← Назад
Решение #2839412 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| аролик кодекси | 468 | — | code_article | |
| аролик Кодекси | 477 | — | code_article | |
| аролик Кодекси | 333 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1705-2502/****-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Қўрғонтепа туман
2025 йил 2 декабрь
Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий судининг судьяси **** раислигида,
судья ёрдамчиси ****нинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар – ****нинг
“****” акциядорлик жамияти манфаатида, жавобгар – ****i ҳисобидан
**** сўм қарздорлик ва суд харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни **** ёрдамчиси **** қатнашувида,
тарафлардан даъвогар Э.Долимов (2025 йил 2-февралдаги 06-405-сонли
ишончнома), жавобгар вакили Ж.А.Каромов(2025 йил 1-декабрдаги 661-сонли
ишончнома асосида)нинг иштирокида Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий
судининг суд мажлислари залида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
**** “****” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда “даъвогар” деб
юритилади) манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, ****i
(бундан буён матнда “жавобгар” деб юритилади) ҳисобидан **** сўм
қарздорлик ва суд харажатларини ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабини қўллаб-қувватлаб,
жавобгар қарздорликни бартараф этмаганлиги сабабли судга даъво ариза
киритганлигини шунингдек, жавобгар томонидан суд мажлисига қадар
қарздорлик қисман бартараф этилиб, **** сўм тўлов амалга оширилганлиги
натижасида, ҳозирда **** сўм қарздорлиги қолганлигини билдириб, даъвони
қисман қаноатлантиришини сўради.
Суд мажлисида жавобгар вакили ўз кўрсатмасида, даъвогар вакилининг
кўрсатмаларини тасдиқлаб, суд мажлисига қадар қарздорлик қисман бартараф
этилиб, **** сўм тўлов амалга оширилганлиги натижасида, ҳозирда **** сўм
қарздорлиги қолганлигини билдириб, даъвони қисман қаноатлантиришини
сўраб, маълумотнома тақдим этди.
Суд мажлисида **** ёрдамчиси иш хужжатларини ўрганиб чиқиб,
даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантиришни сўради.
Суд, тарафлар вакилининг кўрсатмаларини тинглаб, иш ҳужжатларини
ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даъво талабини қисман
қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси биринчи қисмига
мувофиқ, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча
усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, “****” акциядорлик жамияти
Қўрғонтепа туман электр таъминоти корхонаси ва “****i ўртасида 2024 йил 1
январь куни 290322-сонли юридик шахслар учун энергия таъминоти
шартномаси тузилган.
Мазкур шартномага асосан Қўрғонтепа туман электр таъминоти
корхонаси ва жавобгар ўртасида истеъмол қилинган электр энергия учун
2025 йил 1 сентябрь ҳолатига ўзаро тарафлар ўртасида тасдиқланган
ҳисобварақ-фактура ва таққослаш далолатномасига асосан жавобгарни
**** сўм қарздорлиги юзага келган.
Даъвогар қарздорликни бартараф этиш бўйича жавобгарга огоҳлантириш
хати юборган. Бироқ жавобгар огоҳлантириш хатини оқибатсиз қолдирган. Шу
сабабли даъвогар судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгардан
фойдаланилган электр энергиядан бўлган **** сўм қарздорликни ундиришни
сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 468-моддасига кўра
(Энергия таъминоти шартномаси) энергия таъминоти шартномасига мувофиқ
энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга
(истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул
қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган
энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика
шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган
энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш
мажбуриятини олади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 477-моддаси биринчи
қисмига мувофиқ (Энергия таъминоти шартномаси бўйича жавобгарлик)
энергия таъминоти шартномаси бўйича мажбуриятлар бажарилмаган ёки лозим
даражада бажарилмаган ҳолларда, энергия билан таъминловчи ташкилот шу
туфайли етказилган зарарнинг, абонент эса етказилган ҳақиқий зарарнинг
ўрнини қоплаши шарт.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 333-моддасига кўра
қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим
даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада
бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беришлиги белгиланган.
