Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1807-2501/5040 Дата решения 02.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Каршинский межрайонный экономический суд Судья LATIPOV USMON YAXSHIBOYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID a8d5976e-6c8c-451a-99db-5242b5bd4933 Claim ID PDF Hash 629cd82031d72486... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодекси 110-моддаси тисодий процессуал кодекси 110 code_article
ИПКнинг 157-моддаси ИПКнинг 157 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1807-2501/5040-сонли иқтисодий иш ЧИРОҚЧИ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ АЖРИМ (иш юритишни тугатиш тўғрисида) Чироқчи тумани 2025 йил 2 декабрь Чироқчи туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Латипов раислигида, судья ёрдамчиси А.Чулиевнинг котиблигида, даъвогар вакили Ш.Асадов (ишончнома асосида), жавобгар вакили Т.Эшмуродов (ишончнома асосида)лар иштирокида, даъвогар Хххнинг, жавобгар – Хххга нисбатан берган даъво аризаси бўйича ишни суд биносида видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: даъвогар - Ххх судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар – Ххх ҳисобидан 124.774.040 сўм асосий қарз, 499.096 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлиси муҳокамасига қадар даъвогар вакили даъво талабидан воз кечиш ҳақида ариза тақдим этиб, иш бўйича қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган жавобгар вакили даъво талабида ундириш сўралган 124.774.040 сўм асосий қарз тўлаб берилганлигини билдириб, иш бўйича қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд даъвогарнинг воз кечиш ҳақидаги аризасини иш ҳужжатлари билан бирга ўрганиб чиқиб, ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра, даъво ариза бўйича иш юритишни тугатишни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 110-моддаси, 1-қисмининг 6-бандига кўра, даъвогар даъвосидан воз кечган ва суд уни қабул қилган бўлса, суд иш юритишни тугатади. ИПКнинг 157-моддасига асосан, даъвогар ишни ҳар қандай инстанция судида кўришда тегишли суд инстанциясида ишни кўриш якуни бўйича чиқариладиган суд ҳужжати қабул қилингунига қадар даъводан тўлиқ ёки қисман воз кечишга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 19 декабрдаги 36-сонли “Иқтисодий ишлар бўйича суд харажатларини ундириш амалиёти тўғрисида”ги Қарорининг 18-бандига асосан, даъвогар (аризачи) арз қилган талабларидан воз кечганда у қилган харажатларнинг ўрни жавобгар томонидан қопланмаслиги ҳақида тушунтириш берилган. Шу боис, суд мазкур иш бўйича иш юритишни тугатишни, олдиндан тўланган почта харажати ва давлат божини даъвогар зиммасида қолдиришни, Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисоб рақамига 103.000 сўм ишни видеоконференцалоқа орқали кўриш билан боғлиқ суд харажати ундиришни лозим топди. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 110, 170, 157 ва 195-моддаларини қўллаб, суд а ж р и м қ и л а д и: Даъвогар Хххнинг даъво аризаси бўйича иш юритиш тугатилсин. 1 Даъвогар Ххх ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисоб рақамига 103.000 сўм суд харажати ундирилсин. Давлат божи ва почта харажати тўланганлиги инобатга олинсин. Мазкур ажримдан норози томон бир ойлик муддатда апелляция тартибида шикоят бериш, прокурор протест келтириш ҳуқуқига эга. Судья У.Латипов 2