Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1801-2511/8824 Дата решения 02.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Каршинский межрайонный экономический суд Судья IBRAGIMOV JASUR SHODMONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Янги турдаги темир бетон технологияси Ответчик / Подсудимый Ҳудудгазтаъминот
Source ID 3cacfc59-9e11-42e7-986f-6c26ae449623 Claim ID PDF Hash 271d2dc0f5809bfa... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 468-моддаси ФКнинг 468 law
ФКнинг 478-моддаси ФКнинг 478 law
ИПКнинг 66-моддаси ИПКнинг 66 law
ИПКнинг 74-моддаси ИПКнинг 74 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1801-2511/8824-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Қарши шаҳри 2025 йил 02 декабрь Қарши туманлараро иқтисодий суди судьяси Ж.Ибрагимов раислигида, судья ёрдамчиси Б.Давлятовнинг котиблигида даъвогар "Янги турдаги темир бетон технологияси" масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар "Ҳудудгазтаъминот" АЖ ҳисобидан асоссиз равишда ҳисобга олинган 102 420 000 сўм ундириш ҳақидаги даъво аризаси бўйича ишни даъвогар вакиллари Б.Назаров ва Ш.Турсунов (2025 йил 28 октябрдаги 69-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакили А.Худоёров (2025 йил 29 июлдаги 32-01-6/7263сонли ишончнома асосида)лар иштирокида, суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар "Янги турдаги темир бетон технологияси" масъулияти чекланган жамияти(бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар "Ҳудудгазтаъминот" АЖ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан асоссиз равишда ҳисобга олинган 102 420 000 сўм ундиришни сўраган. уднинг ажрими билан даъвогарнинг "102 420 000 сўм ундириш" талабини "асоссиз равишда ҳисобга олинган 102 420 000 сўм миқдоридаги пул маблағи ундириш" деб ўзгартириш тўғрисидаги аризаси иш юритувига қабул қилинган. Суднинг 2025 йил 06 ноябрдаги ажрими билан ишга мутахассис сифатида "Ўзбекистон Республикаси миллий метрология институти" ДМ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси нефт махсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекпекцияси жалб этилган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари жавобгар томонидан асоссиз равишда 102 420 000 сўм ҳисобланганлигини, 2025 йил 24 майдаги далолатномани даъвогар вакили иштирокисиз тузганлигини, жавобгардан қарзи йўқлигини таъкидлаб, даъво талабларини қўллаб-қувватлаб, уни қаноатлантиришни сўрашди. Суд мажлисида жавобгар вакили иштирок этиб, даъво талаби асоссиз эканлигини таъкидлаб, уни рад этишни сўради. Суд ишда иштирок этувчи тарафлар вакилларининг тушунтиришларини, даъво аризасида келтирилган ҳолатларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топди. Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2023 йил 16 февралда табиий газни улгуржи истеъмолчиларга етказиб бериш ва қабул қилиш шартномаси имзоланган. Тарафлар ўртасида тузилган шартномага мувофиқ, жавобгар томонидан шартномавий мажбуриятлари лозим даражада бажарилиб, даъвогарга шартномада белгиланган газ етказиб берилган. 2025 йил 24 майда жавобгар ходимлари томонидан Батош МФЙ ҳудудида аҳоли ва улгурчи истеъмолчиларни куз-қиш мавсумига бир меъёрда табий газ билан таъминлаш ҳамда бетартиб қувурларни ва газ ускуналарни тартибга солиш мақсадида коллектор тармоғи қурилганлигини, шу сабабли 2025 йил 16-24 май кунлари босқичма-босқич янги қурилган коллектор тармоғига (истеъмолчиларни огоҳлантирган ҳолда) кўчириб ўтказилганлиги ва тартибга олинганлиги тўғрисида далолатнома расмийлаштирилган. 2025 йил 02 июлда далолатнома тузилиб даъвогар жамият табиий газ таъминотидан узиб қўйилиб, ФЛОУГАЗ русумли завод рақами 04464-бўлган газ сарфини ҳисоблаш ускунаси давлат стандартидан ўтказиш учун ечиб олинган. 