Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1601-2501/19441 Дата решения 02.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья KARIMOV ABRORBEK AZIMOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID cf6e6533-5c34-410a-83a2-5f3004600475 Claim ID PDF Hash e893cb36d228b212... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодексининг 116-моддаси аролик кодекси 116 code_article
Бундай битимга нисбатан ушбу Кодекс 114-моддаси Бундай битимга нисбатан ушбу Кодекс 114 code_article
ФКнинг 115-моддаси ФКнинг 115 law
збекистон Республикаси Бюджет кодекси 122-моддаси збекистон Республикаси Бюджет кодекси 122 code_article
збекистон Республикаси Бюджет кодекси 122-моддаси збекистон Республикаси Бюджет кодекси 122 code_article
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1601-2501/19441-сонли иқтисодий иш судья: А.Каримов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Наманган шаҳри 2025 йил 2 декабрь Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Каримовнинг раислигида, судья ёрдамчиси Т.Тўраевнинг суд мажлиси котиблигида, Наманган шаҳар прокурори ёрдамчиси У.Саминжонов (ишончнома асосида), жавобгар вакили С.Ўринов (ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар «А» МЧЖнинг жавобгар – Б ҳисобидан битимнинг ҳақиқий эмаслиги оқибатларини қўллаб 108615000 сўм ундириш ҳақидаги даъвоси аризасини суд биносида, очиқ суд муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Даъвогар «А» МЧЖ (келгуси ўринларда – даъвогар) судга даъво аризаси тақдим этиб, жавобгар – Б (келгуси ўринларда – жавобгар) ҳисобидан битимнинг ҳақиқий эмаслиги оқибатларини қўллаб 108615000 сўм ундиришни сўраган. Суднинг ажрими Б унинг ҳукуқий вориси Давлатобод туман мактабгача ва мактаб таълими бўлимига алмаштирилган. Суднинг ажрими билан ишга Наманган вилоят иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси ҳамда Ғазначилик бошқармалари низо предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс тариқасида жалб қилинган. Даъвогар ва учинчи шахслар суд мажлиси куни ва жойи ҳақида қонунда белгиланган тартибда хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисида вакил иштирокини таъминламади. Жавобгар вакили даъвогар корхона томонидан пудрат ишлари тўлиқ бажарилганлигини, бироқ давлат харидлари бўйича қонунчиликка риоя қилган ҳолда тендер савдоларида ғолиб деб топилган бўлсада, ушбу ишлар учун ажратилган пул маблағлари молия бўлимлари томонидан бюджетга қайта йўналтирилганлиги сабабли ўз вақтида тўловларни амалга ошириш имкони бўлмаганлигини билдириб, даъво аризасини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида қатнашган прокурор даъво талаблари асоссиз эканлигини, уни қаноатлантиришни рад этиш лозимлиги ҳақида фикр билдирди. Суд ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даъвони аризасини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди: Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Наманган шаҳар, Давлатобод тумани мактабгача таълим бўлимига қарашли 13-сонли мактабгача таълим муассасасини иссиқлик тизимини мукаммал таъмирлаш ишларини бажариш учун пудратчи ташкилотни аниқлаш мақсадида 2021 йил 10 декабрь ойида 8сонли танлов йиғилиши ўтказилган. Ўтказилган танлов йиғилишида «А» МЧЖ ғолиб деб топилган. Даъвогар «А» МЧЖ ва жавобгар ташкилот ўртасида 2022 йил 18 март куни 108615000 сўм қийматда 01-сонли пудрат шартномаси тузилган. Шунга аосан, даъвогар «А» МЧЖ томонидан жавобгар ташкилотга қарашли 13-сонли мактабгача таълим муассасасида пудрат ишлари бажарилган. Бироқ, тарафлар ўртасида тузилган шартнома ғазначилик бўлимларида рўйхатдан ўтказилмаганлиги сабабли жавобгар томонидан тўловлар амалга оширилмаган. Шунга кўра, даъвогар «А» МЧЖ тарафлар ўртасида тузилган 2022 йил 18 март кунги 01-сонли пудрат шартномасини ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим деб ҳисоблаб, битимнинг ҳақиқий эмаслигини оқибатларини қўллаб жавобгар ҳисобидан 108615000 сўм ундириш талабини қўйган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 116-моддаси 1қисмига кўра, қонунчиликнинг талабларига мувофиқ келмайдиган мазмундаги битим, шунингдек ҳуқуқ-тартибот ёки ахлоқ асосларига атайин қарши мақсадда тузилган битим ўз-ўзидан ҳақиқий эмасдир. Бундай битимга нисбатан ушбу Кодекс 114-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган қоидалар қўлланилади. