Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1902-2502/7736 Дата решения 02.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Термиз туманлараро иқтисодий суди Судья JABBAROV TOLMAS RUZIMURODOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 64e4f85a-c3e9-4c89-bb14-dd6b41413e6b Claim ID PDF Hash 59645fc975534213... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуннинг 55-моддаси онуннинг 55 law
збекистон Республикаси Конституцияси 15-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 15 law
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
онуннинг 5-моддаси онуннинг 5 law
онунининг 242-моддаси онуни 242 law
збекистон Республикаси Конституцияси 138-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 138 law
Текст решения 15 924 символов
4-1902-2502/7736-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ **** тумани 2025 йил 2 декабрь **** туманлараро иқтисодий судининг судьяси **** раислигида, судья ёрдамчиси *****нинг суд мажлиси котиблигида, аризачи раҳбари **** (05.08.2025 йилдаги 05/08-сонли буйруқ ва ҳайдовчилик гувоҳномаси асосида) ҳамда муваққат бошқарувчи **** (04.04.2025 йилдаги 000537-сонли суд бошқарувчилик аттестати ва ID карта асосида)ларнинг иштирокида, қарздор вакили иштирокисиз, аризачи “****” масъулияти чекланган жамиятининг қарздор “****” хусусий корхонасини (стир: ****) тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган ишни **** туманлараро иқтисодий суди биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Аризачи “****” масъулияти чекланган жамияти (келгусида матнда “Аризачи” деб аталади) судга ариза билан мурожаат қилиб, қарздор “****” хусусий корхонаси (стир: ****) (келгусида матнда “Қарздор” ёки “Жавобгар” деб аталади)ни умумий тартиб-таомил асосида тўловга қобилиятсиз деб топишни сўраган. Cуднинг 17.10.2025 йилдаги ажрими билан қарздорга нисбатан кузатув тартиб-таомили жорий қилиниб, муваққат бошқарувчи сифатида **** тайинланган. Қарздор “****” хусусий корхонаси 2011 йил 26 май куни юридик шахс сифатида Ю-0190-рақам билан давлат рўйхатидан ўтган. Қарздорнинг ягона таъсисчиси **** ҳисобланади. Аризада, “****” масъулияти чекланган жамияти ҳамда қарздор “****” хусусий корхонаси ўртасида тузилган 2022 йил 1 февралдаги 19-сонли шартнома шартларига асосан жами **** сўмлик полиетилен қувир маҳсулотлари етказиб берилгани, бироқ қарздор “****” хусусий корхонаси тарафлар ўртасида тузилган шартнома шартларини лозим даражада бажармаганлиги сабабли аризачи қарздордан **** сўм зарар, 13 457 172 сўм фоиз, 33 000 сўм почта харажати, жами 301 036 570 сўмни ундириш тўғрисида судга даъво аризаси билан мурожаат қилгани, **** туманлараро иқтисодий судининг 24.11.2023 йилдаги 4-1902-2302/2998-сонли ҳал қилув қарорига асосан қарздор “****” хусусий корхонасидан аризачи “****” масъулияти чекланган жамияти фойдасига **** сўм зарар, 9 420 020,40 сўм фоиз ва олдиндан тўланган 33 000 сўм почта харажатини ундириш белгилангани ҳамда суднинг ҳал қилув қарори 25.12.2023 йилда қонуний кучга кирганлиги ва шу асосда ижро варақаси берилганлиги, мазкур ижро варақа асосида қарздорнинг банкдаги ҳисоб рақамига 2023 йилдаги жами 301 033 570 сўмлик №1-сонли инкасса топшириқномаси қўйилганлиги, қарздор томонидан ушбу ижро ҳужжати бўйича 2024 йил давомида 44 997 000 сўм тўлаб берилгани, 16.09.2025 йил ҳолатига қарздорнинг аризачи олдида жами 256 036 570 сўмлик қарздорлиги мавжудлиги ҳамда ушбу мавжуд қарздорлик ҳозирги кунга қадар, яъни уч ойдан ортиқ вақтдан бўён қарздор томонидан суд қарори ижроси таъминланмасдан, мавжуд қарздорлик тўланмаганлиги, қарздор фаолиятида тўловга қобилиятсизлик аломатлари мавжудлиги важи билан қарздор “****” хусусий корхонасини тўловга қобилиятсиз деб топишни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган аризачи раҳбари **** ўз тушунтиришида, аризани қўллаб-қувватлаб, қарздор “****” хусусий корхонаси томонидан мавжуд қарздорлик ҳозирги кунга қадар тўлаб берилмаганлигини маълум қилиб, аризани тўлиқ қаноатлантиришни ва қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган муваққат бошқарувчиси **** ўз тушунтиришида, аризани қўллаб-қувватлаб, кузатув тартиб-таомили давомида қарздор “****” хусусий корхонасининг молиявий аҳволи таҳлил қилингани, таҳлил натижасида 2025 йил 25 ноябрь кунида кредиторлар йиғилиши ўтказганлигини ҳамда бу ҳақда 01-сонли кредиторлар йиғилиши баённомаси расмийлаштирилгани, ўтказилган кредиторлар йиғилишида қарздорнинг аризачи “****” масъулияти чекланган жамиятидан 256 036 570 сўм қарздорлиги мавжудлиги аниқлангани, шунингдек бошқа кредиторлар аниқланмагани, қарздорнинг кредиторлар талабларини тўла ҳажмда қаноатлантиришга қодир эмаслиги аниқланганлигини, Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги қонуннинг 55-моддасига асосан қарздорда доимий тўловга қобилиятсизлик аломатлари мавжудлигини билдириб, бу ҳақдаги ўзининг ҳисоботини ва хулосасини тақдим этиб, аризани тўлиқ қаноатлантиришни ва қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топишни сўради. Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда суд ажрими орқали хабардор қилинган қарздор “****” хусусий корхонаси вакили иштирок этмаганлиги сабабли, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 127,128,170моддаларига асосан ишни унинг иштироксиз кўришни лозим топади. Суд, аризачи раҳбари ҳамда муваққат бошқарувчисининг тушунтиришларини эшитиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб қуйидаги асосларга кўра, аризани тўлиқ қаноатлантиришни ва қарздорни умумий тартибтаомил асосида тўловга қобилиятсиз деб топишни ҳамда унга нисбатан тугатишга доир иш юритишни бошлашни лозим деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 15-моддаси биринчи қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси биринчи қисмига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси иккинчи қисмига кўра, ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси учинчи қисмига кўра, ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Одил судловни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси нормаларини тўғридан-тўғри қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 2023 йил 23 июндаги 16-сонли қарорининг 1-бандига кўра, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси (бундан буён матнда Конституция деб юритилади) 15-моддасининг иккинчи қисмига кўра, Конституция мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этади. Шунга кўра, судлар кўриб чиқилаётган ҳуқуқий муносабатларни тартибга солувчи қонун ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг мазмунини баҳолаши ва Конституция нормаларини тўғридантўғри амал қилувчи олий юридик кучга эга норматив-ҳуқуқий асос сифатида қўллаши лозим деб тушунтириш берилган. Иш ҳужжатларидан маълум бўлишича, қарздор “****” хусусий корхонаси (стир: ****) 2011 йил 26 май куни Ю-0190-сон билан давлат рўйхатига олинган. Қарздор “****” хусусий корхонасининг ягона таъсисчиси **** ҳисобланади. Қарздорнинг юридик манзили Сурхондарё вилояти Бойсун тумани, Бойсун шаҳри, Тузбозор маҳалласи, Ат-Термизий кўчаси кўрсатилган. Аризачи “****” масъулияти чекланган жамияти ҳамда қарздор “****” хусусий корхонаси ўртасида 2022 йил 1 февралда 19-сонли шартнома тузилган. Тарафлар ўртасида 2022 йил 1 февралда тузилган 19-сонли шартномага асосан аризачи томонидан қарздорга жами **** сўмлик полиетилен қувир маҳсулотлари етказиб берилган ҳамда қарздор томонидан қабул қилиб олинган. Шунингдек, тарафлар ўртасида 16.12.2022 йилда тузилган ўзаро хисобкитоб солиштирма далолатномасида ҳам қарздорнинг аризачи олдида жами 288 108 999 сўм миқдорида қарздорлиги мавжудлиги қарздор томонидан тан олиниб, тегишли тартибда имзо ва муҳр билан тасдиқланган. Бундан ташқари, иш