Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1505-2501/10096 Дата решения 02.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья ERGASHEV UMIDJON XOJIMAMAT O‘G‘LI Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID cc379737-91ac-4203-8eb4-9bf3f55feb10 Claim ID PDF Hash bf67f435d06aa82c... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
онуннинг 238-моддаси онуннинг 238 law
онуннинг 241-моддаси онуннинг 241 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
Текст решения Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Риштон тумани 2025 йил 2 декабрь 4-1505-2501/10096-сонли иш Риштон туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Х.Эргашев раислигида, судья ёрдамчиси С.Б.Холиқовнинг суд мажлиси котиблигида, аризачи Фарғона вилоят солиқ бошқармасининг қарздор – “MEVA VA OLIZ EKINLARI E ORTI” масъулияти чекланган жамиятини соддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсиз (банкрот) деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, аризачи вакиллари А.Рахмонов, Ш.Азимов (ишончнома асосида)нинг иштирокида, Риштон туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Фарғона вилоят солиқ бошқармаси (бундан буён матнда аризачи деб юритилади) судга ариза билан мурожаат этиб, “MEVA VA OLIZ EKINLARI E ORTI” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда қарздор деб юритилади) иқтисодий ночор аҳволга тушиб, мажбурий тўловлар бўйича ўз мажбуриятини бажаришга қодир эмаслиги сабабли, уни соддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсиз (банкрот) деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлашни сўраган. Суднинг ажримига асосан банкротликка оид ариза иш юритишга қабул қилинган ва иқтисодий иш қўзғатилган. Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакиллари ариза талабини қўллабқувватлаб, қарздорнинг чет эл корхоналари билан тузилган шартномаларга асосан дебитор ҳақдорликлари борлигини, уларни ундириш чоралари кўрилганлигини, шунингдек, қарздорга молиявий жарима қўлланилганлигини билдириб, суддан аризани қаноатлантиришни, қарздорни соддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсиз деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлашни сўради. Суд мажлиси куни ва вақти ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинган қарздор суд мажлисига келмади. Ўз эътирозларини билдирмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнларда ИПК-деб юритилади)нинг 170-моддаси учинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган. Мазкур қоидага асосан суд, ишни қарздор иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд аризачи вакилларининг суд мажлисида берган тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра аризани қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топди. Иш ҳужжатларига кўра, кредитор қарздорнинг молия-хўжалик фаолияти юзасидан таҳлил ўтказганда, иқтисодий ночор аҳволга тушганлиги, солиқлар ва йиғимлардан 2025 йил 27 август ҳолатига 1 071 430 862,29 сўм қарзи мавжудлиги ва ушбу қарздорликни тўлашнинг имкони йўқлигини аниқлаган. Риштон туманлараро иқтисодий судининг 4-1505-2501/6361, 4-1505-2501/6777, 4-1505-2501/6778, 4-1505-2501/6779-сонли иқтисодий ишлар бўйича ҳал қилув қарориларида қарздор “MEVA VA OLIZ EKINLARI E ORTI” масъулияти чекланган жамиятининг чет эл корхоналари билан тузилган шартномаларга асосан жами 8 647 181,4 АҚШ доллари миқдорида муддати ўган дебитор қарздорликлари мавжудлиги кўрсатилган ҳамда ҳал қилув қарорларига асосан қарздорга нисбатан молиявий жарималар кўлланилган. “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) 5-моддасининг биринчи қисмида, агар судга ариза бериш санасидаги ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса доимий тўловга қобилиятсизлик ҳисобланиши, иккинчи қисмида эса ушбу моддада назарда тутилган қоидалар тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишлар соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилаётганда, жисмоний шахслар, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорнинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилаётганда қўлланилмаслиги белгиланган. Қонуннинг 238-моддасида қайд этилишича, агар қонунчиликда белгиланган муддатларда молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаганлиги ва (ёки) ўз устав фондини (устав капиталини) шакллантирмаганлиги муносабати билан тугатиш тўғрисида ўзига нисбатан қарор қабул қилинган юридик шахснинг мол-мулки қиймати кредиторларнинг талабларини қаноатлантириш учун етарли бўлмаса, бундай юридик шахс ушбу Қонунда назарда тутилган тартибда тугатилади. Қонуннинг 241-моддасида белгиланишича, ўз фаолиятини тугатган қарздор якка тартибдаги тадбиркор ёки тугатилаётган юридик шахснинг раҳбари ҳозир бўлмаган ва уларнинг жойлашган ерини (яшаш жойини) аниқлашнинг имкони бўлмаган тақдирда, ҳозир бўлмаган қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги ариза, кредиторлик қарзи миқдоридан қатъий назар, кредитор, ваколатли давлат органи, давлат солиқ хизмати органи ёки бошқа ваколатли орган томонидан берилиши мумкин. Қарздорни 8 647 181,4 АҚШ доллари миқдорида хақдорлиги мавжуд бўлиб, мазкур холатда уни соддалаштирилган тартибда банкрот деб эътироф этиб бўлмайди. Ариза талаби қарздорни соддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсиз деб топишдан иборат бўлиб, аризачи суд мажлисида қарздорни соддалаштирилган тартибда банкрот деб топилиши лозимлигини исботлаб бермади. Ваҳоланки, ИПКнинг 68-моддасига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Юқоридагиларга кўра, суд қарздорни соддалаштирилган тартибда банкрот деб эътироф этиш учун асословчи далиллар мавжуд эмас деб ҳисоблаб, аризани рад этишни лозим топади. Суд ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд ҳаражатларини тақсимлаш масаласини ўрганиб чиқиб, ариза қаноатлантириш рад этилганлиги, кредитор давлат божи тўлашдан озод этилганлигини инобатга олиб, иш бўйича давлат божи ундирмасликни, олдиндан тўланган 41 200 сўм почта ҳаражатини кредитор зиммасида қолдиришни лозим топди. Бинобарин, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179, 210-211-моддаларини ҳамда Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонуннинг 5, 51-моддаларини, қўллаб ҚАРОР ҚИЛДИ: Фарғона вилоят солиқ бошқармасининг аризасини қаноатлантириш рад этилсин. Олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати Фарғона вилоят солиқ бошқармаси зиммасида қолдирилсин. Ишда иштирок этувчи шахслар қонунда белгиланган муддат ичида мазкур ҳал қилув қарори устидан апелляция ёки кассация шикояти беришга (протест келтириш) ҳақли. Раислик қилувчи, судья У.Х.Эргашев ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ (Хулоса қисми) Риштон тумани 2025 йил 2 декабрь 4-1505-2501/10096-сонли иш Риштон туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Х.Эргашев раислигида, судья ёрдамчиси С.Б.Холиқовнинг суд мажлиси котиблигида, аризачи Фарғона вилоят солиқ бошқармасининг қарздор – “MEVA VA OLIZ EKINLARI E ORTI” масъулияти чекланган жамиятини соддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсиз (банкрот) деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, аризачи вакиллари А.Рахмонов, Ш.Азимов (ишончнома асосида)нинг иштирокида, Риштон туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179, 210-211-моддаларини ҳамда Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонуннинг 5, 51-моддаларини, қўллаб ҚАРОР ҚИЛДИ: Фарғона вилоят солиқ бошқармасининг аризасини қаноатлантириш рад этилсин. Олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати Фарғона вилоят солиқ бошқармаси зиммасида қолдирилсин. Ишда иштирок этувчи шахслар қонунда белгиланган муддат ичида мазкур ҳал қилув қарори устидан апелляция ёки кассация шикояти беришга (протест келтириш) ҳақли. Раислик қилувчи, судья У.Х.Эргашев