Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1807-2501/5037 Дата решения 02.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Каршинский межрайонный экономический суд Судья LATIPOV USMON YAXSHIBOYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 7b7e6f14-a885-4b7b-9113-f4b1639847c4 Claim ID PDF Hash 38f589ade973688e... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 587-моддаси ФКнинг 587 law
Ушбу кодекснинг 292-моддаси Ушбу кодекс 292 code_article
ФКнинг 293-моддаси ФКнинг 293 law
бандида ФКнинг 327-моддаси бандида ФК 327 law
бандида ФКнинг 326-моддаси бандида ФК 326 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1807-2501/5037-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Чироқчи тумани 2025 йил 2 декабрь Чироқчи туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Латипов раислигида, судья ёрдамчиси А.Чулиевнинг котиблигида, даъвогар вакили Ш.Ражабов (ишончнома асосида), жавобгар вакиллари Ш.Боймуродов, А.Холмуродов (ишончнома асосида)лар иштирокида, даъвогар “Ххх” масъулияти чекланган жамиятининг, жавобгарлар “Ххх” фермер хўжалиги ва “Ххх” фермер хўжалигига нисбатан берган даъво аризаси бўйича ишни Қарши туманлараро иқтисодий суди биносида, видеоконференцалока режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Даъвогар “Ххх” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади), жавобгарлар “Ххх” фермер хўжалиги (бундан буён матнда – жавобгар деб юритилади) ва “Ххх” фермер хўжалиги (бундан буён матнда – қўшимча жавобгар деб юритилади) солидар тартибда 76.488.144,04 сўм лизинг тўлови қарздорлиги, 3.977.383,49 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили тарафлар ўртасида 2024 йил 26 мартда 12/2024/003-сонли лизинг шартномаси тузилганлигини, шартномага асосан “Доминатор 260” русумли 1 дана ғалла ўриш комбайни 2024 йил 17 май куни лизинг объектини қабул қилиш – топшириш далолатномаси билан жавобгарга топширганлигини, жавобгар тўлов графигини бузиб 2025 йил 3-чоракда ҳисобланган 76.488.144,04 сўм лизинг тўлови қарздорлиги тўламасдан келаётганлигини, шартноманинг 8.3-бандидига асосан 3.977.383,49 сўм пеня ҳисобланганлигини, суд кунига қадар жавобгар томонидан қисман тўлов амалга оширилганлигини, пеня ундириш талабини қамайтиришга эътирози йўқлигини билдириб, даъвони маълумотномага асосан қаноатлантиришни сўради. Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган жавобгар вакиллари ҳақиқатда даъвогар билан 2024 йил 26 мартда 12/2024/003-сонли лизинг шартномаси тузилганлигини, шартномага асосан “Доминатор 260” русумли 1 дана ғалла ўриш комбайни қабул қилиб олинганлигини, лизинг тўловлари бўйича суд кунига қадар ҳам қисман тўлов амалга оширилганлигини, қолган қарздорликни тез кунда тўлаб беришини билдириб, даъво талабидаги пеня суммасини рад этишни сўради. Қўшимча жавобгар ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида телефон орқали хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисига келмади. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда – ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига асосан ишни унинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд тарафлар вакилининг тушунтиришларини, даъво аризасида келтирилган ҳолатларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра, даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар ўртасида 2024 йил 26 мартда 12/2024/003-сонли лизинг шартномаси имзоланган бўлиб, мазкур шартноманинг 1-бандида "Лизинг берувчи" “Доминатор 260” русумли 1 (бир) дона ғалла ўриш комбайни “Лизинг олувчи”нинг буюртмаси асосида “Uz l s gr ” МЧЖдан 1 лизинг берувчининг ўз маблағлари ва жамғарма томонидан ажратиладиган қарз маблағлари ҳисобидан ўз мулки этиб сотиб олади ва “Лизинг олувчи”га лизинга бериши, “Лизинг олувчи” эса ушбу шартнома шартлари асосида техникадан фойдаланиш, эгалик қилиш, лизинг тўловларини шартномада белгиланган муддатларда тўлаш, лизинг тўловларини тўлиқ тўлаганидан кейин техникага мулк ҳуқуқини ўзига қабул қилиш мажбуриятини олишган. Шартнома бўйича мажбуриятларини бажариб, даъвогар 2024 йил 17 майдаги 238-сонли “Лизинг объектини қабул қилиб олиш-топшириш далолатномалари билан “Доминатор 260” русумли 1 (бир) дона ғалла ўриш комбайни жавобгарга топширилган. Мазкур лизинг шартномаси мажбуриятини бажарилишини кафили сифатида уч томонлама 2024 йил 26 март куни 2024/150-сонли кафиллик шартномаси тузилган бўлиб, ушбу кафиллик шартномасининг 1.1-бандига асосан лизинг олувчи ўз мажбуриятларини бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда лизинг берувчи олдида лизинг олувчи билан биргаликда солидар жавобгарликни жавобгар “Ххх” фермер хўжалиги ўз зиммасига олган. Кафиллик шартномасининг 1.2-бандида кафиллик суммаси 2.544.000.000 сўм деб белгиланган. Лизинг шартномасининг 3.1-бандида лизинг объектнинг нархи (қиймати) сотувчи томонидан белгиланган бўлиб, техниканинг умумий қиймати қўшилган қиймат солиғи билан бирга 2.340.250.000 сўмни ташкил этиши ва тўловлар 4.3бандида ҳар чораклик лизинг тўловлари “Лизинг олувчи” томонидан лизинг объекти қабул қилиб олинган кундан бошлаб, ушбу шартномани ажралмас қисми бўлиб ҳисобланган 1-иловасида кўрсатилган тўлов жадвал асосида дифференциал усулда ҳисобланади ҳамда лизинг тўловлари “Лизинг олувчи” томонидан ҳар чорак охирги ойининг 20-санасига қадар бўлган муддатда тўлаб берилиши келишилган. Бироқ, жавобгар томонидан шартнома мажбуриятлари бажарилмасдан 2025 йил 3-чоракда ҳисобланган 76.488.144,04 сўм лизинг тўловини тўламасдан келган. Ушбу қарздорликни ихтиёрий равишда тўлаб бериш ҳақидаги талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Натижада ушбу низо келиб чиқиб, даъвогар қарздорликни ундириш ҳақида судга мурожаат қилган. Даъво талаблари асослидир. Чунки, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда – ФК деб юритилади) 8, 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафлар ўртасидаги ушбу низо шартномавий мажбуриятни бажармаганлик оқибатида келиб чиққан. ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши, 237-моддасига кўра мажбуриятларни бажаришдан бир томонлама бош тортишга йўл қўйилмайди. ФКнинг 587-моддасида лизинг шартномаси бўйича лизинг берувчи (ижарага берувчи) бир тараф лизинг олувчи (ижарага олувчи) иккинчи тарафнинг топшириғига биноан сотувчи учинчи тараф билан ундан лизинг олувчи учун мол2 мулк сотиб олиш ҳақида келишиш мажбуриятини олади, лизинг олувчи эса бунинг учун лизинг берувчига лизинг тўловларини тўлаш мажбуриятини олади. Ушбу кодекснинг 292-моддасига кўра, кафиллик шартномаси бўйича кафил бошқа шахс ўз мажбуриятини тўла ёки қисман бажариши учун унинг кредитори олдида жавоб беришни ўз зиммасига олади. ФКнинг 293-моддасига асосан қарздор кафиллик билан таъминланган мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кафил ва қарздор кредитор олдида солидар жавоб берадилар, башарти қонунда ёки кафиллик шартномасида кафилнинг субсидиар жавобгар бўлиши назарда тутилган бўлмаса. Башарти, кафиллик шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, кафил кредитор олдида қарздор билан баравар ҳажмда жавоб беради, шу жумладан фоизлар тўлайди, қарзни ундириб олиш бўйича суд чиқимларини ва қарздор мажбуриятини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги туфайли кредитор кўрган бошқа зарарларни тўлайди. Суд мажлиси муҳокамасида аниқланишича, жавобгарнинг лизинг тўловлари бўйича 2025 йил 3-чоракда ҳисобланган 76.488.144,04 сўм лизинг тўлови қарздорлиги ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топган. Бироқ, суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакили томонидан тақдим этилган маълумотномага кўра, суд кунида жавобгарнинг лизинг тўлови қарздорлиги 51.000.000 сўм қолганлиги билдирилган. Демак, жавобгар томонидан суд кунига қадар лизинг қарздорлиги қисман тўланган. Шу боисдан, суд даъвогарнинг 76.488.144,04 сўм лизинг тўлови қарздорлигини ундириш талабини қисман 51.000.000 сўмга қаноатлантиришни лозим топди. Шунингдек, даъвогар тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 8.3-бандига асосан жавобгардан 3.977.383,49 сўм пеня ундиришни ҳам сўраган. Шартноманинг 8.3-бандида лизинг тўлови ушбу шартноманинг 1-иловасида кўрсатилган миқдор ва муддатларда амалга оширилмаси “Лизинг олувчи” тўлов муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган умумий тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлаши қайд этилган. Ўзбекистон Республикаси (Олий хўжалик) Олий суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги Қарорининг 5-бандида ФКнинг 327-моддасида назарда тутилган бошқа шахсларнинг пул маблағларини ғайриқонуний ушлаб қолиш, уларни қайтариб беришдан бош тортиш, уларни тўлашни бошқача тарзда кечиктириш ёхуд бошқа шахс ҳисобидан асоссиз олиш ёки жамғариш пул мажбуриятини бажармаганлик учун қўлланиладиган мулкий жавобгарлик бўлиб ҳисобланиши кўрсатилган. Ушбу Пленум Қарорининг 1-бандида судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги, 4-бандида ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини 3 эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли эканлиги белгиланган. Мазкур қонун ҳужжати талабига асосан суд ушбу ҳуқуқдан фойдаланиб, даъвогарнинг пеня ундириш талабини муҳокама қилиб, жавобгарнинг келгусида иқтисодий ночор ҳолатга келиб қолиши мумкинлигини ҳисобга олиб, пеня миқдорини 420.000 сўмга камайтиришни лозим топди. ИПКнинг 118-моддаси 6-қисмига кўра агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим деб белгиланган. “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга асосан иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши лозим. Юқорида қайд этилганларга кўра, суд даъво талабларини қисман қаноатлантириб, жавобгар ва қўшимча жавобгардан даъвогар фойдасига солидар тартибда 51.000.000 сўм асосий қарз, 420.000 сўм пеня ва олдиндан тўланган 1.609.311 сўм давлат божи, 41.200 сўм почта харажати, Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисоб рақамига 103.000 сўм суд харажати ундиришни ҳамда даъво талабининг қолган қисми қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8, 234, 236, 237, 587326-моддаси ҳамда Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179, 186, 192моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “Ххх” фермер хўжалиги ва қўшимча жавобгар “Ххх” фермер хўжалигининг 2024 йил 26 март куни 2024/150-сонли кафиллик шартномасига асосан даъвогар “Ххх” масъулияти чекланган жамияти фойдасига солидар тартибда 51.000.000 сўм асосий қарз, 420.000 сўм пеня, 1.609.311 сўм давлат божи, 41.200 сўм почта харажати; Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисоб рақамига 103.000 сўм суд харажати ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисми қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддатда апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья У.Латипов 4