ҳужжатларида қарздорнинг аризачидан қарздорлиги мавжудлигини тасдиқловчи тан олиш хати ҳам мавжуд. Қарздор “****” хусусий корхонаси томонидан шартнома шартлари лозим даражада бажарилмасдан етказиб берилган маҳсулотлар ҳақи ўз вақтида тўлаш чоралари кўрилмаганлиги сабабли Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади) даъвогар манфаатида **** туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан **** сўм зарар, 13 457 172 сўм фоиз, 33 000 сўм почта харажати, жами 301 036 570 сўмни ундиришни сўраган. **** туманлараро иқтисодий судининг 24.11.2023 йилдаги 4-1902-2302/2998-сонли ҳал қилув қарорига асосан даъвогарнинг даъво аризаси қисман қаноатлантирилиб, жавобгар “****” хусусий корхонаси ҳисобидан даъвогар “****” масъулияти чекланган жамияти фойдасига **** сўм зарар, 9 420 020,40 сўм фоиз ва олдиндан тўланган 33 000 сўм почта харажатини ундириш белгиланган. **** туманлараро иқтисодий судининг 24.11.2023 йилдаги ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан сўнг 25.12.2023 йилда ижро варақаси берилган. Аризачи томонидан ижро варақа ижросини таъминлаш мақсадида қарздорнинг банкдаги ҳисоб рақамига 2023 йилдаги жами 301 033 570 сўмлик №1-сонли инкасса топшириқномаси қўйилган. Қарздор томонидан ушбу ижро ҳужжати бўйича 2024 йил давомида 44 997 000 сўм тўлаб берилган ҳамда 16.09.2025 йил ҳолатига қарздорнинг аризачи олдида жами 256 036 570 сўмлик қарздорлиги мавжуд. Қарздорнинг аризачи олдидаги жами 256 036 570 сўм қарздорлигини ҳозирги кунга қадар ундиришнинг имкони бўлмаганлиги важи билан аризачи “****” масъулияти чекланган жамияти судга ариза билан мурожаат қилиб, қарздор “****” хусусий корхонасини умумий тартибда тўловга қобилиятсиз деб топишни сўраган. “****” масъулияти чекланган жамиятининг аризаси **** туманлараро иқтисодий суди томонидан 2025 йил 17 октябрда иш юритувга олиниб, қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик иши қўзғатилиб, кузатув тайинланган ва муваққат бошқарувчиси этиб **** тайиинланган. “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуннинг 5-моддасига асосан, агар тегишли мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги тўловга қобилиятсизлик аломатлари деб эътироф этилади. “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 242-моддасига кўра, суд ҳозир бўлмаган қарздорни банкрот деб топиш ҳақидаги аризани ўз иш юритувига қабул қилиб олган кундан эътиборан икки ҳафталик муддат ичида ҳозир бўлмаган қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилади. Тугатиш бошқарувчиси ўзига маълум бўлган барча кредиторларни ҳозир бўлмаган қарздорнинг банкротлиги ҳақида ёзма шаклда хабардор қилади, улар хабарномани олган кундан эътиборан бир ойлик муддатда тугатиш бошқарувчисига ўз талабларини тақдим этиши мумкин. Юқоридаги ҳолатлардан келиб чиқиб суд, тарафлар ўртасида тузилган шартнома, 16.12.2022 йилдаги солиштирма далолатнома ҳамда ижро варақаси асосида жами 256 036 570 сўм қарздорлиги мавжудлиги ва қарздор томонидан мазкур қарздорлик уч ойдан ортиқ вақтдан бўён тўланмасдан келинаётганлиги, бу билан қарздор пул мажбурияти бўйича кредитор талабларини қаноатлантиришга ва мажбурий тўловлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслигини тўловга қобилиятсизлик аломатлари деб ҳисоблаб, аризани қаноатлантиришни, қарздор “****” хусусий корхонасини умумий тартибда банкрот деб топишни ва унга нисбатан тугатишга доир иш юритиш бошлашни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 14 августдаги 224-сон Қарорига илова “Сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш Қоидалари”нинг 3-бандида, суд бошқарувчиси, ўзи тайинланган вақтдан бошлаб, мазкур Қоидаларда назарда тутилган сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш бўйича ҳаракатларни амалга ошириши ҳамда чоралар кўриши шартлиги, 38-бандида, сохта банкротлик, банкротликни яшириш ёки қасддан