Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1805-2508/4685 Дата решения 02.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Каршинский межрайонный экономический суд Судья YUSUPOV ZAFAR ABDUQAYUMOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение QARSHI NEFT BAZASI Ответчик / Подсудимый
Source ID d964edd0-4a54-4073-abdc-10d350939e6b Claim ID PDF Hash 9f7eb822126b076e... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 2034-моддаси ИПК 2034 law
мазкур кодекс 2034-моддаси мазкур кодекс 2034 code_article
ИПК 25-моддаси ИПК 25 law
ИПК 110-моддаси ИПК 110 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
онун 18-моддаси онун 18 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1805-2508/4685-сонли иқтисодий иш АЖРИМ (иш юритишни тугатиш тўғрисида) Касби тумани 2025 йил 2 декабрь Касби туманлараро иқтисодий судининг судьяси З.Юсупов раислигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси даъвогар “QARSHI NEFT BAZASI” масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар “**************” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 4 197 150 сўм асосий қарз ундириш ҳақидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, соддалаштирилган тартибда кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда – палата деб юритилади) даъвогар “QARSHI NEFT BAZASI” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда – даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар “**************” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда – жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 4 197 150 сўм асосий қарзни ундиришни сўраган. Иш ҳужжатларида даъвогар судга киритган даъво аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатларни жавобгарга юборганлиги тўғрисида почта хабарномаси мавжуд. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 2034-моддасининг иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасининг кўчирма нусхаси ўзига топширилган пайтдан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Бироқ, соддалаштирилган тартибда иш кўриш вақти тўғрисида хабардор қилинган жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикр билан мурожаат қилмади. ИПК 2034-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди. Шунингдек, мазкур кодекс 2034-моддасининг саккизинчи қисмига кўра, суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқади. Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, суд қуйидаги асосларга кўра даъво аризаси юзасидан иш юритишни тугатишни лозим топади: Аниқланишича, жавобгар 2017 йил 13 февралда давлат рўйхатидан ўтказилган, юридик манзили - Қашқадарё вилояти, Миришкор тумани, Гулшанбоғ ҚФЙ, Гулшанбоғи қишлоғи, фаолияти тури пахта етиштириш ҳисобланади. ИПК 25-моддаси биринчи қисмининг 1-бандида иқтисодиёт соҳасида юридик шахслар ҳамда юридик шахс ташкил этмаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган ва якка тартибдаги тадбиркор мақомини қонунда белгиланган тартибда олган фуқаролар, шунингдек корпоратив низолар бўйича ишлар кўрилаётганда тарафлар бўлган фуқаролар ўртасидаги фуқаровий, маъмурий ва бошқа ҳуқуқий муносабатлардан юзага келадиган низоларга доир ишлар иқтисодий судга тааллуқлили эканлиги белгиланган. Қашқадарё вилояти, Миришкор тумани Давлат хизматлари марказининг 2024 йил 28 ноябрдаги 3410951-сонли маълумотномасига кўра, жавобгарнинг фаолияти тугатилиб, давлат реестридан чиқарилган. ИПК 110-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра, ишда тараф ҳисобланган юридик шахс тугатилган бўлса, суд иш юритишни тугатади. Юқоридагиларга кўра, суд жавобгар тугатилганлигини инобатга олиб, даъво аризаси бўйича иш юритишни тугатишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонун 18-моддаси биринчи қисмининг 13-бандига асосан, агар ишда иштирок этаётган юридик шахс тугатилган бўлса давлат божи тўлиқ ёки қисман қайтарилиши керак. Шунга кўра, суд давлат божи ундирмасликни, даъво тақдим этишда олдиндан тўланган почта харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 110, 118, 2031 - 2035 –моддаларига асосланиб, суд АЖРИМ ҚИЛДИ: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси даъвогар “QARSHI NEFT BAZASI” масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар “**************” фермер хўжалиги ҳисобидан 4 197 150 сўм асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иш юритиш тугатилсин. Даъво тақдим этишда тўланган 41 200 сўм почта харажати даъвогар зиммасида зиммасида қолдирилсин. Ажрим устидан шикоят қилиниши (прокурор протест келтириши) мумкин. Судья З.Юсупов