Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1704-2502/1734 Дата решения 02.12.2025 Инстанция Апелляция Тип документа Суд Андижанский межрайонный экономический суд Судья XO‘JAMBERDIYEVA MOXINABONU SHUXRATOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID a7369e99-42d8-44e1-bc69-e4f2e2436105 Claim ID PDF Hash df1bfba882a55e3e... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодекснинг 160-моддаси тисодий процессуал кодекс 160 code_article
тисодий процессуал кодекснинг 281-моддаси тисодий процессуал кодекс 281 code_article
тисодий пооцессуал кодекснинг 160-моддаси тисодий пооцессуал кодекс 160 code_article
тисодий процессуал кодекснинг 160-моддаси тисодий процессуал кодекс 160 code_article
мазкур Кодекснинг 118-моддаси мазкур Кодекс 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1701-2501/1734-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья – М.Хўжамбердиева Апелляция инстанцияси судида ишни кўрган судья – Т.Атабоев АНДИЖОН ВИЛОЯТ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И Андижон шаҳри 2025 йил 02 декабрь Андижон вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати, судья Т.Атабаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари О.Садиков ва С.Умарлиевдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Б.Раимжоновнинг котиблигида, “Nil-Gr nit” масъулияти чекланган жамияти вакили Э.Худойбердиев (2025 йил 3 январь кунги 25/01-сонли ишончнома асосида), “ ltin t gr u ” масъулияти чекланган жамияти вакили М.Мирмақсудов (ишончнома ва адвокатлик ордер асосида)ларнинг иштирокида, “ ltin t gr u ” масъулияти чекланган жамияти томонидан Избоскан туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 4 ноябрда қарши даъво аризани қайтариш ҳақидаги ажримига нисбатан берилган апелляция шикоятини, АКТ ходими О.Рахмоновнинг кўмаклашувида, Андижон вилоят суди биносида, мобил видеоконферециалоқа режимида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: “Nil-Gr nit” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда матнда “даъвогар” деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “ ltin t gr u ” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда матнда “жавобгар” деб юритилади) ҳисобидан 5 636 777 706 сўм асосий қарз, 2 818 388 853 сўм пеня ундиришни сўраган. Мазкур даъао ариза биринчи инстанция суди томонидан иш юритувга қабул қилинган ва тарафлар ўртасида даъво талаблари кўриб чиқиш учун суднинг 2025 йил 13 октябрь кунги ажрими билан ишни кўриш бошланган ва суд мажлиси 2025 йил 28 октябрда даъвом эттирилган. Биринчи инстанция судининг 28.010.2025 йилдаги суд мажлисида жавобгар қарши даъво ариза билан мурожаат қилиб, даъвогар ҳисобидан 6 017 059 834 сўм асосий қарз, 3 008 529 917 сўмпеня ва олдиндан тўланган 41 200 сўм почта ҳаражатини ундиришни сўраган. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекснинг 160-моддаси биринчи қисмида, иш бўйича ҳал қилув қарори қабул қилингунига қадар жавобгар дастлабки даъво билан бирга кўриб чиқиш учун қарши даъво тақдим этишга ҳақли эканлиги белгиланган. Шундай бўлсада, биринчи инстанция суди юқоридаги жавобгар томонидан киритилган қарши даъво аризани судниннг 2025 йил 4 ноябрь кунги ажрими билан қарши даъво ариза қайтарилган. Мазкур биринчи инстанция судининг 2025 йил 4 ноябрь кунги қарши даъво аризани қайтариш тўғрисидаги ажримига нисбатан жавобгар томонидан берилган апелляция шикоятида, биринчи инстанция судининг 2025 йил 4 ноябрь кунги ажримини бекор қилишни сўраган. Зотан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекснинг 281-моддаси, биринчи қисмида, биринчи инстанция судининг ажримлари устидан ушбу Кодексда назарда тутилган ҳолларда шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкинлиги белгиланган. Ишдаги мавжуд хужжатларга ва жавобгар томонидан апелляция