Мазкур ҳолатда даъвогарнинг даъво талаби иш хужжатига илова
қилинган солиштирма далолатнома, тарафлар ўртасида тасдиқланган
ҳисобварақ-фактура ҳамда даъвогар ва жавобгар вакилининг кўрсатувлари
билан ўз исботини топади.
Бироқ, даъвогар суд мажлисида тақдим этган маълумотга кўра, жавобгар
томонидан 2025 йил 5 сентябрдаги тўлов топшириқномаси билан 8 000 000 сўм
ҳамда 2025 йил 9 октябрдаги тўлов топшириқномаси билан 8 000 000 сўм ҳамда
2025 йил 6 ноябрдаги тўлов топшириқномаси билан 10 000 000 сўм жами
**** сўм қарздорлик тўланганлиги натижасида жавобгарнинг электр
энергиясидан қарздорлиги **** сўм қолганлиги сабабли даъво талабини қисман
қаноатлантириш лозим бўлади.
Шунингдек, даъвогар томонидан судга даъво ариза билан 2025 йил
3 ноябрда жавобгардан **** сўм қарздорликни ундириш ҳақида мурожаат
қилган бўлиб, жавобгар томонидан 2025 йил 5 сентябрдаги тўлов
топшириқномаси билан 8 000 000 сўм ҳамда 2025 йил 9 октябрдаги тўлов
топшириқномаси билан 8 000 000 сўм жами 16 000 000 сўм қарздорлик
тўланганлиги натижасида даъвонинг мазкур қисми асосиз эканлиги маълум
бўлди.
Суд юқоридагиларни инобатга олиб, даъво талабларини қисман
қаноатлантиришни ва ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини
жавобгардан Республика бюджетига **** сўм давлат божи, даъво талабининг
асоссиз қисми бўйича даъвогардан Республика бюджетига **** сўм давлат
божи, даъвогар фойдасига **** сўм почта харажати ундиришни лозим топди.
Баён этилганларга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 170, 176-179-моддаларига асосланиб, суд
ҚАРОР
Қ И Л А Д И:
****нинг даъвогар - “****” акциядорлик жамияти манфаатида киритган
даъво талаби қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар - “****i ҳисобидан:
-даъвогар - “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти
фойдасига **** сўм асосий қарз ва **** сўм почта харажати;
-Республика бюджетига **** сўм давлат божи;
-“****” акциядорлик жамияти ҳисобидан Республика бюджетига
**** сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан қонунда белгиланган муддат ва
тартибда шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи
****
4-1705-2502/2894-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
(Хулоса қисми)
Қўрғонтепа туман
2025 йил 2 декабрь
Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий судининг судьяси **** раислигида,
судья ёрдамчиси ****нинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар – ****нинг
“****” акциядорлик жамияти манфаатида, жавобгар – ****i ҳисобидан
**** сўм қарздорлик ва суд харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни **** ёрдамчиси **** қатнашувида,
тарафлардан даъвогар Э.Долимов (2025 йил 2-февралдаги 06-405-сонли
ишончнома), жавобгар вакили Ж.А.Каромов(2025 йил 1-декабрдаги 661-сонли
ишончнома асосида)нинг иштирокида Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий
судининг суд мажлислари залида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
Баён этилганларга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 170, 176-179-моддаларига асосланиб, суд
ҚАРОР
Қ И Л А Д И:
****нинг даъвогар - “****” акциядорлик жамияти манфаатида киритган
даъво талаби қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар - “****i ҳисобидан:
-даъвогар - “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти
фойдасига **** сўм асосий қарз ва **** сўм почта харажати;
-Республика бюджетига **** сўм давлат божи;
-“****” акциядорлик жамияти ҳисобидан Республика бюджетига
**** сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан қонунда белгиланган муддат ва
тартибда шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи
****