← Назад
Решение #2839452 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 915 | — | code_article | |
| ФКнинг | 951 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1501-2503/21428-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Фарғона шаҳри
2025 йил 03 декабрь
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Жамолиддинов
раислигида, И.Исламованинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили
Ш.Мўминов (ишончнома асосида), жавобгар вакили А.Рахмуталлаев (ишончнома
асосида) иштирокида, даъвогар АААААААААнинг жавобгар «ААААААААА»
суғурта компанияси АЖдан 99 700 000 сўм суғурта товонини ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни Фарғона
туманлараро иқтисодий суди биносида, видеоконференцалоқа режимида, очиқ
суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Иш ҳужжатларига қараганда, даъвогар ААААААААА Қувасой универсал
БХО ва қарз олувчи ЯТТ Абдувахобова Дилором Анвар қизи ўртасида 2024 йил
12 июнь куни кредит шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра банк муассасаси қарз
олувчига 36 ой муддатга, 6 ойлик имтиёзли давр, йиллик 28% устама тўлаш
шарти билан кредит маблағларини ажратиши, қарз олувчи эса кредит
маблағларини шартномада белгиланган тартибда ва муддатларда тўлаб бориш
мажбуриятини ўз зиммасига олган.
Кредит таъминоти сифатида даъвогар (наф олувчи), жавобгарнинг Фарғона
Суғурта Маркази (суғурталовчи) ва қарздорлар (суғурта қилдирувчилар) ўртасида
2024 йил 12 июнда тузилган 29-9/80/1/0971-сонли кредитни қайтмаслик
хатаридан суғурталаш шартномаси тузилган.
Суғурталовчи «ААААААААА» суғурта компанияси АЖ томонидан қарздор
ЯТТга ажратиладиган кредитни қайтмаслик хатаридан суғурталаш тўғрисида 299/80/1/0971-сонли суғурта полиси наф олувчи ААААААААА Қувасой универсал
БХО га тақдим қилинган.
Қарздор кредит шартномаси бўйича ўз мажбуриятларини бажармасдан,
кредит маблағларини тўлов жадвалига амал қилмасдан муддати ўтган
қарздорликка йўл қўйганлиги боис, Ўзбекистон Савдо саноат палатаси Фарғона
вилояти ҳудудий бошқармаси даъвогар ААААААААА манфаатини кўзлаб даъво
аризаси билан судга мурожаат қилиб, жавобгар «ААААААААА» суғурта
компанияси АЖдан кредит мажбурияти бўйича 99 700 000 сўм суғурта товонини
ундиришни сўраган.
Даъвогар вакили суд мажлисида кўргазма бериб, суғурта шартномасига
мувофиқ жавобгар қопланмаган кредит қарзини тўлаб бериши лозимлигини,
жавобгарга суғурта ҳодисаси ҳақида хабар берилиб, суғурта пулини тўлаб бериш
талаб қилинган бўлсада, лекин жавобгар ушбу талабни эътиборсиз
қолдирганлигини, шу боис судга даъво аризаси билан мурожаат қилишга мажбур
бўлганликларини баён қилиб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар вакили суд мажлисида тушунтириш бериб, қарз олувчи кредит
маблағларидан мақсадсиз фойдаланганлиги, банк томонидан доимий равишда
мониторинг ишлари амалга ошириб борилмаганлиги важларини билдириб, даъво
талабини қаноатлантиришни рад қилишни сўради.
2
Суд, тарафлар вакилларининг кўргазмасини тинглаб, ишда мавжуд бўлган
ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, далилларни текшириб, қуйидагиларга кўра даъвони
қаноатлантиришни лозим деб топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 915-моддаси 1-қисмида
“Мулкий суғурта шартномасига мувофиқ бир тараф (суғурталовчи) шартномада
шартлашилган ҳақ (суғурта мукофоти) эвазига шартномада назарда тутилган
воқеа (суғурта ҳодисаси) содир бўлганда бошқа тарафга (суғурта қилдирувчига)
ёки шартнома қайси шахснинг фойдасига тузилган бўлса, ўша шахсга (наф
олувчига) бу ҳодиса оқибатида суғурталанган мулкка етказилган зарарни ёхуд
суғурталанувчининг бошқа мулкий манфаатлари билан боғлиқ зарарни
шартномада белгиланган сумма (суғурта пули) доирасида тўлаш (суғурта товони
тўлаш) мажбуриятини олади” деб белгиланган.
ФК 951-моддаси 1-қисмида “Мулкий суғурта шартномаси бўйича суғурта
қилдирувчи суғурта ҳодисаси юз бергани ўзига маълум бўлганидан кейин бу
ҳақда дарҳол суғурталовчини ёки унинг вакилини хабардор қилиши шарт. Агар
шартномада хабар қилиш муддати ва (ёки) усули назарда тутилган бўлса, бу
шартлашилган муддатда ва шартномада кўрсатилган усулда қилиниши лозим.
Агар наф олувчи ўзининг фойдасига тузилган шартнома бўйича суғурта товонига
бўлган ҳуқуқдан фойдаланиш ниятида бўлса, айни шундай мажбурият наф
олувчи зиммасида бўлади” деб қайд этилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2017 йил 29 ноябрдаги
45-сонли “Судлар томонидан суғурта шартномасидан келиб чиқадиган низоларни
ҳал этишда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги
қарорининг 12-бандига кўра, ФКнинг 951-моддасида суғурта қилдирувчи (наф
олувчи) суғурта ҳодисаси юз берганлиги ҳақида мулкий суғурта шартномасида
белгиланган муддат ва усулда суғурталовчини хабардор қилиш мажбурияти
белгиланган. Судлар шуни инобатга олиши керакки, суғурта қилдирувчи
зиммасига фақатгина суғурта ҳодисаси ҳақида муайян вақт ва усулда хабар
бериш мажбурияти юкланади. Қонун билан суғурта қилдирувчига (наф олувчига)
ушбу хабарнома билан бир вақтда суғурта тўловини олиш учун лозим бўлган
барча зарур ҳужжатларини тақдим қилиш мажбурияти юкланмаган.