шикоятига илова қилинган хужжатлар асосида аниқланишича, даъвогар билан жавобгар ўртасида 01.12.2022 йилда тузилган 111-сонли олди-сотди шартномага асосан даъвогар томонидан 20.12.2022 йилда 111/1-сонли ҳисобварақ-фактура асосида 3 653 332 650 сўмлик ҳамда 111/0-сонли ҳисобварақ-фактура асосида 1 983 445 056 сўмлик, жами 5 636 777 706 сўмлик ускуналар жавобгарга етказиб берилган. Гарчи, ушбу ускуналарни жавобгар томонидан белгиланган тартибда ҳисобварақ-фактуралар орқали қабул қилиб олинган бўлса-да, лекин жавобгар томонидан ушбу ускуналар бўйича умуман тўловлар амалга оширилмаган. Жавобгарга юборилган талабномалар оқибатсиз қолдирилган. Шунга кўра, даъвогар томонидан судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан юқоридаги 01.12.2022 йилдаги 111-сонли олдисотди шартнома асосида 5 636 777 706 сўмлик етказиб берилган ускуналар ҳақини ундири сўраган. Бироқ, кейинчалик суд мажлисида жавобгар томонидан қарши даъво ариза билан мурожаат қилиб, унга кўра даъвогар билан жавобгар ўртасида 2022 йил 5 январь куни 1-S -сонли “тайёр ҳолдаги тўқув ва трикотаж махсулотларини етказиб бериш” тўғрисида шартнома тузилганлигини, мазкур шартнома асосида даъвогарга 29.07.2022 йилдаги 1-S -сонл/1-сонли ҳисобварақ-фактура билан 803 808 048 сўмлик, 1-S -сонл/2-сонли ҳисобварақ-фактура билан 803 808 048 сўмлик, 1-S -сонл/3-сонли ҳисобварақ-фактура билан 803 808 048 сўмлик, 1-S -сонл/4-сонли ҳисобварақ-фактура билан 803 808 048 сўмлик, шунингдек 30.07.2022 йилдаги 1-S -сонл/5-сонли ҳисобварақ-фактура билан 803 808 048 сўмлик, 1S -сонл/6-сонли ҳисобварақ-фактура билан 803 808 048 сўмлик, 1-S -сонл/7сонли ҳисобварақ-фактура билан 803 808 048 сўмлик, 1-S -сонл/8-сонли ҳисобварақ-фактура билан 232 048 499 сўмлик, 22.08.2022 йилдаги 1-S сонл/9-сонли ҳисобварақ-фактура билан 158 355 000 сўмлик, жами 6 017 059 834,55 сўмлик таййёр товар махсулотлари жавобгар томонидан етказиб берлганлиги, бироқ юқоридаги даъвогар томонидан шартнома асосида етказиб берилган тайёр тўқув ва трикотаж мато махсулотлари жавобгар томонидан тўлов қилинмаганлиги ёки махсулотлар қайтарилмаганлиги, бу ҳақда даъвогарга юборилган талабномалар оқибатсиз қолдирилганлиги маълум қилинган. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий пооцессуал кодекснинг 160-моддаси, биринчи қисмида, иш бўйича ҳал қилув қарори қабул қилингунига қадар жавобгар дастлабки даъво билан бирга кўриб чиқиш учун қарши даъво тақдим этишга ҳақли эканлиги белгиланган. Шундай бўлса-да, биринчи инстанция суди жавобгар томонидан судга тақдим қилинган қарши даъво ариза ваунга илова қилинган хужжатларни ўрганиб чиқиб, жавобгарнинг қарши даъво аризасини 04.011.2025 йилдаги ажрими билан қарши даъво ариза қайтарилган. Гарчи, биринчи инстанция суди томонидан мазкур қарши даъво ариза иш юритувга қабул қилинмаганлиги асосли бўлса-да, бироқ мазкур қарши даъво аризани қайтариш тўғрисида барвақт тўҳтамга келган. Ваҳолан-ки, биринчи инстанция суди жавобгарнинг ушбу қарши даъво аризани қайтариш ажримида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекснинг 160-моддаси, шунингдек 24.05.2019 йилдаги Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 13-сонли Қарорининг 29банди асосида асослаган бўлса-да, бироқ юқоридаги қонун талаблари асосида жавобгар томонидан суд мажлисида киритилган ушбу қарши даъво аризани қабул қилишни рад этиши лозим эди. Боиси, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекснинг 160-моддаси биринчи қисмида, иш бўйича ҳал қилув қарори қабул қилингунига қадар жавобгар дастлабки даъво билан бирга кўриб чиқиш учун қарши даъво тақдим этишга ҳақли эканлиги, мазкур Кодекснинг иккинчи қисмида, яъни- биринчи кичик бандида, қарши талаб дастлабки талабни ҳисобга олишга қаратилган бўлса; - иккинчи кичик бандида, қарши даъвони қаноатлантириш дастлабки