2025 йил 04 июль куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 319-сонли қарори 2-иловаси, 135-банди, 2-хатбошига асосан далолатнома расийлаштирилиб 2025 йил 02 июндан 2025 йил 02 июлгача ҳисоблагич ускунаси техник носозлиги туфайли ҳисоб-китоб қилмаганлиги важи билан даъвогарга тегишли газ сарфини ҳисоблаш ускунасини "Ҳудудгазтаъминот корпоратив тизими"даги ҳисобрақамидаги уч ойлик газ истеъмоли таҳлил қилиниб, ушбу таҳлил асосида ўртача бир кунлик газ истеъмоли 1927 метр кубни ташкил этиши, умумий сўмма 100 589 400 сўм ҳисоблаб далолатнома расмийлаштирилган. Даъвогардан 2025 йил 30 июндаги тарафлар ўртасида тасдиқланган ҳисобфактурага асосан 102 420 000 сўм ҳисобланган. Мазкур пул маблағи асоссиз равишда ҳисобланлиги важи билан ихтиёрий тўлаб бериш ҳақидаги талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Натижада ушбу низо келиб чиқиб, даъвогар манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Даъвогарнинг даъво талаби асослидир. Чунки, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасига асосан, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (кейинги ўринда ФК) 8, 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши, 237-моддасида мажбуриятларни бажаришдан бир томонлама бош тортишга йўл қўйилмаслиги, 333-моддасида эса қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб бериши белгиланган. ФКнинг 468-моддасида энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 478-моддасини иккинчи қисмида, агар қонунчиликда, шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса ёки у мажбурият моҳиятидан келиб чиқмаса, туташтирилган тармоқ орқали газ, нефть ва нефть маҳсулотлари, сув ва бошқа товарлар билан таъминлаш муносабатларига нисбатан ушбу параграф қоидалари қўлланиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 319-қарори билан тасдиқланган "Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш қоидаларини тасдиқлаш ҳақидаги" Қарори 2-иловасидаги табиий газдан фойдаланиш қоидаларининг 135-банди, 2-хатбошисига асосан истеъмолчиларнинг айбисиз ҳисоблагич техник жиҳатдан носоз ҳолатга келганлиги аниқланганда (тўхтаб қолганда) — табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимига (кейинги ўринларда— ТГНҲАТ)да сўнгги маълумот мавжуд бўлган кундан, ушбу маълумотлар мавжуд бўлмаганда эса газ таъминоти ташкилотининг ваколатли ходими томонидан сўнгги кўрикдан ўтказилган давр учун охирги газ сарфи ҳисоботи кўрсаткичларнинг ўртача миқдоридан келиб чиққан ҳолда ҳисобланиши, ҳисоблагичнинг хотирасидан унга ташқи таъсир кўрсатмаган ҳолда маълумотлар тўлиқ ёки қисман йўқолиб қолганда — ТГНҲАТда мавжуд маълумотлар бўйича (бунда ёзги ва қишки мавсумдаги истеъмол ҳажмлари инобатга олиниши лозим), ТГНҲАТда маълумотлар мавжуд бўлмаган тақдирда, сўнгги маълумотлар таҳлили асосида газ сарфи ҳисоботи кўрсаткичларининг ўртача миқдоридан келиб чиққан ҳолда ҳисобланиши белгиланган. Жавобгар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 319-қарори асосида даъвогар ҳисобидан асоссиз ечиб олинган пул маблағини ҳисоблаган. Яъни 2025 йил 02 июль куни ҳисоблагич ечиб олиниб, "Ўзбекистон миллий метрология институти"ДМни хулосаси олинмасдан 2025 йил 04 июлда 135-қоидалар асосида ҳисоб-китоб қилган. 2025 йил 04 июлда "Ўзбекистон миллий метрология институти"ДМ томонидан ҳисоблагич қиёсловдан ўтказилиб, 2027 йил 04 июлгача амал қилиш муддати узайтирилган. Бундан келиб чиқадики, ҳисоблагичнинг соз эканлигини ҳисобга олиб, даъвогарнинг асоссиз равишда ҳисобланган пул маблағини ундириш талаби асосли. Мазкур ҳолат юзасидан мутахассиснинг судга тақдим қилган ёзма фикри асосида ҳам ўз исботини топди. Шу боисдан, суд даъвогарнинг асоссиз равишда ҳисобланган пул мабвлағини ундириш талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлиги ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. Шунингдек, ИПКнинг 74-моддасига кўра суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга кўра, иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши лозим. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юкланади. Юқоридагиларга кўра, суд даъвони тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига асоссиз равишда ҳисобга олинган 102 420 000 сўм миқдоридаги пул маблағи, 1 024 200 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати ундиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8, 236, 237, 333, 468,478-моддаларини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 112-113, 118, 176-179, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар "Ҳудудгазтаъминот" АЖ ҳисобидан даъвогар "Янги турдаги темир бетон технологияси" масъулияти чекланган жамияти фойдасига асоссиз равишда ҳисобга олинган 102 420 000 сўм миқдоридаги пул маблағи, 1 024 200 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин. Судья Ж.Ибрагимов