Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2001-2505/9204 Дата решения 02.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухарский межрайонный экономический суд Судья YULDASHEV ILHOM BOBOJONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID b3669e9a-9bfd-44d7-bc66-df128bc91cc0 Claim ID PDF Hash b03dcdb83c386d34... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 236-моддаси нинг 236 law
ФКнинг 703-моддаси ФКнинг 703 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2001-2505/9204-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Бухоро шаҳри 2025 йил 2 декабрь Бухоро туманлараро иқтисодий суди, судья И.Юлдашевнинг раислигида, судья ёрдамчиси А.Абдуллаевнинг котиблигида, даъвогар ***нинг жавобгар ***масъулияти чекланган жамиятидан асосий қарз ва пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси асосида қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили С.Шодиев (ишончнома асосида), жавобгар вакили Дж.Хожиев (ишончнома асосида) иштирокида суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: даъвогар *** (матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ***масъулияти чекланган жамияти (матнда жавобгар деб юритилади)дан 262.198.341 сўм асосий қарз ва 20.975.860 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони қувватлаб, суд мажлиси кунига қадар жавобгар қарздорлик суммасини тўланмаганлиги сабабли даъво аризасини қаноатлантиришни сўради. Жавобгар вакили даъвони тан олиб, корхона молиявий аҳволи оғирлиги сабабли қарздорлик суммаси тўланмаганлигини билдириб, пеняни камайтиришни сўради. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, тарафлар вакилларининг тушунтиришларини эшитиб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризани қисман қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2025 йил 23 апрель куни 143-сонли шартнома тузилиб, унга кўра даъвогар томонидан бино-иншоотларни инструментал техник текширувдан ўтказиш ишларини бажариш, жавобгар эса бажарилган ишлар ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Шартноманинг 3.2-бандига кўра, буюртмачи томонидан шартнома баҳосининг 50 фоизи миқдорида олдиндан тўловни амалга ошириши, қолган тўловлар бажарилган ишлар қабул қилиб олингандан ва хулоса берилгандан сўнг амалга оширилиши лозимлиги келишилган. Шартномага асосан даъвогар томонидан жавобгарга 2025 йил 24 апрелдаги 461-сонли ҳисобварақ-фактура орқали жами 519.698.341 сўмлик ишлар бажарилган, бироқ жавобгар томонидан шартнома мажбурияти лозим даражада бажарилмасдан бажарилган ишлар ҳақи учун қисман 257.500.000 сўмлик тўловни амалга ошириб, қолган тўловларни шартномада келишилган муддатда ўз вақтида тўланмаган. Натижада жавобгарнинг даъвогар олдида 262.198.341 сўм қарздорлиги вужудга келган. Даъвогарнинг мазкур қарздорликни тўлаш ҳақида юборган талабнома хати жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (матнда ФК деб юритилади)нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 703-моддасига мувофиқ, ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий шаклда бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки муайян фаолиятни амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. Жавобгарнинг даъвогар олдидаги 262.198.341 сўм қарздорлиги иш ҳужжатларидаги шартнома, ҳисобварақ-фактура, бажарилган ишларни қабул қилиш далолатномаси, солиштирма далолатномаси ва тарафлар вакилининг суд мажлисида берган тушунтиришлари билан тўлиқ тасдиқланади. Демак, даъвогарнинг асосий қарз ундириш ҳақидаги даъво талаби асосли ҳисобланади. Иш судда кўрилган кунга қадар жавобгар томонидан даъво талабидаги қарздорлик тўлаб берилмаган. Шу сабабли суд даъвогарнинг 262.198.341 сўм асосий қарз ундириш ҳақидаги даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Шунингдек, даъвогар даъво аризасида шартноманинг 4.2-бандига асосан кўрсатилган бажарилган ишлар ҳақи ўз вақтида амалга оширилмаганлиги учун ҳисобланган 20.975.860 сўм пеня ундиришни сўраган. ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда, мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Пеня суммаси шартнома шартига кўра бажарилган ишлар ҳақи кечиктирилган давр учун тўғри ҳисобланган. Шу сабабли мазкур даъво талаби асосли ҳисобланади. ФКнинг 326-моддасига мувофиқ, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга. Суд, тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблигини, жавобгар томонидан шартнома мажбурияти қисман бажарилганлиги, даъвогар ўз вақтида қарздорликни ундириш чорасини кўрмаганлиги ва пенянинг ошишига сабаб бўлганлиги ҳамда тарафларнинг мулкий манфаатларини эътиборга олиб, даъвонинг пеня ундириш талабини камайтириб қисман, яъни 5.000.000 сўмга қаноатлантиришни, қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи ва олтинчи қисмларига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан 2 фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. Шу сабабли суд, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 5.663.484 сўм давлат божи ва 41.200 сўм почта харажати ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан ҳамда ИПКнинг 118, 170, 179-180-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар ***масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар *** фойдасига 262.198.341 сўм асосий қарз, 5.000.000 сўм пеня, олдиндан тўланган 5.663.484 сўм давлат божи ва 41.200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Бухоро вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида апелляция шикояти (протести) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести) берилиши мумкин. Судья И.Юлдашев 3