Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1504-2501/14535 Дата решения 02.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья AKBAROV AZIZBEK AVAZBEKOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение LSKO SUG`URT KO P NIY SI Ответчик / Подсудимый UBIN BDUF TTO QIZI
Source ID a9df9288-e124-4c4f-9cde-678d6576ccc0 Claim ID PDF Hash 42ebe30f6ba4998c... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодексининг 236-моддаси аролик кодекси 236 code_article
ра ФКнинг 957-моддаси ра ФК 957 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1504-2501/14535-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Марғилон шаҳри 2025 йил 2 декабрь Марғилон туманлараро иқтисодий суди раиси А.Акбаров раислигида, Х.Хасановнинг суд мажлиси котиблигида, жавобгар раҳбари А.Исмоилжонов (шахс гувоҳномасига асосан) иштирокида, даъвогар « LSKO SUG`URT KO P NIY SI» АЖнинг жавобгар « UBIN BDUF TTO QIZI» МЧЖдан 50 338 507,94 сўм етказилган зарарни суброгация тартибида ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни очиқ суд мажлисида, суд биносида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар « LSKO SUG`URT KO P NIY SI» АЖ судга даъво ариза тақдим қилиб, жавобгар « UBIN BDUF TTO QIZI» МЧЖдан 50 338 507,94 сўм етказилган зарарни суброгация тартибида ундиришни сўраган. Суд мажлисида жавобгар раҳбари тушунтириш бериб, даъво талабига эътирози йўқлиги, тўловни амалга ошириш чоралари кўрилаётганлигини маълум қилди. Суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар вакили суд мажлисига келмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Даъвогар даъво аризасини унинг иштирокисиз кўришни сўраган. Бундай ҳолатда суд ишни даъвогар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъво талабини қаноатлантиришни лозим деб топди. Иш ҳужжатларига қараганда, «Асака банк» АЖ ва жавобгар « UBIN BDUF TTO QIZI» МЧЖ ўртасида 2025 йил 13 февралда 2025-18-сонли кредит шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра банк муассасаси қарздорга 100 000 000 сўм миқдорида кредит маблағларини ажратиши, қарздор эса кредит маблағларини шартномада белгиланган тартибда ва муддатларда тўлаб бориш мажбуриятини ўз зиммаларига олганлар. Даъвогар ва «Асака банк» АЖ ўртасида 20.03.2025 йилда /3-36/00052-сонли активларни (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 07.09.2024 йилдаги “Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш» комплекс дастурини такомиллаштириш чоратадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-312-сонли қарори доирасида берилаётган кредитлар) суғурта қилиш шартномаси тузилиб, 0045329-сонли суғурта полиси расмийлаштирилган. Лекин, кредит шартномасига асосан пул маблағлари ажратилган бўлсада, қарз олувчи 50 338 507,94 сўм қарздорликка йўл қўйганлиги сабабли банк даъвогарга мурожаат этиб, унда даъвогар ва банк ўртасида тузилган суғурта шартномасига кўра тўловни амалга ошириш сўралган. Даъвогар томонидан, суғурта шартномасига асосан банкка 02.10.2025 йилдаги 13491-сонли тўлов топшириқномаси билан 50 338 507,94 сўм миқдорида тўлов амалга оширилган. Даъвогар томонидан жавобгарга банкка тўлаб берилган 50 338 507,94 сўм маблағни қоплаб бериш тўғрисида 07.10.2025 йилда 16/16486-сонли талабнома юборилган бўлсада, жавобгар талабномага жавоб бермаган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун хужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Фуқаролик кодексининг Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 957моддасига кўра, агар мулкий суғурта шартномасида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, суғурта қилдирувчи (наф олувчи)нинг суғурта натижасида қопланган зарар учун жавобгар шахсдан талаб қилиш ҳуқуқи тўланган сумма доирасида суғурта товонини тўлаган суғурталовчига ўтади. “Судлар томонидан суғурта шартномасидан келиб чиқадиган низоларни ҳал этишда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2017 йил 29 ноябрдаги 45-сон қарорининг 18-бандига кўра ФКнинг 957-моддасига мувофиқ, агар мулкий суғурта шартномасида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, суғурта қилдирувчи (наф олувчи)нинг суғурта натижасида қопланган зарар учун жавобгар шахсдан талаб қилиш ҳуқуқи тўланган сумма доирасида суғурта товонини тўлаган суғурталовчига ўтади. Бироқ, шартноманинг била туриб зарар етказган шахсга нисбатан талаб қилиш ҳуқуқи суғурталовчига ўтишини истисно қиладиган шартлари ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмайди. Шу сабабли даъво талабининг жавобгардан тўлаб берилган суммани ундириш тўғрисидаги талаби асослидир. Бу ҳолатда суд, даъво аризасини қаноатлантириб, даъвогар « LSKO SUG`URT KO P NIY SI» АЖ фойдасига жавобгар « UBIN BDUF TTO QIZI» МЧЖдан 50 338 507,94 сўм етказилган зарарни суброгация тартибидаги тўловни ва 41 200 сўм почта харажатини ундиришни лозим деб ҳисоблайди. Шунингдек суд, Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига асосан жавобгар « UBIN BDUF TTO QIZI» МЧЖдан 1 006 770,15 сўм давлат божи республика бюджети фойдасига ундиришни лозим деб ҳисоблайди. Бинобарин, суд Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236,957моддалари, Иқтисодий Процессуал Кодексининг 118, 178-179-моддаларини қўллаб, ҚАРОР ҚИЛДИ: Даьво аризаси қаноатлантирилсин. Даъвогар « LSKO SUG`URT KO P NIY SI» АЖ фойдасига жавобгар « UBIN BDUF TTO QIZI» МЧЖдан 50 338 507,94 сўм етказилган зарарни суброгация тартибида суммани ва 41 200 сўм почта ҳаражати ундирилсин. Жавобгар « UBIN BDUF TTO QIZI» МЧЖдан республика бюджетига 1 006 770,15 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали Фарғона вилоят судига бир ой муддат ичида ҳал қилув қарори устидан апелляция тартибида шикоят (протест) келтириш хукукига эга. Судья А.Акбаров