Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2003-2502/4036 Дата решения 02.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухарский межрайонный экономический суд Судья JAMILOV OTABEK RASHIDOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение M d d t shr b t t n Ответчик / Подсудимый G’ijduv n l ssi
Source ID 4df9a9d5-276c-4507-ad98-2172a5e23199 Claim ID PDF Hash 003c1efe483c3df4... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
нинг 164-моддаси нинг 164 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2003-2502/4036-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Ғиждувон тумани 2025 йил 2 декабрь Ғиждувон туманлараро иқтисодий суди, судья О.Жамилов раислигида, судья ёрдамчиси С.Тўхтаевнинг котиблигида, даъвогар вакили А.Азимов (ишончнома асосида), жавобгар раҳбари Ғ.Караев иштирокида, даъвогар “M d d t shr b t t n ” масъулияти чекланган жамияти манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармасининг жавобгар “G’ijduv n l ssi ” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан маиший техника воситаларини қайтариб бериш мажбуриятини юклаш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида видеоконференцалоқа режимида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Даъвогар “M d d t shr b t t n ” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “G’ijduv n l ssi ” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га маиший техника воситаларини қайтариб бериш мажбуриятини юклашни сўраган. Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини тўлиқ қувватлаб, тарафлар ўртасида шартнома тузилганлигини, шартномага асосан маҳсулотлар сақлаш учун топширилганлигини, тўлов амалга оширилмаганлигини, жавобгар томонидан талабнома ҳам оқибатсиз қолдирилганлигини билдириб, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар раҳбари шартнома муддати 3 йил этиб белгиланганлигини, муддат тўлиши билан маиший техника воситалари қайтариб берилишини, даъвони рад қилишни сўради. Палата суд мажлисида вакили иштирокини таъминламади. Суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасини қўллаб, ушбу шахс вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд, тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъвони тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2025 йил 1 мартда С-01/03-2025-сонли мол-мулкни сақлаш шартномаси имзоланган. Шартноманинг 1.1-бандига асосан сақловчи ўз зиммасига мол-мулк топширувчи томонидан топширилган мол-мулкни сақлаш ва яхши ҳолатда қайтариш мажбуриятини олган. Даъвогар томонидан жавобгарга топшириш ва қабул қилиш далолатномаси асосида 82 221 дона маиший техника маҳсулотлари топширилган. Даъвогар томонидан мол-мулкни қайтариш тўғрисида юборилган талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Даъвогар томонидан мол-мулкларни олиш мақсадида бир неча бор оғзаки ва ёзма огоҳлантиришлар берилган. Жавобгар томонидан молмулклар қайтариб берилмаган. Шу сабабли даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгарга нисбатан маиший техника воситаларини қайтариб бериш мажбуриятини юклашни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (матнда ФК деб юритилади)нинг 164-моддасида мулк ҳуқуқи шахснинг ўзига қарашли мол-мулкка ўз хоҳиши билан ва ўз манфаатларини кўзлаб эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш, шунингдек ўзининг мулк ҳуқуқини, ким томонидан бўлмасин, ҳар қандай бузишни бартараф этишни талаб қилиш ҳуқуқидан иборатдир. Мулк ҳуқуқи муддатсиздир деб белгиланган. Судга даъво аризаси билан мурожаат қилинганидан сўнг жавобгар томонидан мол-мулклар қайтариб берилмаган. Шу сабабли суд даъвони қаноатлантиришни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши лозимлиги белгиланган. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонуни билан тасдиқланган Давлат божи ставкалари миқдорининг 2-банди, “б”-кичик бандига асосан номулкий хусусиятга эга даъво аризалардан базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида давлат божи ундирилади. Суд, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгар зиммасига маиший техника воситаларини қайтариб бериш мажбуриятини юклашни, жавобгардан даъвогар фойдасига 41 200 сўм почта харажати ундиришни, мазкур даъво номулкий хусусиятга эга эканлигини инобатга олиб республика бюджетига 4 120 000 сўм давлат божи ундиришни, шунингдек Олий суд депозитига 103.000 сўм ВКА харажатларини ундиришни лозим топади. Юқоридагиларни инобатга олиб ҳамда ИПКнинг 118, 170, 176-179, 180 ва 186-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР Қ И Л Д И: Даъво тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар “G’ijduv n l ssi ” масъулияти чекланган жамияти зиммасига даъвогар “M d d t shr b t t n ” масъулияти чекланган жамиятига 82 221 дона маиший техника воситаларини қайтариб бериш мажбуриятини юклансин. Жавобгар “G’ijduv n l ssi ” масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар “M d d t shr b t t n ” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар “G’ijduv n l ssi ” масъулияти чекланган жамиятидан республика бюджетига 4 120 000 сўм давлат божи, Олий суд депозитига 103 000 сўм видеоконференцалоқа режими харажатлари ундирилсин. Ҳал қилув қарори бир ойдан сўнг қонуний кучга киради ҳамда ижро варақаси берилади. Ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Бухоро вилоят судига ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида, қонуний кучга киргач олти ойлик муддатда кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья О.Жамилов