Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1805-2509/4720 Дата решения 02.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Каршинский межрайонный экономический суд Судья USMANOV ALISHER AKRAMOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Q rshi n ft b z si Ответчик / Подсудимый Nih l
Source ID 733dd592-960d-4599-a15c-52c4ec4b0ffe Claim ID PDF Hash e3e7b340b8b623af... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 11
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 2032-моддаси нинг 2032 law
амда мазкур кодекснинг 2033-моддаси амда мазкур кодекс 2033 code_article
ИПК 2034-моддаси ИПК 2034 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 15 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
нинг 234-моддаси нинг 234 law
онуни 7-моддаси онуни 7 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
Ушбу кодекснинг 74-моддаси Ушбу кодекс 74 code_article
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1805-2509/4720-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Касби тумани 2025 йил 2 декабрь Касби туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Усманов, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят бошқармаси даъвогар “Q rshi n ft b z si” масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар “Nih l” фермер хўжалиги ҳисобидан 3 259 640 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни суд биносида очиқ суд мажлисида соддалаштирилган тартибда тарафлар вакиллари иштирокисиз кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят бошқармаси (бундан буён матнда – палата деб юритилади) даъвогар “Q rshi n ft b z si” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда – даъвогар деб юритилади)нинг манфаатида Касби туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “Nih l” фермер хўжалиги (бундан буён матнда – жавобгар деб юритилади)дан 3 259 640 асосий қарз ундиришни сўраган. Иш ҳужжатларида даъвогарнинг даъво аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатлари жавобгарга юборилганлигини тасдиқловчи почта хабарномаси (маълумотномаси) мавжуд. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин матнда – ИПК)нинг 2032-моддаси биринчи қисмига асосан даъвонинг баҳоси юридик шахсга нисбатан — базавий хисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан ошмаганлиги ҳамда мазкур кодекснинг 2033-моддаси иккинчи қисмига асосан даъвогарнинг даъво аризасига даъво аризасининг ва унга илова қилинган ҳужжатларнинг кўчирма нусхалари жавобгарга топширилганлиги ҳақидаги далиллар илова қилинганлиги сабабли мазкур иш соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилди. ИПК 2034-моддаси иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади. Бироқ, даъво ариза жавобгар вакили томонидан қабул қилиб олинган бўлсада, даъво ариза бўйича ёзма фикр иқтисодий иш соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилгунга қадар судга тақдим этилмаган. ИПК 2034-моддаси тўртинчи қисмига кўра, даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди. ИПК 2034-моддаси олтинчи қисмига кўра, соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги иш даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан йигирма кундан ошмаган муддатда даъво аризаси юзасидан ёзма фикрни, далилларни ҳамда бошқа ҳужжатларни тақдим этиш учун белгиланган муддат ўтганидан кейин судья томонидан якка тартибда кўриб чиқилади. Суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқади. Суд тарафлар томонидан тақдим этилган ҳужжатларда баён қилинган тушунтиришларни, эътирозларни ва (ёки) важларни текширади, далиллар билан танишади, ашёвий далилларни кўздан кечиради ва ҳал қилув қарорини қабул қилади. Суд юқоридаги ҳолатлардан келиб чиқиб, ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан танишиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантиришни рад этишни, суд ҳаражатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддаси биринчи, иккинчи қисмларига асосан Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси иккинчи қисмига асосан ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 234-моддасида, мажбурият — фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса — қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши белгиланган. ФК 236-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Иш ҳужжатларига кўра, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2024 йил 1 июнда Ф-2671-сонли нефт маҳсулотларини тўғридан-тўғри сотиш ҳақида шартнома тузилган. Тарафлар ўртасида имзоланган шартноманинг 1-бандига асосан ижрочи (даъвогар) дизел ёқилғиси маҳсулотини етказиб бериши, буюртмачи (жавобгар) эса бу маҳсулотни қабул қилиш ва ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Шартнома бўйича даъвогар (ижрочи) томонидан етказиб берилган дизел ёқилғиси тарафлар ўртасида тасдиқланган 2024 йил 30 июндаги К100-0022944сонли электрон ҳисобварақ-фактура билан 0,262 тонна (ҚҚС билан) 3 262 763,29 сўмлик маҳсулот жавобгар томонидан қабул қилиб олинганлиги тасдиқланган. Шартноманинг 3.1-бандига кўра, сотиб олувчи сотувчига олдиндан 100 фоиз миқдорида маҳсулот ҳақини тўлаб бериши кўрсатилган. Даъвогар томонидан етказиб берилган дизел ёқилғиси маҳсулотлари учун жавобгар томонидан шартнома мажбуриятларини лозим даражада бажарилмасдан 3 259 640 сўмлик тўловлар амалга оширилмаган. Қарздорликни бартараф этиш ҳақида юборилган талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Натижада мазкур низо келиб чиқиб, даъвогар судга ушбу даъво ариза билан мурожаат қилган. Шартноманинг 6.1-бандига кўра, томонлар ушбу шартнома бўйича ўз мажбуриятларини бажармаганликлари ёки лозим даражада бажармаганликлари учун Ўзбекистон Республика Фуқаролик кодексига ва “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида” ги қонунига биноан жавобгар бўлиши белгиланган. ФК 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчисотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонуни 7-моддасига мувофиқ тарафлар ўртасида тузилган хўжалик шартномалари бўйича зиммаларига олинган мажбуриятларни ўз вақтида ва тегишли тартибда бажаришлари шарт. ФК 449-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ агар маҳсулот етказиб бериш шартномасида товарлар ҳақи олувчи (тўловчи) томонидан тўланиши назарда тутилган бўлса ва у ҳақ тўлашдан асоссиз бош тортса ёки товарлар ҳақини шартномада белгиланган муддатда тўламаган бўлса, етказиб берувчи сотиб олувчидан етказиб берилган товарлар ҳақини тўлашни талаб қилишга ҳақли. ФК 244-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар қонунчилик ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мажбуриятни бажаришни кечиктиришга ёки уни бўлиб-бўлиб бажаришга йўл қўйилмаслиги қайд этилган. ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб беради. Бироқ, “Q rshi n ft b z si” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “Nih l” фермер хўжалигидан 3 259 640 сўм ундиришни сўраб мурожаат қилган бўлса-да, бироқ жавобга “Nih l” фермер хўжалиги томонидан 2025 йил 1 декабрда 3 259 640 сўм маҳсулот учун тўлаб берилган. ИПКнинг 68-моддасига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Ушбу кодекснинг 74-моддасига мувофиқ суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. Шу боис суд, даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни ҳамда суд харажатларини Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси, биринчи қисмига кўра, суд ҳаражатлари ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда юклатилади. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга кўра иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши керак. Юқорида қайд этилганларга кўра суд, даъво талабларини қаноатлантиришни рад этишни, жавобгардан даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати, республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундиришни лозим топди. Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15, 55-моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 74, 118, 176-180, 186, 2033, 2034, 2035моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и: Даъво талабини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар “Nih l” фермер хўжалигидан даъвогар “Q rshi n ft b z si” масъулияти чекланган жамияти фойдасига олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар “Nih l” фермер хўжалигидан республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози томон ўн кунлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят бериши (протест келтириши) мумкин. Судья А.Усманов