Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1705-2502/2897 Дата решения 02.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Андижанский межрайонный экономический суд Судья AXMATBEKOV NODIRBEK MUXAMMADISMOIL O‘G‘LI Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 50b4c7df-0dd2-4dd3-9d0d-f6a0c7b19c62 Claim ID PDF Hash 316fd2ab2b1e49bb... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
аролик кодексининг 468-моддаси аролик кодекси 468 code_article
аролик Кодексининг 477-моддаси аролик Кодекси 477 code_article
аролик Кодексининг 333-моддаси аролик Кодекси 333 code_article
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1705-2502/2897-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Қўрғонтепа туман 2025 йил 2 декабрь Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий судининг судьяси Н.М.Ахматбеков раислигида, судья ёрдамчиси А.Ҳалимжоновнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар – Қўрғонтепа туман прокуратурасининг “ ududi l ktr t rm ql ri” акциядорлик жамияти манфаатида, жавобгар – “ ndij n suv t `min ti” акциядорлик жамияти ҳисобидан 2 511 700 448 сўм қарздорлик ва суд харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни Қўрғонтепа туман прокурори ёрдамчиси А.Турғунов қатнашувида, тарафлардан даъвогар Э.Долимов (2025 йил 2-февралдаги 06-405сонли ишончнома), жавобгар вакили С.Исмоилов (2025 йил 24-ноябрдаги 01-01/32228-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий судининг суд мажлислари залида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Қўрғонтепа туман прокуратураси “ ududi l ktr t rm ql ri” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда “даъвогар” деб юритилади) манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, “ ndij n suv t `min ti” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда “жавобгар” деб юритилади) ҳисобидан 2 511 700 448 сўм қарздорлик ва суд харажатларини ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабини қўллаб-қувватлаб, жавобгар қарздорликни бартараф этмаганлиги сабабли судга даъво ариза киритганлигини шунингдек, жавобгар томонидан суд мажлисига қадар қарздорлик қисман бартараф этилиб, 225 000 000 сўм тўлов амалга оширилганлиги, бундан ташқари даъво ариза киритишда янглишиш натижасида Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 28 апрелдаги 4-17052502/696-сонли иш юзасидан қабул қилинган ҳал қилув қарорида ундириш белгиланган 620 820 138,5 сўм қарздорликни ҳам қўшиб киритиб юборганлигини, аслида жавобгарнинг бугунги кун ҳолатига 1 665 880 310 сўм қарздорлиги мавжуд эканлигини билдириб, даъвони қисман қаноатлантиришини сўради. Суд мажлисида жавобгар вакили ўз кўрсатмасида, даъвогар вакилининг кўрсатмаларини тасдиқлаб, суд мажлисига қадар қарздорлик қисман бартараф этилиб, 225 000 000 сўм тўлов амалга оширилганлиги ҳамда даъвогар Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий судининг2025 йил 28 апрелдаги 4-1705-2502/696-сонли иш юзасидан қабул қилинган ҳал қилув қарорида ундириш белгиланган 620 820 138,5 сўм қарздорликни ҳам қўшиб киритиб юборганлигини билдириб, даъвони қисман қаноатлантиришини сўради. Суд мажлисида Қўрғонтепа туман прокурори ёрдамчиси иш хужжатларини ўрганиб чиқиб, даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантиришни сўради. Суд, тарафлар вакилининг кўрсатмаларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даъво талабини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Иш ҳужжатларидан кўринишича, “ ududi l ktr t rm ql ri” акциядорлик жамияти Қўрғонтепа туман электр таъминоти корхонаси ва “ ndij n suv t `min ti” акциядорлик жамияти ўртасида 2024 йил 7 январь куни 290110-сонли юридик шахслар учун энергия