Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1802-2502/7541 Дата решения 02.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Каршинский межрайонный экономический суд Судья XOLMANOV BOBIR RUSTAMOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение OQ SAROY TE TILE Ответчик / Подсудимый TURAYEV NOZIMJON SHOVKATOVI H
Source ID 7b88d46c-bbeb-4cc7-9a13-d7dc905677cd Claim ID PDF Hash 4d00ee73f8722494... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 2033-моддаси ИПКнинг 2033 law
йича даъво аризасига ушбу Кодекснинг 151-моддаси йича даъво аризасига ушбу Кодекс 151 code_article
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ФКнинг 437-моддаси ФКнинг 437 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 237-моддаси ФКнинг 237 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
бандида ФКнинг 326-моддаси бандида ФК 326 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1802-2502/7541-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН Ҳ А Л Қ И Л У В Қ А Р О Р И Шаҳрисабз шаҳри 2025 йил 2 декабрь Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг судьяси Б.Холманов раислигида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят бошқармасининг даъвогар “OQ SAROY TE TILE” масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар “TURAYEV NOZIMJON SHOVKATOVI H” фермер хўжалиги ҳисобидан 5 222 784 сўм асосий қарз, 2 611 392 сўм пеня, олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини ундириш тўғрисидаги даъво аризасини соддалаштирилган тартибда кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят бошқармаси (бундан кейин матнда палата деб юритилади) манфаатида даъвогар “OQ SAROY TE TILE” масъулияти чекланган жамияти (бундан кейин матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар “TURAYEV NOZIMJON SHOVKATOVI H” фермер хўжалиги (бундан кейин матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 5 222 784 сўм асосий қарз, 2 611 392 сўм пеня, олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан кейин матнда ИПК деб юритилади) 2034-моддаси 8-қисмига асосан суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқади. Шунингдек, ИПКнинг 2033-моддаси 2-қисмига асосан соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиладиган иш бўйича даъво аризасига ушбу Кодекснинг 151-моддасида назарда тутилган ҳужжатлар илова қилинади. Ушбу даъво аризаси даъвогар ва жавобгарга “Гибрид почта” хизмати орқали юборилган. Мазкур иқтисодий иш бўйича тарафлар суд мажлиси тайиланган кун ҳақида хабардор қилинган. Суд ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қисман қаноатлантиришни ва суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига асосан ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Иш ҳужжатларидан аниқланган ҳолатларга кўра, тарафлар ўртасида 2 2024 йил 1 апрелда 1/EMM-сонли шартнома тузилган бўлиб, мазкур шартноманинг 1-бандида “Маҳсулот етказиб берувчи” шартнома шартларига кўрсатилган товарларни “Маҳсулот қабул қилувчи”га мулк қилиб топшириш мажбуриятини, маҳсулот қабул қилувчи эса товарларни қабул қилиш ва улар учун шартномага мувофиқ ҳақ тўлаш мажбуриятини олишган. Шартнома бўйича даъвогар жавобгарга маҳсулотларни етказиб берган, бироқ жавобгар шартнома шартларига мувофиқ келишилган тўловларни амалга оширмаган. Ушбу ҳолат 29.04.2024 йилда юборилган 412-сонли электрон ҳисобфактурада қайд этилган 5 222 784 сўм тарафлар томонидан имзоланиб тасдиқланган. Даъвогарнинг пул маблағларини ихтиёрий тўлаб бериш ҳақидаги огоҳлантириш хати жавобгар томонидан ижросиз ва оқибатсиз қолдирилган. Натижада тарафлар ўртасида низо келиб чиқиб, палата даъвогар манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Суд даъво талабини асосли деб ҳисоблайди. Чунки, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 8, 234-моддаларига кўра, мажбурият фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, ҳизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. ФКнинг 437-моддасига асосан, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши белгиланган. ФКнинг 237-моддасига кўра, мажбуриятларни бажаришдан бир томонлама бош тортишга йўл қўйилмайди. Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарорининг 12-бандига кўра, ФКнинг 333-моддасига асосан, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқа тартиб назарда тутилган бўлмаса, 3 қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун жавоб беради. Мазкур ҳолатда жавобгар томонидан мажбуриятлар лозим даражада бажарилмаган. ИПКнинг 68-моддасига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида очиб бериши лозим эканлиги қайд этиб ўтилган. Даъвогар томонидан тақдим этилган (шартнома, ҳисобварақ-фактура, огоҳлантириш хати ва ҳакозо) ҳужжатлар асосида жавобгарнинг 5 222 784 сўм асосий қарздорлиги ўз тасдиғини топди. Шу сабабли суд, даъвогарнинг 5 222 784 сўм асосий қарз ундириш талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Шунингдек, даъвогар тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 5.2бандига асосан жавобгардан 2 611 392 сўм пеня ундиришни ҳам сўраган. Шартноманинг 5.2-бандида етказиб берилган товарлар ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун сотиб олувчи етказиб берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,5 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ошмайдиган миқдорида пеня тўлашига келишилган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарликни белгиловчи фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарорининг 2-бандида, шартномада жарима ёки пеня шаклида белгиланадиган неустойка тарафлар томонидан қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш усулларидан бири ҳисобланиши, судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги, 4-бандида ФКнинг 326-моддасига мувофиқ, суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли эканлиги ҳақида тушунтириш берилган. Мазкур ҳолатда суд гарчи, даъвогарнинг пеня ундириш талаби ҳам асосли бўлсада, жавобгарнинг келгусида иқтисодий ночор ҳолатга тушиб қолмаслигини инобатга олиб, даъвогар томонидан сўралган 2 611 392 сўм неустойка миқдорини 731 189,76 сўмга камайтиришни лозим топади. 4 ИПКнинг 118-моддасига асосан суд ҳаражатлари ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда юклатилиши белгиланган. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунига кўра, иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши кераклиги белгиланган. Юқоридагиларга кўра суд даъвони қисман қаноатлантиришни, жавобгар “TURAYEV NOZIMJON SHOVKATOVI H” фермер хўжалиги ҳисобидан даъвогар “OQ SAROY TE TILE” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 5 222 784 сўм асосий қарз, 731 189,76 сўм пеня, олдиндан тўланган 41 200 сўм почта ҳаражати, Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179, 186, 192, 2033, 2034, 2035-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят бошқармасининг даъвогар “OQ SAROY TE TILE” масъулияти чекланган жамияти манфаатида тақдим этган даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “TURAYEV NOZIMJON SHOVKATOVI H” фермер хўжалиги ҳисобидан: даъвогар “OQ SAROY TE TILE” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 5 222 784 сўм асосий қарз, 731 189,76 сўм пеня олдиндан тўланган 41 200 сўм почта ҳаражати; Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш бўйича ҳал қилув қарори, агар апелляция шикояти (протести) берилмаган бўлса, қабул қилинганидан кейин ўн кун ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш бўйича ҳал қилув қарори суд томонидан бериладиган ижро варақаси асосида ИПК V бўлими қоидаларига биноан мажбурий ижро этилиши лозим. Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлган томонлар у қабул қилинган кундан эътиборан 10 (ўн) ичида шу суд орқали Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ойлик муддатда кассация тартибида шикоят қилиши (протест келтириши) мумкин. Судья Б.Холманов