даъвони тўлиқ ёки қисман қаноатлантиришни истисно қилса; - учинчи кичик бандида, қарши даъво билан дастлабки даъво ўртасида ўзаро боғлиқлик бўлиб, уларни биргаликда кўриб чиқиш низони ўз вақтида ва тўғри ҳал этишга олиб келган тағдирда қарши даъво ариза билан мурожаат қилиши мумкинлиги белгиланган. Бироқ, қарши даъво ариза ва унга илова қилинган хужжатлар, шунингдек апелляция суд мажлисида иштирок этган вакилларнинг берган кўрсатмалари асосида жавобгарнинг қарши даъво аризаси юқоридаги қонун талабларига зид эканлиги аниқланди. Бу ҳақда, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 24.05.2019 йилдаги “Биринчи инстанция суди томонидан Иқтисодий процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” ги 13-сонли Қарорининг 29- бандини икинчи хат бошида, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекснинг 160-моддасининг иккинчи қисмидакўрсатилган шартлардан хеч бўлмаганда биттаси мавжуд бўлса, қарши даъво иш юритишга қабул қилинишимумкин. Агар қарши даъво процессуал қонун хужжатлари талабларига риоя қилинмаган ҳолда тақдим этилган бўлиб, аммо юққорида кўрсатилган моддадаги шартлар мавжуд бўлмаса, қарши даъво иш юритишга қабул қилиш рад этилиши лозим. Қарши даъвони Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекснинг 160моддасида назарда тутилган шартлар мавжуд эмаслиги асосидла қабул қилишни рад этиш тўғрисидаги ажрим шикоят қилинмайди, чунки ушбу ҳолатсудга мустақил даъво тақдим этишга тўсқинлик қилмааслиги тўғрисида тушинтириш берилган. Юқоридаги қонун талабларидан келиб чиқиб, апелляция инстанция судлов ҳайъати, жавобгар томонидан киритилган апелляция шикояти ва унга қилинган иловалари ўрганилиб, шунингдек апелляция суд мажлисида тарафлар вакилларининг берган кўрсатмалари асосида, жавобгарнинг апелляция шикоятини қисман қаноатлантиришни, биринчи инстанция судининг 2025 йил 4 ноябрдаги қарши даъво аризани қайтариш тўғрисидаги ажримини бекор қмилишни, қарши даъво аризани қаноатлантиришни рад этишни, олдиндан тўланган 41 200 сўм почта ҳаражатини жавобгар зиммасида қолдиришни лозим топади. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекснинг 281-моддаси учинчи қисмининг 2-кичик бандида, апелляция инстанция суди биринчи инстанция судининг қарорини, ажримини ўзгартиришга ёхуд бекор қилишга, мазкур модданинг 3-кичик бандида, даъво аризани қабул қилишни рад этиш, даъво аризани қайтариш, даъво аризани кўрмасдан қолдириш, иш юритишни тугатиш, иш юритишни тўҳтатиб туриш тўғрисидаги ажримни бекор қилишга ва даъво аризасини, ишни биринчи инстанция судида кўриб чиқиш учун юборишга ҳақли эмканлиги, мазкур Кодекснинг 118-моддасида, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекснинг 118, 160, 281-моддаларини қўллаб, апелляция судлов ҳайъати қ а р о р қ и л а д и: “Nil-Gr nit” масъулияти чекланган жамиятининг апелляция шикояти қисман қаноатлантирилсин. Избоскан туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 4 ноябрь кунги “ ltin t gr u ” масъулияти чекланган жамиятининг “Nil-Gr nit” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 6 017 059 834 сўм асосий қарз, 3 008 529 917 сўм пеня ундириш тўғрисидаги қарши даъво аризаси қайтариш тўғрисидаги ажрими бекор қилинсин. “ ltin t gr u ” масъулияти чекланган жамиятининг “Nil-Gr nit” масъулияти чекланган жвамияти ҳисобидан 6 017 059 834 сўм асосий қарз, 3 008 529 917 сўм пеня ундириш тўғрисидаги қарши даъво аризаси қабул қилиш рад этилсин. “Nil-Gr nit” масъулияти чекланган жамияти томонидан апелляция инстанция суди учун олдиндан тўланган 41 200 сўм почта ҳарадати зиммасида қолдирилсин. Дастлабки, “Nil-Gr nit” масъулияти чекланган жамияти билан “ ltin t gr u ” масъулияти чекланган жамияти ўртасидаги даъво ариза бўйича ишни кўриш даъвом эттирилсин. Раислик этувчи Т. Атабаев Ҳайъат аъзолари С.Умаралиев О. Садиков