Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1807-2501/5044 Дата решения 02.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Каршинский межрайонный экономический суд Судья LATIPOV USMON YAXSHIBOYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 4f5f1996-be47-47d0-a2eb-0dc39f3124a1 Claim ID PDF Hash 9c64b540750d36da... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 234-моддаси нинг 234 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 587-моддаси ФКнинг 587 law
онунининг 32-моддаси онуни 32 law
онун 32-моддасининг 2-қисми онун 32 2 law
бандида ФКнинг 327-моддаси бандида ФК 327 law
бандида ФКнинг 326-моддаси бандида ФК 326 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1807-2501/5044-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Чироқчи тумани 2025 йил 2 декабрь Чироқчи туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Латипов раислигида, судья ёрдамчиси А.Чулиевнинг котиблигида, даъвогар вакили С.Муқумов (ишончнома асосида), жавобгар вакиллари А.Холмуродов, Ш.Боймуродов (ишончнома асосида)лар иштирокида, Ўзбекистон Савдосаноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “Ххх” акциядорлик жамияти манфаатида, жавобгар “Ххх” фермер хўжалигига нисбатан берган даъво аризаси бўйича ишни суд биносида видеоконференцалока режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар “Ххх” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда – даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар “Ххх” фермер хўжалиги (бундан буён матнда – жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 280.397.000 сўм асосий қарз ва 28.039.700 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризада келтирилган важларни қўллаб-қувватлаб, тарафлар ўртасида 2024 йил 22 ноябрда 24/05-4-685-сонли лизинг шартномасига асосан 1 дона “РМУ-0,8” менерал ўғит сочиш агрегати, 2024 йил 22 ноябрда 24/05-4-686 сонли лизинг шартномасига асосан 1 дона 600 летрли штангали пуркагич, 2024 йил 4 декбрда 2022 йил 9 ноябрда тузилган 22/05-5-123-сонли лизинг шартномаси асосида олинган техникадан 1 донаси бўйича барча ҳуқуқ ва мажбуриятлардан бошқа шахс фойдасига тўлиқ воз кечиш тўғрисидаги шартномага асосан 1 дона “NEW HOLL ND T7060” ҳайдов трактори, 2024 йил 4 декбрдаги 2022 йил 9 ноябрда тузилган 22/05-5-128 (уф)-сонли лизинг шартномаси асосида олинган техникалардан 1 донаси бўйича барча ҳуқуқ ва мажбуриятларни бошқа шахс фойдасига тўлиқ воз кечиш тўғрисидаги шартномага асосан 1 дона “ T- RH 16 (4+1)” русумли айланма омочни лизинга берганлигини, берилган техникалар топшириш қабул қилиш далолатномаси асосида жавобгарга топширилганлигини, аммо жавобгар шартнома бўйича мажбуриятларни бажармасдан келаётганлигини, суд кунига қадар жавобгар қарздорлик бўйиича қисман 36.597.000 сўм тўлов қилганлигини билдириб, маълумотнома тақдим этиб даъвони маълумотномага асосан қаноатлантиришни сўради. Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган жавобгар вакиллари даъво талабларини тан олиб, кластерларда пули борлигини, кластерга топширган маҳсулотлари ҳақи тўлаб берилмаётганлиги сабабли қарздор бўлиб қолганлигини, даъвогардан бўлган асосий қарздорликни тез кунда тўлаб беришини, ҳозирда мулкий аҳволи ёмонлиги сабабли даъво талабида сўралган пеня суммасини рад қилишни сўради. Суд тарафлар вакилини тушунтиришларини, даъво аризасида келтирилган ҳолатларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, ҳуқуқий 1 баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар ўртасида 2024 йил 22 ноябрда 24/05-4686-сонли лизинг шартномасига кўра, даъвогар жавобгарга “600 litrli sht ng li urk gi h” русумли 1 (бир) дона штангали пуркагични 3 йил муддатга 19 фоиз лизинг маржаси билан лизингга бериши, 2024 йил 22 ноябрда 24/05-4685-сонли лизинг шартномасига кўра, даъвогар жавобгарга “R U-0,8” русумли 1 (бир) дона ўғит сепиш агрегатини 3 йил муддатга 19 фоиз лизинг маржаси билан лизингга бериши жавобгар кўрсатилган муддатларда ва миқдорда лизинг тўловларини тўлаш мажбуриятини олишган. Шунингдек, тарафлар ўртасида 2024 йил 4 декабрда “2022 йил 9 ноябрда тузилган 22/05-5-123 (УФ) 4-сонли лизинг шартномасига асосан олинган техникалардан 1 (бир) донаси бўйича барча ҳуқуқ ва мажбуриятлардан бошқа шахс фойдасига тўлиқ воз кечиш тўғрисидаги шартнома”га кўра, “NEW HOLL ND” ҳайдов трактори 10 йил муддатга 15 фоиз лизинг маржаси билан ҳамда 2024 йил 4 декабрда “2022 йил 9 ноябрда тузилган 22/05-5-128 (УФ) 5-сонли лизинг шартномасига асосан олинган техникалардан 1 (бир) донаси бўйича барча ҳуқуқ ва мажбуриятлардан бошқа шахс фойдасига тўлиқ воз кечиш тўғрисидаги шартнома”га кўра, “ T- RH 16 (4+1)” айланма омочни 3 йил муддатга 27 фоиз лизинг маржаси билан лизингга бериши мажбуриятини олган. Шартномалар бўйича мажбуриятларини бажариб, даъвогар 2024 йил 4 декабрдаги “Лизинг объектини қабул қилиб олиш-топшириш далолатномаси билан “600 litrli sht ng li urk gi h” русумли 1 (бир) дона