← Назад
Решение #2839483 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| аролик кодекси | 468 | — | code_article | |
| аролик Кодекси | 477 | — | code_article | |
| аролик Кодекси | 333 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1705-2501/2910-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Қўрғонтепа тумани
2025 йил 2 декабрь
Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий суди, судья У.М.Бузурходжаев раислигида,
судья ёрдамчиси Я.М.Абдурахмоновнинг суд мажлиси котиблигида, Хонобод шаҳар
прокуратураси даъвогар- “Hududi l ktr t rm ql ri” акциядорлик жамияти манфаатида
жавобгар- “Cr st l- ” масъулияти чекланган жамиятидан электр энергиясидан бўлган
9 476 438,69 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризасини, Қўрғонтепа туман
прокурори ёрдамчиси- А.Турғунов иштирокида, даъвогар вакили- И.Солиев
(ишончнома асосида)ларнинг иштирокида, Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий суди
биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Хонобод шаҳар прокуратураси (бундан буён матнда “аризачи” деб юритилади)
“Hududi l ktr t rm ql ri” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда “даъвогар” деб
юритилади) манфаатида Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси
билан мурожаат қилиб, “Cr st l- ” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён
матнда “жавобгар” деб юритилади)дан электр энергиясидан бўлган 9 476 438,69 сўм
асосий қарзни ундиришни сўраган.
Суд мажлисида прокурор даъвогар манфаатини ҳимоя қилиб, жавобгар
қарздорликни бартараф этмаганлиги сабабли даъвони қаноатлантириб, суд
харажатларини жавобгар зиммасига юклаш ҳақида фикр билдирди.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабини қўллаб-қувватлаб, даъвони
қаноатлантириб беришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор
қилинган бўлса-да, суд мажлисида иштирок этмади.
Бироқ, жавобгар суд мажлисига қадар илтимоснома билан мурожаат қилиб,
қарздорликни тан олишини, қарздорликни тўлаб беришини маълум қилиб, ишни
ўзининг иштирокисиз кўришни сўраган.
Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддаси учинчи қисмига кўра иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо унинг йўқлигида ҳал
қилиниши мумкин.
Шу сабабли суд, ишни Иқтисодий процессуал Кодексининг 170-моддасига
мувофиқ, жавобгар иштирокисиз кўриб чиқшни лозим топди.
Суд, прокурор фикрини, даъвогар вакилининг кўрсатмаларини тинглаб, иш
ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даъво талабини
қаноатлантиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси биринчи қисмига мувофиқ,
ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан
ҳимоя қилишга ҳақли.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, “Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси”
акциядорлик жамияти Хонобод шаҳар электр таъминоти корхонаси ва “Cr st l- ”
масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2023 йил 1 март санасида №540593-сонли
юридик шахслар учун энергия таъминоти шартномаси тузилган.
Мазкур шартномага асосан даъвогар ва жавобгар ўртасида истеъмол қилинган
электр энергия учун 2025 йил 1 сентябрь ҳолатига бир томонлама тасдиқланган
таққослаш далолатномасига асосан жавобгарни 9 476 438,69 сўм қарздорлиги юзага
келган.
Даъвогар қарздорликни бартараф этиш бўйича жавобгарга талабнома юборган.
Бироқ жавобгар талабномани оқибатсиз қолдирган. Шу сабабли Хонобод шаҳар
прокуратураси даъвогар манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат қилиб,
жавобгардан фойдаланилган электр энергиядан бўлган 9 476 438,69 сўм қарздорликни
ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 468-моддасига кўра (Энергия
таъминоти шартномаси) энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан
таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига)
энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини
тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига
риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини
ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг
созлигини таъминлаш мажбуриятини олади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 477-моддаси биринчи қисмига
мувофиқ (Энергия таъминоти шартномаси бўйича жавобгарлик) энергия таъминоти
шартномаси бўйича мажбуриятлар бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган
ҳолларда, энергия билан таъминловчи ташкилот шу туфайли етказилган зарарнинг,
абонент эса етказилган ҳақиқий зарарнинг ўрнини қоплаши шарт.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 333-моддасига кўра қарздор
айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада
бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб
белгиланмаган бўлса, жавоб беришлиги белгиланган.
Мазкур ҳолатда даъвогарнинг асосий қарз ундириш талаби иш ҳужжатига илова
қилинган бир томонлама тасдиқланган солиштирма далолатнома, ҳисобварақфактуралар, даъвогар вакилининг кўрсатувлари билан ўз исботини топади ва уни
қаноатлантириш лозим бўлади.
Суд ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини тақсимлаш масаласини
ўрганиб чиқиб, даъво талаблари асосли эканлигини инобатга олиб, жавобгардан
даъвогар фойдасига 41 200 сўм почта харажати, республика бюджетига ҳисобланган
412 000 сўм давлат божини ундиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига
асосан суд харажатлари даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилади.
Баён этилганларга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 176-179-моддаларига асосланиб, суд
қ а р о р қ и л а д и:
Хонобод шаҳар прокуратурасининг даъвогар- “Ҳудудий электр тармоқлари”
акциядорлик жамияти манфаатида киритган даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар- “Cr st l- ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар“Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти фойдасига электр энергиясидан
бўлган 9 476 438,69 сўм асосий қарз ҳамда 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар- “Cr st l- ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика
бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида Қўрғонтепа
туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судига апелляция, қонуний кучга
киргач кассация шикояти(протести) берилиши мумкин.
Раислик этувчи судья
У.М.Бузурходжаев