таъминоти шартномаси тузилган. Мазкур шартномага асосан Қўрғонтепа туман электр таъминоти корхонаси ва жавобгар ўртасида истеъмол қилинган электр энергия учун 2025 йил 1 сентябрь ҳолатига ўзаро тарафлар ўртасида тасдиқланган ҳисобварақ-фактура ва бир томонлама тасдиқланган таққослаш далолатномасига асосан жавобгарни 2 511 700 448 сўм қарздорлиги юзага келган. Даъвогар қарздорликни бартараф этиш бўйича жавобгарга огоҳлантириш хати юборган. Бироқ жавобгар огоҳлантириш хатини оқибатсиз қолдирган. Шу сабабли даъвогар судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгардан фойдаланилган электр энергиядан бўлган 2 511 700 448 сўм қарздорликни ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 468-моддасига кўра (Энергия таъминоти шартномаси) энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 477-моддаси биринчи қисмига мувофиқ (Энергия таъминоти шартномаси бўйича жавобгарлик) энергия таъминоти шартномаси бўйича мажбуриятлар бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган ҳолларда, энергия билан таъминловчи ташкилот шу туфайли етказилган зарарнинг, абонент эса етказилган ҳақиқий зарарнинг ўрнини қоплаши шарт. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 333-моддасига кўра қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беришлиги белгиланган. Мазкур ҳолатда даъвогарнинг даъво талаби иш ҳужжатига илова қилинган солиштирма далолатнома, тарафлар ўртасида тасдиқланган ҳисобварақ-фактура ҳамда даъвогар ва жавобгар вакилининг кўрсатувлари билан ўз исботини топади. Бироқ, даъвогар ва жавобгарнинг суд мажлисидаги кўрсатмалари ҳамда тақдим этган маълумотга кўра, жавобгар томонидан тўлов жадвалига асосан суд даъво аризани иш юритувига қабул қилгунига қадар 2025 йил 28 октябрь ҳолатига 160 000 000 сўм тўлаганлиги ҳамда суд даъво аризани иш юритувига қабул қилгандан сўнг тўлов топшириқномалари билан жами 65 000 000 сўм қарздорлик тўланганлиги маълум бўлди. Бундан ташқари, Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 28 апрелдаги 4-1705-2502/696-сонли ҳал қилув қарорига кўра, жавобгардан даъвогар фойдасига 2025 йил 27 февраль ҳолатига жами 620 820 138,5 сўм қарздорлик ундирилган бўлиб, суднинг мазкур ҳал қилув қарори қонуний кучида. Бироқ, даъвогар томонидан тақдим қилинган даъво талабида суднинг 2025 йил 28 апрелдаги ҳал қилув қароридаги жавобгардан 620 820 138,5 сўм ундириш белгиланган қарздорлик даъво аризасига қўшиб сўралганлиги даъвогар ва жавобгарнинг суд мажлисида берган кўрсатмаси, жавобгар вакили томонидан тақдим этилган маълумотнома ва солиштирма далолатнома билан ўз тасдиғини топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 110-моддаси биринчи қисми 2-бандига кўра, суд фуқаролик ишлари бўйича суднинг, иқтисодий суднинг ёки чет давлат ваколатли судининг айни бир шахслар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори мавжуд бўлса, иш юритишни тугатади. Мазкур ҳолатда суд даъвогарнинг жавобгардан 620 820 138,5 сўм ундириш ҳақидаги даъво талаблари бўйича иш юритишни тугатишни лозим топади. Бундан ташқари, иш ҳужжатларидаги, даъвогар ва жавобгар томонидан тақдим этилган тўлов топшириқномаларига кўра, жавобгар 2025 йил 28 октябрь кунига қадар 160 000 000 сўм тўлов амалга оширилганлиги маълум бўлди. Даъво ариза суд девонхонаси орқали 2025 йил 3 ноябрь куни кирим қилинган. Даъвогар эса қарздорликни тўлиқ ўрганмаган ҳолда судга даъво ариза киритган. Мазкур ҳолатда даъвогарнинг даъво талабининг 2 511 700 448 сўм асосий қарздорликнинг 160 000 000 сўм қисми ҳам асоссиз эканлиги ҳамда суд даъво аризани иш юритувига қабул қилгандан сўнг суд кунига қадар 65 000 000 сўм тўлов амалга оширилганлиги сабабли даъвонинг мазкур қисмини қаноатлантиришни рад этиш лозим бўлади. ИПКнинг 68-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Суд юқоридагиларни инобатга олиб, даъво талабларини қисман (2 511 700 448-620 820 138,5-160 000 000-65 000 000 сўм = 1 665 250 309,5 ) 1 665 250 309,5 сўмга қаноатлантиришни ва ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгардан Республика бюджетига 34 605 006,19 сўм давлат божи, даъвонинг аососиз қисми бўйича даъвогардан Республика бюджетига 15 616 402,77 сўм давлат божи, даъвогар фойдасига 41 200 сўм почта харажати ундиришни лозим топди. Баён этилганларга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176-179-моддаларига асосланиб, суд ҚАРОР Қ И Л А Д И: Қўрғонтепа туман прокуратурасининг даъвогар - “ ududi l ktr t rm ql ri” акциядорлик жамияти манфаатида киритган даъво талаби қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар - “ ndij n suv t `min ti” акциядорлик жамияти ҳисобидан: -даъвогар - “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти фойдасига 1 665 250 309,5 сўм асосий қарз ва 41 200 сўм почта харажати; -Республика бюджетига 34 605 006,19 сўм давлат божи; -“ ududi l ktr t rm ql ri” акциядорлик жамияти ҳисобидан Республика бюджетига 15 616 402,77 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Қўрғонтепа туман прокуратурасининг даъвогар - “ ududi l ktr t rm ql ri” акциядорлик жамияти манфаатида киритган даъво талабининг жавобгардан 620 820 138,5 сўм ундириш ҳақидаги қисми бўйича иш юритишдан тугатилсин. Даъвони қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан қонунда белгиланган муддат ва тартибда шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи Н.М.Ахматбеков 4-1705-2502/2897-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ (Хулоса қисми) Қўрғонтепа туман 2025 йил 2 декабрь Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий судининг судьяси Н.М.Ахматбеков раислигида, судья ёрдамчиси А.Ҳалимжоновнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар – Қўрғонтепа туман прокуратурасининг “ ududi l ktr t rm ql ri” акциядорлик жамияти манфаатида, жавобгар – “ ndij n suv t `min ti” акциядорлик жамияти ҳисобидан 2 511 700 448 сўм қарздорлик ва суд харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни Қўрғонтепа туман прокурори ёрдамчиси А.Турғунов қатнашувида, тарафлардан даъвогар Э.Долимов (2025 йил 2-февралдаги 06-405сонли ишончнома), жавобгар вакили С.Исмоилов (2025 йил 24-ноябрдаги 01-01/32228-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий судининг суд мажлислари залида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, Баён этилганларга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176-179-моддаларига асосланиб, суд ҚАРОР Қ И Л А Д И: Қўрғонтепа туман прокуратурасининг даъвогар - “ ududi l ktr t rm ql ri” акциядорлик жамияти манфаатида киритган даъво талаби қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар - “ ndij n suv t `min ti” акциядорлик жамияти ҳисобидан: -даъвогар - “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти фойдасига 1 665 250 309,5 сўм асосий қарз ва 41 200 сўм почта харажати; -Республика бюджетига 34 605 006,19 сўм давлат божи; -“ ududi l ktr t rm ql ri” акциядорлик жамияти ҳисобидан Республика бюджетига 15 616 402,77 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Қўрғонтепа туман прокуратурасининг даъвогар - “ ududi l ktr t rm ql ri” акциядорлик жамияти манфаатида киритган даъво талабининг жавобгардан 620 820 138,5 сўм ундириш ҳақидаги қисми бўйича иш юритишдан тугатилсин. Даъвони қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан қонунда белгиланган муддат ва тартибда шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи Н.М.Ахматбеков