Суғурта шартномаларининг 3.1-бандига мувофиқ, қарздор (кредит олувчи)
томонидан кредит шартномасида белгиланган кредит қарзини қайтариш муддати
(охирги санаси) ёки кредит қарзи суд томонидан муддатидан олдин ундириш
белгиланганда суғурта қилдирувчи олдидаги мажбуриятни бажармаслиги, яъни
кредит шартномаси бўйича кредит қарзини (кредит маблағини) қайтармаслиги
натижасида суғурта қилдирувчининг зарар кўриши суғурта ҳодисаси
ҳисобланиши қайд этилган.
Суғурта пули 2024 йил 12 июнда тузилган 29-9/80/1/0971-сонли суғурта
шартномага асосан берилган суғурта полисида 125 000 000 сўмни ташкил этган.
Суғурта шартномасининг 6.3-бандида суғурта ҳодисаси рўй берганда
суғурта қилдирувчи (наф олувчи) суғурталовчига кутиш даври тугагандан сўнг,
воқеа содир бўлганлиги тўғрисида ариза бериши, шунингдек суғурталовчи зиён
содир бўлганлигини ва миқдорини аниқлаш имконини берувчи ҳужжатларни
суғурталовчи талаб қилаётган ҳужжатларни ўз вақтида тақдим этишда
кўмаклашиши белгиланган.
Иш ҳужжатларига кўра, қарз олувчи ЯТТ Абдувахобова Дилором Анвар
қизи томонидан кредит маблағлари ўз вақтида қайтарилмаганлиги боис Банк
томонидан кредит ва унга ҳисобланган фоизларни ундириш, тарафлар ўртасида
3
тузилган кредит шартномасини муддатидан аввал бекор қилиш бўйича судга
даъво аризаси киритилган. Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 03.04.2025
йилдаги 4-1501-2503/6562-сонли ҳал қилув қарори билан даъво талаблари қисман
қаноатлантирилиб, Банк фойдасига жавобгар ЯТТ Абдувахобова Дилором Анвар
қизидан 99 700 000 сўм кредит асосий қарзи, 7 919 416 сўм кредит фоизи, 350 000
сўм пеня ва 37 500 сўм почта харажати ундириш, тарафлар ўртасида 12.06.2024
йилда тузилган 178-сонли кредит шартномасини муддатидан аввал бекор қилиш
белгиланган.
Сўнгра, даъвогар томонидан «ААААААААА» суғурта компанияси АЖга
2025 йил 16 май куни талабнома билан мурожаат қилиниб, қарздорлар томонидан
кредит қарзи тўланмаётганлиги сабабли суғурта полисига асосан суғурта
товонини тўлаб бериш сўралган. Бироқ, жавобгар томонидан даъвогарнинг ушбу
мурожаатлари қаноатлантирилмаган.
Даъвогар судга тақдим қилган маълумотномаси ва суд ҳужжатларида
қарздор ЯТТ Абдувахобова Дилором Анвар қизининг кредит қарзи 99 700 000
сўм эканлиги кўрсатилган.
Тарафлар ўртасида тузилган суғурта шартномаси 4.1-бандида суғурта
суммасига кредитга ҳисобланган фоиз ставкаси қўшилмаслиги боис, даъвогар
жавобгар суғурта ташкилотидан кредит асосий қарзи 99 700 000 сўм миқдорида
суғурта товонини ундириш талабини қўйган.
Қарздор томонидан кредит маблағлари кредит шартномасида белгиланган
муддатларда қайтарилмаганлиги, шунингдек, қарздорнинг ушбу маблағларнинг
бир қисмини мол мулки ва пул маблағи йўқлиги сабабли қайтариш имконияти
йўқлиги иш ҳужжатларидаги, хусусан, Фарғона туманлараро иқтисодий судининг
суд ҳужжатлари ва бошқа далиллар билан ўз тасдиғини топади.
Шу боис, суд жавобгар суғурта шартномасига мувофиқ қайтарилмаган
кредит маблағлари юзасидан даъвогар олдида жавобгар деб ҳисоблайди.
Бинобарин, суд даъвони қаноатлантириб, даъвогар ААААААААА
фойдасига
жавобгар
«ААААААААА»
суғурта
компанияси
АЖдан
99 700 000 сўм суғурта пули, 41 200 сўм почта харажати, 1 994 000 сўм давлат
божи, 103 000 сўм ВКА харажатини жавобгардан ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176-180, 186-188-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР
Қ И Л Д И:
Даъво талаби қаноатлантирилсин.
Даъвогар ААААААААА фойдасига жавобгар «ААААААААА» суғурта
компанияси АЖдан 99 700 000 сўм суғурта пули ва 41 200 сўм почта харажати
ундирилсин.
Жавобгар «ААААААААА» суғурта компанияси АЖдан Республика
бюджетига 1 994 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Жавобгар «ААААААААА» суғурта компанияси АЖдан 103 000 сўм ВКА
харажати Олий суд депозит ҳисоб рақамига ундирилсин.
Ушбу ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Фарғона вилоят судининг
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция
тартибида ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой
ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Раислик этувчи
Х.Жамолиддинов