Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2001-2502/9114 Дата решения 02.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухарский межрайонный экономический суд Судья YULDASHEV ILHOM BOBOJONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 77ab7d73-a3ce-4ca0-a07a-479097d8da71 Claim ID PDF Hash 3f6d70e534128b4d... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 68-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 68 law
нинг 236-моддаси нинг 236 law
нинг 468-моддаси нинг 468 law
онунининг 32-моддаси онуни 32 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2001-2502/***-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Бухоро шаҳри 2025 йил 2 декабрь Бухоро туманлараро иқтисодий суди, судья И.Юлдашевнинг раислигида, судья ёрдамчиси А.Абдуллаевнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар **** акциядорлик жамияти манфаатида жавобгар **** масъулияти чекланган жамиятидан асосий қарз ва пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси асосида қўзғатилган ишни даъвогар вакили Д.Сайлиева (ишончнома асосида) иштирокида, суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар **** акциядорлик жамияти (бундан буён матнда “даъвогар” деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар **** масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда “жавобгар” деб юритилади)дан 103.029.157,97 сўм асосий қарз ва тўлов кечиктирилганлик учун 51.514.578,99 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони қувватлаб, суд мажлиси кунига қадар жавобгар томонидан қарздорлик тўланмаганлигини инобатга олиб, даъво аризани тўлиқ қаноатлантириб беришни сўрашди. Жавобгар суд мажлиси вақти ва жойи ҳақидаги тегишли тартибда хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисида вакили иштирокини таъминламади ва иш юзасидан ўз эътирозларини билдирмади. Шу сабабли суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда ИПК деб юритилади)нинг 128, 170-моддаларига асосланиб, ишни унинг иштирокисиз ишдаги мавжуд материаллар асосида кўриб чиқишни лозим топади. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидагиларга асосан даъво аризани қисман қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2021 йил 21 сентябрь куни истеъмолчиларга ичимлик ва оқова сув хизматларини кўрсатиш тўғрисида 848-сонли шартнома (бундан буён матнда шартнома деб юритилади) тузилган. Шартноманинг 5.2-бандига кўра, истеъмолчи (жавобгар) ичимлик ва оқава сув хизмати учун ҳисобга олиш прибори мавжуд бўлганда охирги уч ойнинг ўртача сарфи бўйича кейинги ой учун ҳар ойнинг 10 санасига қадар 100 фоиз олдиндан тўловни амалга ошириши лозимлиги белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 июлдаги 194-сонли қарори билан тасдиқланган “Истеъмолчиларга сув таъминоти ва оқава сувни чиқариш хизматлари кўрсатиш Қоидалари” (матнда Қоидалар деб юритилади)нинг 98-бандига кўра, ИСКХ ташкилотининг истеъмолчилар билан, шунингдек истеъмолчиларнинг субистеъмолчилар билан етказиб берилган сув ва қабул қилинган оқова сувлар учун ҳисоб-китоблари тузилган шартнома асосида, истеъмолчиларнинг тегишли гуруҳлари учун қонунчиликка мувофиқ белгиланган тарифлар бўйича, ҳисоб-китоб даври учун сувни ҳисобга олиш асбоблари кўрсаткичлари асосида амалга оширилади. Шартномага асосан даъвогар томонидан жавобгарга 2024 йилдан 2025 йил 1 октябрь ҳолатига қадар жами 137.237.656 сўмлик ичимлик суви ва оқова сув хизматлари кўрсатилган. Бироқ, жавобгар томонидан шартнома мажбуриятлари лозим даражада бажарилмасдан, қисман 37.885.000 сўмлик тўловларни амалга ошириб, қолган тўловларни келишилган муддатда ўз вақтида амалга оширилмаган. Натижада жавобгарнинг даъвогар олдида 99.352.656 сўм қарздорлиги вужудга келган. Даъвогарнинг ичимлик суви ва оқова сув хизматлари учун қарздорликни тўлаш ҳақида юборган талабнома хатлари жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 68-моддасига кўра, ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий ресурслар умуммиллий бойликдир, улардан оқилона фойдаланиш зарур ва улар давлат муҳофазасидадир. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (матнда ФК деб юритилади)нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 468-моддасига кўра, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. Жавобгарнинг даъвогар олдидаги 99.352.656 сўм қарздорлиги иш ҳужжатларидаги шартнома, ҳисобварақ-фактуралар, даъвогар томонидан бир томонлама тасдиқланган ўзаро ҳисоб-китобларни солиштирма далолатномаси, талабнома хатлари ва даъвогар вакилларининг тушунтиришлари билан тасдиқланади. Бинобарин, суд даъвогарнинг даъво аризасида келтирилган жавобгарнинг ичимлик суви ва оқова сув хизматлари учун 103.029.157,97 сўм қарздорлиги мавжудлиги ҳақидаги важи билан қўшилмайди. Чунки, даъвогар томонидан мазкур қарздорлик суммасига пеня суммаларини ҳам асорссиз қўшган, бу ҳолат даъвогар томонидан бир томонлама тасдиқланган ўзаро ҳисобкитобларни солиштирма далолатномасида акс эттирилган. Демак, даъвогарнинг асосий қарз ундириш талабининг 99.352.656 сўмлик қисми асосли, мазкур даъво талабининг қолган қисми асоссиз ҳисобланади. Шу сабабли суд, даъвогарнинг асосий қарз ундириш талабини қисман 99.352.656 сўм миқдорида қаноатлантиришни, даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. 2 Шунингдек, даъвогар даъво аризасида шартнома шартлари ва “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 32-моддасига мувофиқ қарздорлик кечиктирилганлиги учун ҳисобланган 51.514.578,99 сўм пеня ундиришни сўраган. ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда, мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Даъвогар даъво аризасида пеня суммасини нотўғри ҳисоблаган. Чунки, шартноманинг 5.3-бандига кўра, тўловнинг шартномада белгилангандан кечиктирилган ҳар бир кун учун истеъмолчи 0,2 фоиз пеня тўлаши белгиланган. Шунга кўра пеня суммаси (99.352.656 сўм х0,2% х 136 кун) жами 27.023.922 сўм ҳисобланади. Шу сабабли даъвогарнинг пеня ундириш даъво талабининг 27.023.922 сўмлик қисми асосли, даъво талабининг қолган қисми асоссиз ҳисобланади. ФКнинг 326-моддасига мувофиқ, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга. Суд, даъво талабидаги асосли бўлган 27.023.922 сўмлик пеня (неустойка) суммаси кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблигини, даъвогар ўз вақтида қарздорликни ундириш чорасини кўрмаганлиги учун пенянинг ошишига сабаб бўлганлиги ва тарафларнинг ўзаро мулкий манфаатларини эътиборга олиб, даъвонинг пеня ундириш талабини камайтириб қисман, яъни 15.000.000 сўм миқдорида қаноатлантиришни, қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи ва олтинчи қисмларига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. Шу сабабли суд иш юзасидан суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати ва республика бюджетига 3.090.874,73 сўм давлат божи ундириришни лозим топади. 3 Юқоридагиларга асосланиб ҳамда ИПКнинг 118, 170, 176-180 ва 186-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар **** масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар **** акциядорлик жамияти фойдасига 99.352.656 сўм асосий қарз, 15.000.000 сўм пеня ва олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар **** масъулияти чекланган жамиятидан республика бюджетига 3.090.874,73 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Бухоро вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида апелляция шикояти (протести) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести) берилиши мумкин. Судья И.Юлдашев 4