Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1705-2502/2895 Дата решения 02.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Андижанский межрайонный экономический суд Судья AXMATBEKOV NODIRBEK MUXAMMADISMOIL O‘G‘LI Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID edf1a22a-9328-4587-a2ba-39c8e10bc091 Claim ID PDF Hash 811f594ed1cef175... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
аролик кодексининг 468-моддаси аролик кодекси 468 code_article
аролик Кодексининг 477-моддаси аролик Кодекси 477 code_article
аролик Кодексининг 333-моддаси аролик Кодекси 333 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1705-2502/2895-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Қўрғонтепа туман 2025 йил 2 декабрь Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий судининг судьяси Н.М.Ахматбеков раислигида, судья ёрдамчиси А.Ҳалимжоновнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар – Қўрғонтепа туман прокуратурасининг “ ududi l ktr t rm ql ri” акциядорлик жамияти манфаатида, жавобгар – “LUN - B R K TEX” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 12 312 349 сўм қарздорлик ва суд харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни Қўрғонтепа туман прокурори ёрдамчиси А.Турғунов қатнашувида, тарафлардан даъвогар Э.Долимов (2025 йил 2-февралдаги 06-405сонли ишончнома)нинг иштирокида Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий судининг суд мажлислари залида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Қўрғонтепа туман прокуратураси “ ududi l ktr t rm ql ri” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда “даъвогар” деб юритилади) манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, “LUN - B R K TEX” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда “жавобгар” деб юритилади) ҳисобидан 12 312 349 сўм қарздорлик ва суд харажатларини ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабини қўллаб-қувватлаб, жавобгар қарздорликни бартараф этмаганлиги сабабли судга даъво ариза киритганлигини шунингдек, жавобгар томонидан суд мажлисига қадар ҳам тўловлар амалга оширилмаганлигини билдириб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришини сўради. Суд мажлисида жавобгар суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисида иштирок этмади. Шунингдек, жавобгар томонидан суд мажлисига қадар илтимоснома тақдим қилиб, ишни ўзининг иштирокисиз кўришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддаси учинчи қисмига кўра иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Шу сабабли суд, ишни жавобгар иштирокисиз кўриб чиқшни лозим топди. Суд мажлисида Қўрғонтепа туман прокурори ёрдамчиси иш хужжатларини ўрганиб чиқиб, даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни сўради. Суд, даъвогар вакилининг кўрсатмаларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Иш ҳужжатларидан кўринишича, “ ududi l ktr t rm ql ri” акциядорлик жамияти Қўрғонтепа туман электр таъминоти корхонаси ва “LUN B R K TEX” масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2024 йил 1январь куни 290781-сонли юридик шахслар учун энергия таъминоти шартномаси тузилган. Мазкур шартномага асосан Қўрғонтепа туман электр таъминоти корхонаси ва жавобгар ўртасида истеъмол қилинган электр энергия учун 2025 йил 1 сентябрь ҳолатига ўзаро тасдиқланган ҳисобварақ-фактура ва таққослаш далолатномасига асосан жавобгарни 12 312 349 сўм қарздорлиги юзага келган. Даъвогар қарздорликни бартараф этиш бўйича жавобгарга огоҳлантириш хати юборган. Бироқ жавобгар огоҳлантириш хатини оқибатсиз қолдирган. Шу сабабли даъвогар судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгардан фойдаланилган электр энергиядан бўлган 12 312 349 сўм сўм қарздорликни ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 468-моддасига кўра (Энергия таъминоти шартномаси) энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 477-моддаси биринчи қисмига мувофиқ (Энергия таъминоти шартномаси бўйича жавобгарлик) энергия таъминоти шартномаси бўйича мажбуриятлар бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган ҳолларда, энергия билан таъминловчи ташкилот шу туфайли етказилган зарарнинг, абонент эса етказилган ҳақиқий зарарнинг ўрнини қоплаши шарт. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 333-моддасига кўра қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беришлиги белгиланган. Мазкур ҳолатда даъвогарнинг даъво талаби иш хужжатига илова қилинган солиштирма далолатнома, тарафлар ўртасида тасдиқланган ҳисобварақ-фактура ҳамда даъвогар вакилининг кўрсатувлари билан ўз исботини топади ва уни қаноатлантириш лозим бўлади. Суд юқоридагиларни инобатга олиб, даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни ва ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгардан Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи, даъвогар фойдасига 41 200 сўм почта харажати ундиришни лозим топди. Баён этилганларга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176-179-моддаларига асосланиб, суд ҚАРОР Қ И Л А Д И: Қўрғонтепа туман прокуратурасининг даъвогар - “ ududi l ktr t rm ql ri” акциядорлик жамияти манфаатида киритган даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар - “LUN - B R K TEX” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан: -даъвогар - “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти фойдасига 12 312 349 сўм асосий қарз ва 41 200 сўм почта харажати; -Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан қонунда белгиланган муддат ва тартибда шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи Н.М.Ахматбеков 4-1705-2502/2895-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ (Хулоса қисми) Қўрғонтепа туман 2025 йил 2 декабрь Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий судининг судьяси Н.М.Ахматбеков раислигида, судья ёрдамчиси А.Ҳалимжоновнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар – Қўрғонтепа туман прокуратурасининг “ ududi l ktr t rm ql ri” акциядорлик жамияти манфаатида, жавобгар – “LUN - B R K TEX” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 12 312 349 сўм қарздорлик ва суд харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни Қўрғонтепа туман прокурори ёрдамчиси А.Турғунов қатнашувида, тарафлардан даъвогар Э.Долимов (2025 йил 2-февралдаги 06-405сонли ишончнома)нинг иштирокида Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий судининг суд мажлислари залида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, Баён этилганларга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176-179-моддаларига асосланиб, суд ҚАРОР Қ И Л А Д И: Қўрғонтепа туман прокуратурасининг даъвогар - “ ududi l ktr t rm ql ri” акциядорлик жамияти манфаатида киритган даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар - “LUN - B R K TEX” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан: -даъвогар - “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти фойдасига 12 312 349 сўм асосий қарз ва 41 200 сўм почта харажати; -Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан қонунда белгиланган муддат ва тартибда шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи Н.М.Ахматбеков