← Назад
Решение #2839326 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 2034 | — | law | |
| бандида ИПК | 107 | — | law | |
| онуни | 12 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 107 | — | code_article | |
| амда ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1805-2508/4760-сонли иш
КАСБИ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
АЖРИМ
(Даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
Касби тумани
2025 йил 2 декабрь
Касби туманлараро иқтисодий суди, судья З.Юсупов, Ўзбекистон Савдосаноат палатаси Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси даъвогар “QARSHI NEFT
BAZASI” масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар “**************”
фермер хўжалиги ҳисобидан 2 992 840 сўм асосий қарз ундириш ҳақидаги даъво
аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни соддалаштирилган тартибда кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси
(бундан буён матнда – палата деб юритилади) даъвогар “QARSHI NEFT BAZASI”
масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда – даъвогар деб юритилади)
манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар “**************”
фермер хўжалиги (бундан буён матнда – жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 2 992
840 сўм асосий қарзни ундиришни сўраган.
Иш ҳужжатларида даъвогар судга киритган даъво аризаси ва унга илова
қилинган ҳужжатларни жавобгарга юборганлиги тўғрисида почта хабарномаси
мавжуд.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
4
203 -моддасининг иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма
фикрини даъво аризасининг кўчирма нусхаси ўзига топширилган пайтдан
эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва
далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Бироқ, соддалаштирилган
тартибда иш кўриш вақти тўғрисида хабардор қилинган жавобгар даъво аризаси
юзасидан ёзма фикр билан мурожаат қилмади.
ИПК 2034-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, даъво аризасининг судга
юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво
аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини
соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди.
Шунингдек, ИПК нинг 2034-моддасининг саккизинчи қисмига кўра, суд
соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини ўтказмасдан,
тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини эшитмасдан кўриб
чиқади.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъвони кўрмасдан
қолдиришни лозим топди:
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Биринчи инстанция
суди томонидан иқтисодий процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим
масалалари тўғрисида” 2019 йил 24 майдаги 13-сонли қарорининг 21-бандида
ИПКнинг 107-моддасида кўрсатилган даъво аризасини кўрмасдан қолдириш
асосларининг рўйхати тугал ҳисобланиши ва кенгайтирилган тарзда талқин
қилинишига йўл қўйилмаслиги ҳақида тушунтириш берилган.
“Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонунининг 12-моддасига кўра тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомиллари
қўлланилаётганда барча кредиторларнинг манфаатларини кредиторлар йиғилиши
ёки кредиторлар қўмитаси ҳимоя қилади.
Суд қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш
ҳақидаги аризани иш юритишга қабул қилиб олган кундан эътиборан кредиторлар
қарздорга ўз талабларини якка тартибда қаноатлантириш мақсадида мурожаат
қилишга ҳақли эмас.
Аниқланишича, " RIGINAL
TT N MIRISHK R" масъулияти чекланган
жамиятининг аризасига асосан Касби туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил
12 декабрдаги 4-1805-2401/2592-сонли ҳал қилув қарори билан “**************”
фермер хўжалиги тўловга қобилиятсиз деб топилган ҳамда тугатишга доир иш
юритиш бошланган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107-моддаси
биринчи қисмининг 9-бандида жавобгарга нисбатан тўловга қобилиятсизлик
тўғрисида иш қўзғатилган бўлса ва жавобгарга нисбатан тақдим этилган талаб
қонунга кўра тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш доирасида кўрилиши лозим
бўлса, суд даъвони кўрмасдан қолдириши белгиланган.
Демак, мазкур талаб тўловга қобилиятсизлик иши доирасида ҳал этилиши
лозимлиги боис, даъво кўрмасдан қолдирилади.
“Давлат божи тўғрисида” ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 5- ва 18моддаларининг мазмуни ҳамда ИПКнинг 118-моддаси талабига кўра даъво тақдим
этишда тўланган 41 200 сўм почта харажати даъвогар зиммасида қолдирилиб,
давлат божи манфаати кўзланган даъвогар зиммасига юклатилади.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 2031-2035 -моддаларини қўллаб, суд
а ж р и м қ и л д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё ҳудудий бошқармасининг
“QARSHI NEFT BAZASI” масъулияти чекланган жамияти манфаатида судга
киритган даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
“QARSHI NEFT BAZASI” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 412 000
сўм давлат божи республика бюджетига ундирилсин.
Мазкур ажрим устидан тегишли тартибида шикоят қилиниши (протест
келтирилиши) мумкин.
Судья
З.Юсупов