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2014 йил 28 ноябрдаги “Иқтисодий судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги фуқаролик қонунчилиги нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 269-сонли Қарорининг 11-бандида “агар қонунчилик талабларига ёки битим тарафларининг келишувига кўра, у нотариал тасдиқланиши ёки қонунчиликка мувофиқ давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим бўлса, суд нотариал шаклига ёки давлат рўйхатидан ўтказиш талабига риоя этилмаганлиги сабабли битимни ҳақиқий эмас деб топиши мумкин. Бунда судлар инобатга олишлари лозимки, ФКнинг 115-моддасига мувофиқ битимнинг қонун талаб қиладиган шаклига риоя қилмаслик қонунда тўғридантўғри кўрсатилган ҳолдагина унинг ҳақиқий эмаслигига олиб келади.Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодекси 122-моддасининг учинчи қисмига кўра, бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг бюджетдан ажратиладиган маблағлар бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб берувчилар билан тузган шартномалари, шунингдек уларга киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар улар ғазначилик бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилганидан кейин кучга киради. Судлар шуни назарда тутишлари лозимки, бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларга нисбатан товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб берганлик учун ҳақ ундириш тўғрисидаги даъволар кўрилаётганда шартнома Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодекси 122-моддасининг учинчи қисмида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилмаганлиги, шартноманинг ўз-ўзидан ҳақиқий эмаслигига олиб келмайди. Бундай ҳолатда шартнома тузилмаган деб ҳисобланади” – деб тушунтириш берилган. Мазкур Пленум қарорининг 9-бандида “Судлар ҳақиқий бўлмаган битимни тузилмаган битимдан фарқлашлари лозим. Уни тузиш учун қонунчиликда белгиланган зарур шартлар мавжуд бўлмаган (қонунчиликда кўрсатилган барча муҳим шартлар бўйича келишувнинг мавжуд эмаслиги, оферта йўллаган шахс томонидан акцепт олинмаганлиги, мулкнинг топширилмаганлиги, агар унинг топширилиши қонунчиликка мувофиқ шартнома тузиш учун талаб этилса ва ҳоказо) битим тузилмаган деб тан олинади. Агар битимни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида талаб билдирилган бўлиб, у ФКнинг қоидаларига кўра тузилмаган деб ҳисобланса, бундай талабни қаноатлантириш рад этилади” – деб тушунтириш берилган. Тарафлар ўртасида тузилган 2022 йил 18 март кунги 01-сонли пудрат шартномасини тузилишида давлат харидларига оид қонунчилик талаблари бузилганлигини тасдиқловчи далиллар тақдим этилмаганлиги сабабли ушбу шартномани ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим деб баҳолаш учун асослар мавжуд эмас. Қолаверса, 2022 йил 18 март кунги 01-сонли пудрат шартномаси ғазначилик бўлимидан Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодекси 122моддасининг учинчи қисмида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилмаганлиги шартномани тузилмаган деб ҳисоблаш учун асос бўлади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси 1–қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Даъвогар томонидан даъво аризаси тақдим этишда кичик тадбиркорлик субъекти сифатида 1140457 сўм давлат божи тўланган. Юқоридагиларга кўра, даъво аризасини қаноатлантиришни рад этиш, даъвогар зиммасида тўланган 1140457 сўм давлат божи ва 41200 сўм почта харажатини қолдириш лозим бўлади. Баён этилганларга кўра ҳамда ИПКнинг 112, 118, 170, 176-179моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин. Даъвогар «А» МЧЖ зиммасида 1140457 сўм давлат божи ва 41200 сўм почта харажати қолдирилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддатда апелляция тартибида Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Раислик этувчи А.Каримов