← Назад
Решение #2839512 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 357 | — | law | |
| ФКнинг | 468 | — | law | |
| дор ушбу Кодекс | 470 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Фарғона шаҳри
2025 йил 2 декабрь
4-1501-2501/20378-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судъяси Т.Маматожиев
раислигида, судья ёрдамчиси Н.Эралиеванинг суд мажлиси котиблигида,
даъвогар вакили (ишончномага асосан) ******** иштирокида, даъвогар
“**********” акциядорлик жамиятининг жавобгар «**********» маъсулияти
чекланган жамиятидан 120 467 625 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида, очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“**********” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «**********»
маъсулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади) ҳисобидан 120 467 625 сўм асосий қарз, тўланган 41 200 сўм
почта ҳаражатини ундиришни сўраган.
Суднинг ажрими билан ишга “Ўзэнергоинспекция” Фарғона вилояти
ҳудудий бошқармасидан мутахассис жалб этилган.
Даъвогар вакили даъво аризаси юзасидан ўз кўрсатмаларини баён
қилиб, жавобгар томонидан суд мажлиси кунига қадар тўловлар амалга
оширмаганлигини билдириб, даъвони қаноатлантиришни сўради.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 128моддаси биринчи қисмига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш
иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки
ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги
тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу
иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади деб
белгиланган.
Шу сабабли суд, жавобгарни суд мажлиси куни ҳақида тегишли
тартибда хабардор қилинганлиги сабабли ишни унинг иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим деб топди.
Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, иш
ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъвони қисман
қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Иш ҳужжатларига қараганда, Фарғона шаҳар электр таъминоти
корхонаси билан «**********» маъсулияти чекланган жамияти ўртасида
2024 йил 18 май кунги 7063-сонли электр таъминоти юзасидан шартнома
имзоланган.
Ушбу шартноманинг 1-бандига кўра, “Корхона” “Истеъмолчи”га
электр энергиясини уланган тармоқ орқали етказиб бериш ва “Истеъмолчи”
истеъмол қилинган энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятини олган.
Мазкур шартнома мажбуриятлари “Истеъмолчи” томонидан лозим
даражада бажарилмасдан, етказиб берилган электр энергияси учун тўловлар
ўз муддатида амалга оширилмасдан келинган.
Даъвогарнинг жавобгарга қарздорликни бартараф этиш юзасидан
йўллаган талабномаси оқибатсиз қолдирилган.
Шу сабабли даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгар ҳисобидан 120 467 625 сўм асосий қарзни ундиришни сўраган.
Бироқ “Ўзэнергоинспекция” Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси
мутахассисининг судга тақдим қилган фикрномасига кўра, жавобгарнинг
қарздорлиги 2025 йил 1 январъ ҳолатига 42 161 525 сўмни ташкил қилиши
кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Фукаролик кодекси (бундан буён матнларда
ФК деб юритилади)нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва
талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда
қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 357-моддаси биринчи қисмига кўра, шартнома тузилган
пайтидан бошлаб кучга киради ва тарафлар учун мажбурий бўлиб қолади.
ФКнинг 468-моддасига кўра, Энергия таъминоти шартномасига
мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ
орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади,
абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада
назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш,
тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини
ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва
ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади.
ФК 474-моддасига кўра, агар қонунчиликда ёки энергия билан
таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия
ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади, бу
миқдор ушбу Кодекснинг 470-моддасига мувофиқ аниқланади деб
белгиланган.
Мазкур
қарздорлик
ҳисобварақ-фактуралар
ва
солиштирма
далолатнома билан ўз тасдиғини топган.
Шу сабабли суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 120 467 625 сўм
асосий қарз ундириш талабидан 42 161 525 сўм қисмини асосли деб ҳисоблаб
қаноатлантиришни, қолган қисмини асоссизлиги сабабли қаноатлантиришни
рад этишни лозим деб топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади деб белгиланган.
Шу сабабли суд, даъво аризасини қисман қаноатлантиришни, даъвогар
фойдасига жавобгар ҳисобидан 42 161 525 сўм қарздорлик, тўланган 41 200
сўм почта харажатларини ундиришни, жавобгар ҳисобидан Республика
бюджетига 843 230,5 сўм давлат божи ундиришни ҳамда давъонинг рад
этилган қисми бўйича даъвогар ҳисобидан Республика бюджетига 1 565 298
сўм давлат божи ундиришни лозим деб топди.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 68, 118, 129,170, 176-179-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР
Қ И Л Д И:
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Даъвогар “**********” акциядорлик жамияти фойдасига жавобгар
«**********» маъсулияти чекланган жамияти ҳисобидан 42 161 525 сўм
қарздорлик ва тўланган 41 200 сўм почта харажатлари жами 42 202 725 сўм
ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар «**********» маъсулияти чекланган жамияти ҳисобидан
Республика бюджетига 843 230,5 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвогар “**********” акциядорлик жамияти ҳисобидан Республика
бюджетига 1 565 298 сўм давлат божи ундирилсин.
Ишда иштирок этувчи шахслар бир ой муддат ичида суднинг ҳал қилув
қарори устидан шу суд орқали Фарғона вилоят иқтисодий судига апелляция
шикояти (протест) келтиришга ҳақли.
Раислик этувчи:
Т.Маматожиев