штангали пуркагич, “R U-0,8” русумли 1 (бир) дона ўғит сепиш агрегати, “NEW HOLL ND” ҳайдов трактори, “ T- RH 16 (4+1)” айланма омоч жавобгарга топширилган бўлса-да, жавобгар томонидан лизинг тўловларини қайтариш графиги бўйича тўловлар ўз вақтида амалга оширилмасдан шартнома бўйича 280.397.000 сўм қарздорлик тўланмасдан келган. Ушбу қарздорликни ихтиёрий равишда тўлаб бериш ҳақидаги талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Натижада ушбу низо келиб чиқиб, Палата даъвогарнинг манфаатида қарздорликни ундиришни сўраб судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Даъво талаблари асослидир. Чунки, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда – ФК деб юритилади) 8, 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафлар ўртасидаги ушбу низо шартномавий мажбуриятни бажармаганлик оқибатида келиб чиққан. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринда – ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига мувофиқ мажбурият – фуқаролик ҳуқуқий муносабат бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. 2 Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши, 237-моддасига кўра мажбуриятларни бажаришдан бир томонлама бош тортишга йўл қўйилмайди. ФКнинг 587-моддасида лизинг шартномаси бўйича лизинг берувчи (ижарага берувчи) бир тараф лизинг олувчи (ижарага олувчи) иккинчи тарафнинг топшириғига биноан сотувчи учинчи тараф билан ундан лизинг олувчи учун мол-мулк сотиб олиш ҳақида келишиш мажбуриятини олади, лизинг олувчи эса бунинг учун лизинг берувчига лизинг тўловларини тўлаш мажбуриятини олади. Бироқ, суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакили томонидан тақдим этилган маълумотномага кўра, суд кунига қадар жавобгар 35.597.000 сўм тўлов амалга оширганлиги билдирилган. Шу боисдан суд, даъвогарнинг асосий қарз ундириш талабини қисман (280.397.000-36.597.000)=243.800.000 сўмга қаноатлантиришни лозим топади. Шунингдек, даъвогар “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 32-моддасига асосан жавобгар ҳисобидан 28.039.700 сўм пеня ундиришни ҳам сўраган. “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонун 32-моддасининг 2-қисмига асосан етказиб берилган товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун сотиб олувчи (буюртмачи) етказиб берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлайди кўрсатилган. Шартноманинг 8.3-бандида лизинг тўлови ушбу шартноманинг 1-иловасида кўрсатилган миқдор ва муддатларда амалга оширилмаса “Лизинг олувчи” тўлов муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган умумий тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлаши қайд этилган. Ўзбекистон Республикаси (Олий хўжалик) Олий суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги Қарорининг 5-бандида ФКнинг 327-моддасида назарда тутилган бошқа шахсларнинг пул маблағларини ғайриқонуний ушлаб қолиш, уларни қайтариб беришдан бош тортиш, уларни тўлашни бошқача тарзда кечиктириш ёхуд бошқа шахс ҳисобидан асоссиз олиш ёки жамғариш пул мажбуриятини бажармаганлик учун қўлланиладиган мулкий жавобгарлик бўлиб ҳисобланиши кўрсатилган. Ушбу Пленум Қарорининг 1-бандида судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият 3 бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги, 4-бандида ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли эканлиги белгиланган. Мазкур қонун ҳужжати талабига асосан суд ушбу ҳуқуқдан фойдаланиб, даъвогарнинг пеня ундириш талабини муҳокама қилиб, жавобгарнинг келгусида иқтисодий ночор ҳолатга келиб қолиши мумкинлигини ҳисобга олиб, пеня миқдорини 4.200.000 сўмга камайтиришни лозим топди. ИПКнинг 118-моддаси 6-қисмига кўра агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим деб белгиланган. “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга асосан иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши лозим. Юқорида қайд этилганларга кўра, суд даъво талабларини қисман қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 243.800.000 сўм асосий қарз, 4.200.000 сўм пеня, 41.200 сўм почта харажати, республика бюджетига 6.168.734 сўм давлат божи ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисоб рақамига 103.000 сўм суд харажати ундиришни, даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8, 234, 236, 237, 587326-моддаси ҳамда Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179, 186, 192моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “Ххх” фермер хўжалиги ҳисобидан даъвогар “Ххх” акциядорлик жамияти фойдасига 243.800.000 сўм асосий қарз, 4.200.000 сўм пеня, 41.200 сўм почта харажати; Республика бюджетига 6.168.734 сўм давлат божи; Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисоб рақамига 103.000 сўм суд харажати ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисми қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддатда апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья У.Латипов 4