банкротликка олиб келиш аломатлари мавжудлиги тўғрисидаги хулоса имзолангандан кейин 10 иш кунидан кечикмай кредиторлар йиғилишига, иқтисодий судга ва прокуратура органларига тақдим этилиши, сохта банкротлик, банкротликни яшириш ёки қасддан банкротликка олиб келиш аломатлари мавжуд эмаслиги тўғрисидаги хулоса имзолангандан кейин 10 иш кунидан кечикмай кредиторлар йиғилишига, иқтисодий судга тақдим этилиши белгиланган. Бундай ҳолатда, суд аризачи раҳбари ҳамда муваққат бошқарувчисининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қарздорда тўловга қобилиятсизлик аломатлари мавжудлигини инобатга олиб, аризани қаноатлантиришни, кузатув бошқарувчиси ****нинг кузатув бошқарувчисига ойлик иш ҳақини меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг ўн баравари этиб белгилашни, қарздор “****” хусусий корхонасини умумий тартиб-таомил асосида тўловга қобилиятсиз деб топишни ва унга нисбатан тугатишга доир иш юритишни бошлашни, ****ни тугатиш бошқарувчиси этиб тайинлашни, суд харажатлари масаласини муҳокама қилиб, ундирилиши лозим бўлган аризачи томонидан олдиндан тўланган 1 236 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажатини қарздор “****” хусусий корхонасидан аризачи ҳисобига ундиришни лозим деб топди. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 138-моддасига кўра, суд ҳокимиятининг ҳужжатлари барча давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, мансабдор шахслар ҳамда фуқаролар учун мажбурийдир. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 15,55,138моддалари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 27,118,127,128,170,176-179,210-моддаларини қўллаб ва “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуннинг 5,242-моддаларига асосланиб суд, қ а р о р қ и л д и: Аризачининг аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин. Қарздор “****” хусусий корхонаси (стир: ****) умумий тартиб-таомил асосида тўловга қобилиятсиз деб топилсин ва унга нисбатан тугатишга доир иш юритиш бошлансин. Қарздорни тугатишга доир иш юритишни бошлаш учун учинчи тоифали суд тугатиш бошқарувчиси Ибрагимов Анвархон Исакович тугатиш бошқарувчиси этиб тайинлансин. **** кузатув бошқарувчиси сифатида фаолияти учун ойлик иш ҳақини меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 10 (ўн) баравари этиб белгилансин. Тугатиш бошқарувчиси **** зиммасига - қарздорни тугатишга доир иш юритишни бошлаш, уни ташкил этиш ва эълон бериш, қарздорда сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш бўйича ҳаракатларни амалга ошириш чораларини кўриш ва хулоса тайёрлаш, имзолаш, судга тақдим қилиш; имзолангандан кейин ўн иш кунидан кечикмай банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатлари мавжудлиги тўғрисидаги хулосани — кредиторлар йиғилишига, иқтисодий судга ва прокуратура органларига; банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатлари мавжуд эмаслиги тўғрисидаги хулосани — кредиторлар йиғилишига, иқтисодий судга тақдим қилиш; ўн кунлик муддат ичида расмий нашрларда қарздор банкрот деб топилганлиги ва тугатишга доир иш юритиш бошланганлиги тўғрисидаги маълумотни чоп эттириш ва судга бу ҳақида далилларни тақдим қилиш; - тугатишга доир иш юритишни “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ равишда ташкил қилиш ва тугатишга доир иш юритиш натижалари ҳақидаги оралиқ ҳисоботини тақдим қилиш; тугатишга доир иш юритиш тамомланганлиги тўғрисида ҳисоботни 2026 йил 2 декабрь кунига қадар тақдим этиш масъулияти юклатилсин. Қарздор “****” хусусий корхонаси ҳисобидан аризачи “****” масъулияти чекланган жамияти ҳисобига олдиндан тўланган 1 236 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан қонуний кучга киради ва дарҳол ижрога қаратилсин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар шу суд орқали Сурхондарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья ****