Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2003-2502/4037 Дата решения 02.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухарский межрайонный экономический суд Судья JAMILOV OTABEK RASHIDOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Микрокредитбанк Ответчик / Подсудимый NEW NE ERFE S R
Source ID ba82e606-1768-4755-b35b-2ade4ad5cabe Claim ID PDF Hash eb2f38247bf00957... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
тисодий процессуалнинг 118-моддаси тисодий процессуал 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2003-2502/4037-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН Ҳ Л ҚИЛУВ Қ Р РИ Ғиждувон тумани 2025 йил 2 декабрь Ғиждувон туманлараро иқтисодий суди, судья О.Жамилов раислигида, судья ёрдамчиси С.Тўхтаевнинг котиблигида, “Микрокредитбанк” АТБ вакили Н.Зайниев (ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар “Микрокредитбанк” АТБ манфаатида Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармасининг жавобгар “NEW NE ERFE S R” масъулияти чекланган жамиятидан 20 000 000 сўм муддати ўтган кредит қарзи, 5 390 245 сўм муддати ўтган кредит фоизини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “Микрокредитбанк” АТБ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) “NEW NE ERFE S R” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2023 йил 7 ноябрда кредит шартномаси тузилган. Шартномага асосан даъвогар жавобгарга йиллик 18,2 фоиз устама тўлаш шарти билан “Хар бир оила-тадбиркор” дастури асосида 36 ой муддатга ишлаб чиқариш (асбоб-ускуна) фаолиятини кенгайтириш мақсадида замонавий ускуналар сотиб олиш учун 300 000 000 сўм миқдорда кредит ажратиш, жавобгар эса шартнома ва унга илова қилинган жалвалга мувофиқ кредитни белгиланган муддатда қайтариш мажбуриятини олган. Жавобгар кредит ва унга ҳисобланган кредит фоизини ўз вақтида тўламаганлиги тўғрисидаги асос билан Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар манфаатида даъво аризаси билан судга мурожаат қилиб, жавобгардан 20 000 000 сўм муддати ўтган кредит қарзи, 5 390 245 сўм муддати ўтган кредит фоизини ундиришни сўраган. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда огоҳлантирилган жавобгар ва палата суд мажлисида вакили иштирокини таъминламади ҳамда иш юзасидан фикрнома тақдим қилмади. Мазкур ҳолатда суд, низо юзасидан қарор қабул қилиш учун материаллар етарли эканлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддаси талабларидан келиб чиқиб, ишни жавобгар ва палата вакили иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини қўллабқувватлаб, жавобгар томонидан қарздорлик бартараф этилмаганлигини маълум қилиб, даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, иш материалларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8 ҳамда 234-моддаларига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда мажбурият кредит ва гаров шартномаларидан келиб чиққан. Юқорида қайд этилганидек, банк филиали (банк номидан) ва жавобгар ўртасида 2023 йил 7 ноябрда кредит шартномаси тузилган. Шартномага асосан даъвогар жавобгарга йиллик 18,2 фоиз устама тўлаш шарти билан “Хар бир оила-тадбиркор” дастури асосида 36 ой муддатга ишлаб чиқариш (асбоб-ускуна) фаолиятини кенгайтириш мақсадида замонавий ускуналар сотиб олиш учун 300 000 000 сўм миқдорда кредит ажратиш, жавобгар эса шартнома ва унга илова қилинган жалвалга мувофиқ кредитни белгиланган муддатда қайтариш мажбуриятини олган. ФКнинг 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганда эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Шартнома шартларидан келиб чиқиб, банк филиали томонидан тегишли мемориал ордерга асосан жавобгарга 300 000 000 сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилган. Бироқ, жавобгар ўзининг шартномавий мажбуриятларини лозим даражада бажармаган. Яъни, кредит ва унинг фоизларини қайтариш графигига амал қилинмаслиги натижасида кредит ва унга ҳисобланган фоизлар ўз вақтида тўланмаган. Жумладан, даъво аризасидан кўринишича, жавобгар томонидан кредит шартномаси мажбуриятлари бажарилмаслиги натижасида 2025 йил 8 октябрь ҳолатига унинг банк олдидаги 20 000 000 сўм муддати ўтган кредит қарзи, 5 390 245 сўм муддати ўтган кредит фоиз қарздорлиги юзага келган. Даъвогарнинг судга тақдим этган маълумотномасидан кўринишича, судга даъво аризаси киритилгандан сўнг жавобгар томонидан қисман тўлов амалга оширилган ва бугунги кунда жавобгарнинг ажратилган кредит қарздорлиги 13 037 000 сўмни ташкил этган. Ўз навбатида жавобгар қайд этилган ҳолатларни инкор этувчи далилларни судга тақдим этмаган. Шу боис банк судга мурожаат этиб, кредит қарздолигини ундиришни сўраган. Банкнинг талаби асосли ҳисобланади. Чунки, жавобгарнинг кредит шартномаси шартларини бузганлиги, кредитни қайтариш графигига амал қилмаганлиги даъвогар вакилининг кўрсатмалари, ишдаги мавжуд ҳужжатлар ҳамда юқорида қайд этилган асослар билан тўлиқ тасдиқланади. Шу боис суд даъвогарнинг кредит қарздорлиги ва унинг фоизларини муддатидан олдин ундириш тўғрисидаги талабини қисман қаноатлантириш лозим деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуалнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Қайд этилганларга кўра, суд иш ҳужжатларини ўрганиб, ишдаги далилларга тегишли ҳуқуқий баҳо бериб, ишнинг ҳақиқий ҳолатидан келиб чиқиб, даъвони қисман қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди. Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176, 179-180, 186-моддаларини қўллаб, суд қ р o р қ и л а д и: Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “NEW NE ERFE S R” масъулияти чекланган жамиятидан “Микрокредитбанк” АТБ фойдасига 10 000 000 сўм муддати ўтган кредит қарзи, 3 037 000 сўм муддати ўтган кредит фоизи ва олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар “NEW NE ERFE S R” масъулияти чекланган жамиятидан республика бюджетига 507 805 сўм давлат божи ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Суд ҳужжати устидан бир ойлик муддатда шу суд орқали Бухоро вилоят судига апелляция шикояти (протести) ёки қонуний кучга киргач кассация шикояти (протести) берилиши мумкин. Судья О.Жамилов