган,
бироқ жавобгар томонидан мазкур қарздорлик белгиланган муддатда ўз
вақтида тўланмаган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (матнда ФК деб
юритилади)нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига
ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил
12 апрелдаги 202-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистан
Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва
чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловларини қўллаш
тартиби тўғрисида”ги Низом (матнда Низом деб юритилади)нинг 5-бандига
кўра қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит
ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун
компенсация тўловчи субъектлар ҳисобланади: Ўзбекистон Республикаси
ҳудудида ифлослантирувчи моддалар ташламаларини атроф табиий
муҳитга чиқариб ташловчи, оқова сувларни оқизувчи ва чиқиндиларни
жойлаштирувчи юридик шахслар; юридик шахслар, шунингдек, юридик
шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи хамда
шаҳарлар ва бошка аҳоли пунктлари коммунал канализация тармоқларига
ифлослантирувчи моддаларни нормативдан ортиқча оқизувчи жисмоний
шахслар.
Низомнинг
22-бандига
кўра,
атроф
табиий
муҳитни
ифлослантирганлик, чиқиндиларни жойлаштирганлик учун компенсация
тўлови суммаси ҳисоб-китоби I - IV тоифаларга мансуб компенсация
тўловчи субъектлар томонидан, мувофиқ тарзда, ушбу Низомга 6-иловага
мувофиқ электрон ёки қоғоз шаклида тузилади. Бунда III ва IV тоифаларга
мансуб компенсация тўловчи субъектлар - ҳар йилда бир марта, ҳисобот
йилидан кейинги йилнинг 25 январигача туман (шаҳар) экология ва атроф
муҳитни муҳофаза қилиш бўлимига тақдим этилиши белгиланган.
Низомнинг 27-бандига кўра, III ва IV тоифаларга мансуб компенсация
тўловчи субъектлар томонидан атроф табиий муҳитни ифлослантирганлик
ва чиқиндиларни жойлаштирганлик учун компенсация тўловлари йилига
бир марта, ҳисобот давридан кейинги йилнинг 5 февралигача амалга
оширилади.
Жавобгарнинг 1.369.352 сўм компенсация қарздорлиги иш
ҳужжатларидаги ҳисобот нусхаси, қарздорлик ҳисоб-китоби маълумоти
билан тўлиқ тасдиқланади. Жавобгар томонидан иш судда кўрилган кунга
қадар қарздорлик юзасидан эътироз билдирмаган ва қарздорлик тўлаб
берилмаган. Демак, мазкур даъво талаби асосли ҳисобланади.
Шу сабабли суд даъвогарнинг 1.369.352 сўм компенсация
қарздорлигини ундириш ҳақидаги даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни
лозим топади.
Даъвогар, шунингдек Низомга асосан жавобгардан компенсация
тўлови ўз вақтида тўланмаганлик учун ҳисобланган 369.725 сўм пеня
ундиришни сўраган.
ФК 333-моддасининг биринчи қисмига кўра, қарздор айби бўлган
тақдирда, мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада
бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб
белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Низомнинг 30-бандига кўра, маблағлар ўз вақтида ўтказилмаган
тақдирда, муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун компенсация тўлови
буйича қарздорлик суммасининг 0,1 фоизи миқдорида, бироқ қарздорлик
умумий суммасининг 50 (эллик) фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня
ундирилади.
Жавобгар томонидан компенсация тўлови ўз вақтида тўланмаганлиги
ишдаги далиллар билан тасдиқланганлиги учун пеня суммаси тўғри
ҳисобланган. Демак, мазкур ҳолатда даъвогарнинг пеня ундириш талаби
ҳам асосли ҳисобланади.
Шу сабабли суд даъвогарнинг 369.725 сўм пеня ундириш ҳақидаги
даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Шу сабабли суд иш юзасидан суд харажатларини жавобгар зиммасига
юклашни, жавобгардан даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 41.200 сўм
харажатларини ва республика бюджетига 412.000 сўм давлат божи
ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларни инобатга олиб ҳамда ИПКнинг 118, 176-179, 180,
186, 2032, 2034-2035-моддаларини қўллаб, суд
Қ
Р
Р
Қ И Л Д И:
Даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар ***масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар Бухоро
вилоят *** фойдасига 1.369.352 сўм компенсация қарздорлиги, 369.725 сўм
пеня ва олдиндан тўланган 41.200 почта харажати ундирилсин.
Жавобгар ***масъулияти чекланган жамиятидан республика
бюджетига 412.000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори ўн кундан сўнг қонуний кучга киради ҳамда ижро
варақаси берилади.
Ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Бухоро вилоят судига ҳал
қилув қарори қабул қилинган кундан ўн кун муддат ичида апелляция
тартибида шикоят бериш мумкин.
Судья
И.Юлдашев